9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. Маъруза режаси



Download 57,11 Kb.
bet2/15
Sana10.06.2022
Hajmi57,11 Kb.
#649735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
9 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг олинган натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади. Глобалистика- глобаллашув жараёнларининг моҳиятини, тенденциялари ва сабабларини, бошқа глобал жараёнлар ва муаммоларни очиб беради, бу жараёнларнинг инсон ва биосфера учун ижобий ва салбий оқибатларини бартараф этиш йўлларини излайди.
Глобалистика мустақил илмий йўналиш ва ижтимоий амалиёт жабҳаси сифатида 1960-йилларнинг охирларидан эътиборан шакллана бошлади, лекин унинг пайдо бўлиши учун объектив асослар анча олдин юзага келган эди.
Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи. Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига XV аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, XIX аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди.
Шундай қилиб, XV-XVI асрларда юз берган Буюк географик кашфиётлар жаҳон тарихининг ривожланиш жараёнида туб бурилиш ясади ва «Европа сиёсати кескин, мисли кўрилмаган даражада кенгайишига олиб келди. Дунё чегаралари муайян даражада кенгайди. Эндиликда Европа мамлакатлари ўртасидаги турли зиддиятларга мустамлакалар учун курашда рақобат ҳам қўшилди»(Харенберг Б. Хроника человечества.- М.:Слово,2000, 387 стр.). Шу тариқа янги халқаро иқтисодий ва сиёсий муносабатларга, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирига ва Ғарбий Европа денгиз давлатларининг ўзлари кашф этган ер куррасининг турли ҳудудларидаги экспансиясига асос солинди.

Download 57,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish