9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. Маъруза режаси


Ижтимоий башорат: турлари, типлари, методлари



Download 57,11 Kb.
bet10/15
Sana10.06.2022
Hajmi57,11 Kb.
#649735
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
9 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

Ижтимоий башорат: турлари, типлари, методлари. Башорат – келажак ҳақидаги, яъни ҳали амалда мавжуд бўлмаган, лекин ривожланишнинг кутилаётган ривожини белгиловчи объектив ва субъектив омиллар кўринишида ҳозирги замонда потенциал мавжуд бўлган ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги билим. Башорат ўз гносеологик табиатига кўра гипотезани илгари суришга яқин туради. Аммо гипотеза – ўтмишни ҳам, ҳозирги замонни ҳам, келажакни ҳам билишга татбиқ этиладиган мантиқий шакл, башорат эса келажакка ёки ҳали маълум бўлмаган ҳозирги даврга қараб мўлжал олади.
Келажакни олдиндан айтиш усули, теранлик ва аниқлик даражасига кўра башоратнинг уч турини фарқлаш мумкин: 1) кундалик башорат; 2) интуитив башорат; 3) илмий башорат. Кундалик башорат инсоннинг кундалик ҳаёт тажрибасига, табиат ва жамиятда у ёки бу воқеаларнинг тез-тез такрорланишини бевосита кузатишга асосланади. кундалик башоратларга халқда кенг машҳур бўлган об-ҳаво аломатлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, қуёш ботаётганда одатдагидан узоқроқ ушланиб қолган бўлса, ёмғирни кутиш керак; ёзда эрталаб туман тушган бўлса, демак кундузи ҳаво очиқ бўлади; Шарқдан шамол эсса, тез орада ёмғирлар тугайди.
Башоратнинг иккинчи тури – интуитив башорат. Маълумки, интуиция – бу илмий тажриба ва мантиқий мушоҳадасиз ҳақиқатнинг тагига бевосита етиш. Башоратнинг бу тури ҳали яхши ўрганилмаган ва кўпинча унга етарлича баҳо берилмайди. Ҳолбуки, ақлни лол қолдирадиган фактлар маълум. Масалан, тўрт юз йил олдин яшаган француз табиби Мишель Нострадамус мисли кўрилмаган башоратгўйлик қобилиятига эга бўлган. Ўзининг машҳур «Центуриялари» ва бошқа асарларида у ХХ асрнинг техник кашфиётлари – сув ости кемалари, самолётлар, водород бомбасинигина эмас, балки француз ва рус инқилобларини, шунингдек де Голль, Франко, Ленин, Сталин, Гитлер, Муссолини каби шахсларнинг пайдо бўлишини ҳам башорат қилган.
Ўз даврининг машҳур фолбини Александра Филипповна Кирхгоф буюк шоир Александр Пушкинга унинг ҳаётидаги муҳим воқеаларни: тез орада кўп пул олиш, икки сургун, уйланиш, машҳурлик, 38 ёшда ҳаётни тарк этиш эҳтимолини башорат қилган. Афсуски, бу башорат тўла рўёбга чиққан.
Украиналик атоқли файласуф ва шоир Григорий Сковорода ҳам башорат қилиш қобилиятига эга бўлган. У ўз қишлоғи – Ивановкага охирги марта келганда касал бўлмаган. Ҳаммага ўзининг ўлими яқинлигини эълон қилган, ўзи ўзига қабр қазган, ўз «хонақоси»га қайтиб келган, ич кийимини алмаштирган, бошига ўз асарларини қўйган ва вафот этган.
Бошқа кўплаб ғайриоддий фактларни келтириш мумкин. Уларнинг барчаси интуитив башоратни эътибордан соқит этиш ярамаслигидан далолат беради. ХХ аср охири ХХI аср бошларида дунё тан олган ва эътироф этган башоратчилар Ванга хоним, Жуна Давиташвили, эр-хотин Павел ва Тамара Глобалар бўлиб, улар 1989 йилдаёқ 1991 йилда СССР парчаланишини, ўша даврда ҳукуматни бошқараётган В. Горбачевнинг тахтдан ағдарилишини ва Мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари ташкил этилиб, жамият ҳаётида янги давр бошланишини башорат қилганлар.
Одатдаги ва интуитив башоратдан фарқли ўлароқ, илмий башорат фан доирасида ёки унинг ёрдамида амалга оширилади ва ўрганилаётган жараённинг қонуниятларини билишга асосланади. У келажакни анча самарали башорат қилиш ва олдиндан кўра билиш имконини беради.
Илмий башоратнинг айрим элементлари қадимги дунёдаёқ мавжуд бўлган. Масалан, файласуф Фалес (милоддан аввалги 640-562 йиллар) милоддан аввалги йилда қуёш тутилишини башорат қилгани маълум. Аммо башорат ҳақидаги дастлабки билимлар XV-XVII асрлардагина табиий ва ижтимоий фанларнинг ривожланиши билан бир вақтда илмий тизимга солина бошлаган. Бу жараён ХХ асрнинг 60-йилларида анча яхлит илмий назарияларнинг яратилиши билан якунланган.
Инсон фаолияти соҳалари ва билиш объектига қараб илмий башоратнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва бошқа турлари фарқланган. Ижтимоий башоратнинг хусусиятини қайд этиш учун «прогноз қилиш» тушунчаси муомалага киритилган. Прогноз қилиш башоратнинг алоҳида шакли бўлиб, у ижтимоий жараёнларни ўрганишда юқори даражада илмий асосланганлик ва объективлик билан ажралиб туради. Илмий башоратнинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ прогноз қилиш – бу ўз методологияси ва техникасига эга бўлган махсус тадқиқот.
Ғарб мамлакатларида ижтимоий прогноз қилиш илмий башоратнинг тури сифатида «футурология» (лот. futurum – келажак ва юнон. logos – таълимот) деган ном билан вужудга келган. Бу атамани илк бор Ғарбий Берлин Эркин университети ҳузуридаги Отто Зур номидаги институт профессори О.Флехтгайм ишлатган. Шуни қайд этиш лозимки, «футурология» атамаси умумий эътироф этилгани йўқ. Мамлакатимизда ижтимоий башорат билан боғлиқ тадқиқотлар «прогностика» деган ном олган. Бу ёш фан прогноз қилиш қонунлари, тамойиллари ва методларини ўрганади, мантиқ муаммоларини ва ҳар хил типдаги прогностик тадқиқотларнинг таснифларини ишлаб чиқади. У эндигина шаклланиш даврини бошдан кечирмоқда, лекин ҳозирнинг ўзидаёқ келажакнинг илмий муқобилларини яратишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Бугунги кунда ижтимоий прогноз қилиш муаммолари билан махсус халқаро ташкилотлар шуғулланади. Уларнинг орасида қуйидагилар бор: Гудзон институти, РЕНД ва Келажак учун ресурслар корпорациялари, Чикаго ва Калифорния университетлари (АҚШ); Кейинги 30 йилда Англия, Франция, Германия, Голландиядаги футурология институтлари ва б. Йирик халқаро уюшмалар: Жаҳон футурологлар жамияти, Келажак дунёси, Фютюрибллар халқаро ташкилоти тузилган. Бу футурологик ташкилотлар орасида Рим клуби алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур халқаро ноҳукумат ташкилоти 1968 йил апрелда италиялик жамоат арбоби, «Оливетти» компаниясининг вице-президенти, ФИАТ компанияси маъмурий кенгашининг аъзоси Аурелио Печчеи ташаббуси билан таъсис этилган. Клуб Женевадаги махсус реестрда штат ва бюджетга эга бўлмаган, аъзолари сони чекланган ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган. Бугунги кунда Рим клубига жаҳоннинг 47 мамлакатида яшаб ижод қилувчи, илмий-техника инқилоби даврида инсоният ривожланишининг истиқболларини аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган юздан ортиқ фан ва маданият арбоблари аъзо. Клуб фаолиятининг асосий шакли – ҳозирги даврнинг оламшумул муаммоларини ўрганишни ташкил этишдан иборат.
Прогноз қилиш – бу махсус илмий методлар ёрдамида келажак ҳақида билимлар олиш жараёни. Бу методлар прогноз тузиш мақсадида эмпирик ахборотни танлаш ва таҳлил қилиш усуллари ва амаллари йиғиндисидан иборат. Прогноз қилишнинг илмий воситалари тўплами келажакни билишнинг 200 дан ортиқ методлари, махсус методикалари ва мантиқий воситаларини ўз ичига олади. Аммо уларни беш асосий гуруҳга бирлаштириш мумкин (қолганлари уларнинг вариантлари ҳисобланади):

Download 57,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish