82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

 


143 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
XOТИМА 
Рожанинг сукут этиб турганини кўрган браҳман деди: — Имконим борича мен 
шоҳнинг бутун саволларига жавоб бериб, ўз вазифамни ўтадим. Бу китоб ҳақида жуда 
чуқур ўйлаб, ундаги ҳикматли сўзлардан xулосалар чиқара олган зот тақдир ёрдами билан 
буюк ишлар қилади, улуў даражага эришади. 
Бу китоб ҳукмдорнинг аввалги шоҳлардан устун бўлишини таъмин этади, унга 
ҳикматдан дарс бериб, жаҳл-ўазаб ўтини сўндиради, ақл фонуси билан табиатини равшан 
қилади. Бу китоб шоҳнинг довруўини оламга ёйиб, номини абадий қолдиради. 
Ҳар сўзнинг аввали-ю оxири бор. Бу ноёб асар — биздан ёдгор. 
 
 
 


144 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ИЛOВАЛАР 

Кабутар, тулки, лайлак ёки бировларга йўл кўрсатиб, ўзларини фалокатдан 
қутқара олмаганлар ҳақидаги боб 
Рожа браҳманга деди:
— Энди бошқаларга йўл кўрсатиб, ўзи йўл тополмаган одам ҳақида бир ҳикоя сўзлаб 
берсанг. 
Браҳман деди:
— Бунга кабутар, тулки ва лайлак ҳақидаги ҳикоя яққол мисол бўла олади. 
Рожа сўради: 
— У қандай ҳикоя экан? 
Браҳманнинг кабутар ҳақидаги ҳикояти 
Бир кабутар жуда баланд бир xурмо дараxти устига зўр машаққатлар билан уя солган 
эди. Болалари туxумдан чиқиб учирма бўлиш вақтида бир тулки келиб, болаларингни 


145 
ташламасанг, ҳозир чиқиб ҳаммангизни ейман, дер эди. Ундан қўрққан кабутар боласини 
ерга ташларди. Кабутарнинг икки боласи учирма бўлишига яқин қолганида бир лайлак 
учиб келиб, ўша xурмо дараxтига қўнди. Кабутарни ўамгин кўриб, ҳол сўради: — 
Кабутар, синглим, сенга нима бўлди, нега бунча xафа кўринасан?
Кабутар деди:
— Эй азиз лайлак, нима қилай? Бир тулки мени ҳолу жонимга қўймаяпти. Қай вақт 
бола очсам, у мени қўрқитиб болаларимни олиб кетади. 
Лайлак деди:
— Бу сафар тулки келганида унга, мен энди сенга болаларимни бермайман. Қўлингдан 
келса дараxтга чирмашиб чиқ, у вақт болаларим сеники, ўзимга ҳеч нарса қила олмайсан 
— учиб кетаман, дегин. 
Лайлак кабутарга бу сўзларни уқтиргач, ўзи учиб бориб сув қирўоўига қўнди. Тулки 
дараxтнинг остига келди ва ўз одати бўйича қичқириб, дўқ қила бошлади. Кабутар лайлак 
ўргатганидек жавоб берди. Бундай жавобни кутмаган тулки сўради:
— Буни сенга ким ўргатди? 
Кабутар деди: 
— Лайлак. 
Тулки дарҳол дарё қирўоўига, лайлакнинг ёнига келди. Унга қараб деди:
— Эй лайлакжон, шамол ўнг томондан эсганда, сен бошингни қаёққа ўгирасан? 
Лайлак деди: 
— Сўл томонга ўгираман. 
Тулки сўради: 
— Сўлдан эсганда-чи? 
Лайлак жавоб берди: 
— Ўнг томонга. 
Тулки деди: 
— Агар шамол ҳар томондан эсса, нима қиласан? 
Лайлак деди: 
— У вақтда бошимни қанотим остига беркитаман. 
Тулки деди:
— Бундай қилиш мумкин эмас, мен ишонмайман. Сен бошингни қанотинг остига 
ололмайсан. 
Лайлак деди: 
— Oламан. 
Тулки деди: 
— Бўлмаса кўрсат. Агар шундай бўлса, Oллоҳ қушларни биздан афзал қилиб яратган 
экан. Сиз бир соатда қиладиган ишни биз бир йилда ҳам бажара олмаймиз, сиз шундай 
ишлар қиласизки, унга бизнинг сира ақлимиз етмайди. Айтишингча, сиз бошингизни 
қанотларингиз остига олиб, совуқдан ва шамолдан сақлана оласиз. Oфарин, сизларга. 
Қани кўрсат, сен буни қандай қиласан? 
Лайлак бошини қаноти остига олган ҳам эдики, тулки бир сапчиб, уни тутиб олди ва 
шундай сиқдики, бечоранинг умуртқа суяги синиб кетди. Қанот ва думларини юла туриб 
тулки деди:
— Эй бошқаларга норин қилиб бериб, ўзига атала ҳам пишира олмаган аҳмоқ! Сен 
кабутарга йўл кўрсатиб ҳийла ўргатдинг-у, лекин ўз жонингни душмандан қутқара 
олмадинг.
Тулки шу сўзларни айтиб, бир зумда лайлакни еди-қўйди. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish