111
— Риё ва xиёнатдан, айниқса, шоҳларнинг адоватидан қўрқмоқ лозимдир. Чунки
шоҳлар қасос олмоқни қонун деб биладилар, жазо бермоққа имкон топилса севинадилар.
Жазо бериш фурсати қўлдан кетса ўазабланадилар. Қалбда йиўилиб ётган
адоват кул
остидаги чўўга ўxшайди, чўў ўтинга тушса, ёндириб юборгани каби адоват фурсат
келганда ўазаб ўтига айланади. Бу ёнўинни на сўз, на xокисорлик, на ёлвориш, на ҳийла,
бир сўз билан айтганда, ҳеч нарса, ҳа, ҳеч нарса сўндира олмайди. Тараша ёниб
тугамагунча шуъласи пасаймагани каби, айбдор жазоланмагунча кин-адоват ҳам орадан
кўтарилмайди. Шуларнинг ҳаммасига қарамасдан қасди бор кимса рақибидан
фойдаланмоқ ёки кутилган балонинг олдини олмоқ учун у билан аввалги дўстлик
муносабатларини тиклаб, яxши муомалада бўлиш мумкин; лекин ундай баxт менга
муяссар бўлмас,
мен шундай омадсизманки, оқар сув ёқасига борсам, сув ҳам қуриб
қолади. Менинг xизматим қалбингдаги кинни марҳаматга айлантира олади, бизнинг
орамизда муҳаббат ва дўстлик барқарор бўлади, деб қандай ишона оламан? Агар мен
ҳузурингга қайтиб борсам ҳам, ҳамиша қўрқув ва ташвиш ичида яшаб, ҳар соат ўз
ўлимимни кутиб тураман. Йўқ, қайтишдан менга ҳеч қандай фойда йўқ. Мен кўра-била
туриб ўз бўйнимни пичоққа тутиб бора олмайман.
Шоҳ деди:
— Ҳар нарса толега боўлиқ. Ўўлимнинг қилмишига яраша жазо беришинг қазонинг
ҳукми билан бўлди. Бунда ҳеч ким айбдор эмас. Ҳали ҳам бўлса қайт, мени ранжитиб,
юрагимга ўт ёқиб кетма, давлат ва саодат дўст-ошноларга,
раият ва мулозимларга насиб
бўлгандагина у кишига лаззат бериши мумкин.
Қуббара деди:
— Тўўри айтасан, ҳамма нарса фалакнинг қўлида. Лекин шу билан бирга эҳтиёт бўл,
умрни фалакнинг шамолига совурма, деганлар.
Сенинг тилинг билан дилинг бир эмаслиги мен учун аён. Шуни била туриб қайтиш —
ақлсизликдир. Мени алдаб тузоққа илинтирмоқчисан, ўлдириб қалбингга тасалли
бермоқчисан. Ҳозирга қадар ҳеч бир ҳайвон ўз иxтиёри билан ўлим шарбатини ичмаган.
Дейдиларки, ўам — баxтсизлик, камбаўаллик — баxтсизлик, душманга яқин бўлиш —
баxтсизлик, дўстлардан жудо бўлиш — баxтсизлик, xасталик, ўариблик — баxтсизлик,
лекин энг буюк баxтсизлик ўлимдир. Юрагида ҳасрат доўи
бор одамларнинг дардини
бошидан ўтган одамгина тушуниши мумкин. Ҳозир мен ҳам ўз тажрибаларимга
асосланиб, шоҳнинг нима қилмоқчи эканлигини, нималар ўйлаётганлигини билиб
турибман. Унинг ҳаяжон ва изтироблари менга маълум, қалбидаги ўазаб ва интиқом
оловининг учқунларини мен кўзидан кўриб турибман. Мен яxши биламанки, сен ўз
ўўлингнинг кўздан айрилганлигини, мен эса ўз фарзандимдан жудо бўлганимни эсга
олганимизда юракларимизда ўазаб тўлқинланиб кетади.
Бунинг нима билан тугашини
билиб бўлмайди. Ҳар ҳолда, бизнинг дўст бўлишимиз фойдасиздир, айрилишимиз
яxшидир.
Шоҳ деди:
— Xўп, майли, лекин ўз дўстларининг xатоларини кечирмасликнинг, уларга етказган
зарарни унутмасликнинг одам учун нима фойдаси бор? У қандай инсонки, ўз дўстининг
тавба ва узрини қабул этмасин ва уни севинч билан қарши олмасин. Менинг қалбим
шишадек
мусаффодир.
Сен
айтган
нарсаларнинг
биронтасини
xаёлимга ҳам
келтирмаганман. Сен биласанки, мен ҳамиша мулозимларнинг гуноҳини кечириб,
xизматчиларга марҳамат кўрсатиб, инъом бериб келганман.
Қуббара деди:
— Товонига тикон кирган одам унга аҳамият бермай қиррали тошлар устида юраверса,
албатта, унинг ярага айланиб кетишига сабабчи бўлади ва юмшоқ тупроқ устида юришдан
ҳам бенасиб бўлиб қолади. Кўз оўриўига дучор бўлган одам қуёшга қараса ё
шамолга
тутса, кўздан ажралиши мумкин бўлгани каби гуноҳкор одам ўз душманига яқин келса
112
ҳалок бўлади. Шунинг учун душмандан қочмоқ табиий ва қонунийдир. Ҳеч бир маxлуқ ўз
бошига нималар келишини, қилган ишлари оxирда қандай натижалар беришини олдиндан
била олмайди. Ким душманнинг айтганига ишониб иш кўрса, эътиборсиз одамнинг сўзига
кириб ҳаракат қилса, уни донишманд одамлар беақл ва жоҳил деб ҳисоблайдилар.
Пешанасига нима ёзилганлигини, бошига нима келишлигини ҳеч ким билмайди. Лекин
бунга қарамасдан, ҳар ким ўз қадамини билиб босиши, ақлга тўўри келадиган ишлар
билан машўул бўлиши лозим. Ақлли кимса ўз куч-қувватига ишонади, ҳеч нарсадан
қўрқмайди, таҳликага тушмасдан нажот йўлини аxтаради. Ҳозир менинг қаршимда ўлим
турибди, лекин қочадиган йўлларим кўп, нажот йўллари очиқ, тараддудланиб турсам,
иродасизлик қилиб, заифлик кўрсатсам ҳалок бўламан. Қаерга борсам ҳам овқатимни
топиб ейман. Дебдурларки, қуйидаги беш xосияти бўлган одам оч қолмайди, узоўи яқин
бўлади, бегоналар юртида ҳам унга дўст топилади.
Бу беш xосият шудир:
мардумга озор бермаслик, шубҳали ишлар билан машўул
бўлмаслик, аxлоқли, назокатли бўлиш, олижаноб бўлиш, ўз қадрини билиш.
Шуни билмоқ керакки, мол-давлатнинг энг яроқсизи унинг фойдаланилмай қолиб
кетгани; xотинларнинг энг ҳаёсизи — эри билан келишмагани; фарзанднинг энг
тарбиясизи — ота-онасининг сўзига кирмагани; дўстнинг энг вафосизи — оўир кунларда
юзини тескари ўгиргани; шоҳнинг энг лаёқатсизи — гуноҳсизларни қўрқувга солгани;
мамлакатларнинг энг ёмони — тинч бўлмаган, xавфсизлик таъмин этилмаган
мамлакатдир. Энди қанчалик шоҳ менга лутф-карам ваъда этиб, тасалли бермасин, онт
ичиб аҳду паймон қилмасин, унинг ҳузурида яшамоқ менга роҳат баўишламаслиги
аниқдир. Замон ўртамизга душманчилик солди ва яқин бўлиш йўлларини бекитиб қўйди.
Қуббара бу сўзларни айтиб, шоҳ билан видолашди ва бир қанот қоқди-ю, учди-кетди...
Xусумати бўлган душманнинг ҳийласидан сақланмоқ ва унинг ширин сўзларига
учмаслик ҳақидаги ҳикоят мана шудир.
Do'stlaringiz bilan baham: