82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Шатрабанинг ҳикояти 
Нақл қилурларки, бир зоў, бўри ва шаўол бир шернинг xизматида эдилар. Уларнинг 
маскани йўл устида эди. Бир кун бир савдогарнинг туяси карвондан айрилиб ўрмонга 
келиб қолди. Шерни кўргач, унга бош эгиб салом берди. Шер ҳам мулойимлик билан бу 
ерга қандай келиб қолганлигини суриштирди. Туя аҳволни гапириб бергач, шер:
— Энди қаерда турмоқчисан? — деб сўради. 
Туя деди:
— Шоҳимнинг иxтиёри нима бўлса шу. 
Шер деди:
— Майлинг бўлса, менинг ёнимда қолиб роҳат-фароўатда яшашинг мумкин. 
Туя буни эшитиб шоду xуррам бўлди, ўша ўрмонда ўтлаб семириб юраверди. 
Кунлардан бир кун шер овга кетаётганда бир маст филга дуч келди. Ўрталарида шиддатли 
уруш бошланди. Шер оўир ярадор бўлиб инграй-инграй ўрмонга қайтди ва бир бурчакда 
инграб ётди. Бир неча кун овга чиқа олмади. Шернинг овига шерик бўлиб юрган бўри, зоў 
ва шаўол оч қолдилар. Буни сезган шер уларга деди:
— Oч қолиб қийналаётганга ўxшайсизлар, бу яқинда бирор ов кўрсангиз xабар 
беринглар, мен уни ушлаб парчалай. Сизнинг ҳам қорнингиз тўяди, менинг ҳам.
Улар ташқари чиқиб маслаҳат қилдилар: — Туя бизнинг орамизда ортиқча. Унинг 
шерга нима нафи бору, бизга нима фойдаси. Ҳеч биримизга ўртоқ бўла олмайди. Ҳозир 
шерни мажбур қиламиз, уни есин, қолдиўи бизга тегади. 
Шаўол деди:
— Бу гапни шерга айтиб бўлмайди, чунки шер унга омонлик бериб ўз xизматида олиб 
қолган. Кимки подшоҳни xиёнатга йўллаб, аҳд-паймонни бузишга даъват этса, дўст-
ошноларини бало тузоўига ташлаган бўлади, баxтсизлик ўқини ўзига қаратган бўлади. 
Зоў деди:
— Бу борада шундай ҳийла ишлатиш керакки, подшоҳнинг ўзи ўз аҳдини бузишга 
мажбур бўлсин. Сизлар шу жойда тек туринглар, мен ҳозир келаман. Зоў учиб шер 
қаршисига борди ва таъзим қилиб турди. 
Шер сўради:
— Бирор нарса топдингизми? 
Зоў деди:


46 
— Oчликдан кўзларимиз ҳеч нарсани кўролмайди. Агар подшо розилик берса, ҳаммага 
етадиган бир неъмат бор. 
Шер деди:
— У нима деганинг? 
Зоў деди:
— Ана у туя бизларнинг орамизда бегонадир. Унинг бу ерда юришидан шоҳга ҳеч 
фойда йўқ. 
Шер ўазаб билан деди:
— Бу гапинг инсоф ва мурувватдан эмас, буни виждон қабул қилмайди. Мен туяга 
берган ваъдамни қандай қилиб буза оламан? 
Зоў деди:
— Мен буни ҳам ўйлаб қўйдим. Донишмандлар айтибдурларки, фалокат юз берганда 
бир кишини бир оила учун, бир оилани бир қабила учун, бир қабилани бир шаҳар учун, 
шаҳар аҳолисини эса подшоҳ учун фидо қилса бўлади. Аҳдни бузмаслик учун ҳам бир важ 
ва илож топилади. Шунда аҳд ҳам бузилмаган бўлади, подшоҳ ҳам очлик таҳликасидан 
қутулган бўлади.
Шер буни эшитгач, бошини қуйи солиб ўтирди. 
Зоў ўз ёронлари қошига келиб деди:
— Шер бошда ўазабланиб гапимга қулоқ солгиси келмади, оxирида индамай қолди. 
Энди маслаҳат шуки, ҳаммамиз туянинг олдига бориб шернинг очликдан азоб 
чекаётганини гапириб берайлик ва айтайлик: шернинг давлати соясида тўқ ва шод-xуррам 
кун кечирдик. Агар энди унинг бошига оўир кун келганда шоҳ учун жонимизни фидо 
қилмасак, нонкўр бўламиз... 
Кейин шернинг ёнига борамиз-да, унинг бизга катта илтифотлар кўрсатганини эътироф 
этиб, жонимизни унга қурбон қилишга тайёрлигимизни айтамиз, ҳар биримиз навбат 
билан: «Шоҳ бугун мени есинлар», деймиз. Бошқаларимиз: «Йўқ мени енг», деб туриб 
оламиз. Шундай қилиб, биз ҳам шерга бўлган миннатдорчилигимизни изҳор этган 
бўламиз, ҳам саломат қоламиз. 
Улар алдаб-сулдаб туяни ўз сўзларига кўндирдилар, туя шернинг ҳузурига боришга 
рози бўлди. Ҳаммалари шернинг қошида бош эгиб таъзим қилдилар. 
Сўзни зоў бошлади:
— Шоҳнинг умри узун, давлати абадий бўлсин. Бизнинг тириклигимиз шоҳнинг 
соўлиўига 
боўлиқдир. 
Шоҳнинг 
бошига 
мусибат 
тушгандан 
кейин 
бизнинг 
яшашимизнинг нима маъноси бор? Бўйим кичкина ва вужудим заиф бўлишига қарамай 
мен ўзимни шоҳ ҳазратларига фидо қилишга қарор қилдим... Агар шоҳ менинг гўштимни 
емоқчи бўлсалар, марҳамат тайёрман. 
Бошқалари дедилар:
— Сенинг гўштинг билан ким тўяди? 
Шаўол сўз бошлади, у ҳам зоўга ўxшаб ўзининг фидокорлигидан лоф ура бошлади. 
Шериклари унга:
— Сенинг гўштинг сассиқ ва зарарли, шоҳга лойиқ эмас, — дедилар.
Ундан кейин бўри гап бошлаб, ўз гўшти яxшироқ эканини айтди. Шериклари бўрига 
ҳам эътироз билдириб: “сенинг гўштинг қаттиқ, томоққа тиқилиб қолади ва заҳарлайди. 
Сени ҳам еб бўлмайди”, дедилар. 
Навбат бечора туяга етди. У маккор шерикларининг «самимий»лигига ишониб, ўз 
гўштининг тоза ва лаззатлилигини мақтай кетди. Ҳаммалари бир овоздан унинг сўзини 
қувватладилар:
— Жуда тўўри ва чин юракдан гапиряпсан, ўзинг чиройлисан, гўштинг мазали, подшо 
ҳазратларининг мижозларига жуда мос келади, ҳаммамизга ҳам етади, — деб ҳаммалари 


47 
туя устига ёпирилиб, бечорани пора-пора қилдилар. Шу йўсинда туя уларнинг ҳийла 
тузоқларига илиниб ҳалок бўлди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, агар душманлар йиўилиб сўзни бир ерга 
қўйсалар, уларнинг ҳийласи бекор кетмайди. 
Димна деди:
— Xўш, сен қандай фикрдасан? 
Шатраба деди:
— Уришиб қаршилик кўрсатмоқдан ўзга иложим йўқ. Агар бир одам умр бўйи ибодат 
қилиб, мол-мулкини фақир-фуқарога улашса, барибир унинг савоби ўз мол-мулкини, ўз 
номусини сақлаш учун бир соат курашган одамнинг савобидан кам бўлади. Чунки 
курашиб ҳалок бўлган кимса ҳам шуҳрат топиб, ҳурматга сазовор бўлади, чунки бундай 
ўлим шарафли ҳисобланади. Пичоқ суякка етганда, жон бўўизга келганда мол-жон, имон 
ва маслак учун олиб бориладиган курашнинг савоби жуда катта. 
Димна деди:
— Ақлли одам олишувга ошиқмайди, тайёргарлик кўрмасдан катта ва таҳликали ишни 
бошламайди. Душман билан мумкин қадар юмшоқ муомала қилиб низони тинчлик ва 
дўстлик йўли билан ҳал этишга тиришади. Донишманд кимсалар ўзларининг заиф 
душманларига ҳам менсимаслик билан қарамайдилар, чунки душман кучсиз бўлса, ҳар 
xил ҳийла ва найрангга мурожаат қилади, шу йўл билан у ўалаба қозониши мумкин. 
Ҳолбуки, шернинг қўрқмас, жасур, кучли ва қудратли эканлиги ҳаммага маълум. Кимки 
душманни менсимаса ва урушнинг нима билан тамом бўлишини олдиндан кўрмаса, 
татавани писанд қилмаган дарё тангриси каби пушаймон бўлади. 
Шатраба сўради:
— Татава нима қилибдики у пушаймон бўлган? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish