8-мавзу. ЎЗбекистонда виждон эркинлиги режа


«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни



Download 34,59 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi34,59 Kb.
#26302
1   2   3   4   5   6   7
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1991 йилда, миллий мустақилликка эришиш арафасидаёқ, Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётини демократиялаш жараёни бошланди. Бу жараён айни пайтда, кун тартибига дин, диний ташкилотлар ва диндорларга ҳам муносабатни ўзгартириш масаласини қўйди.
Бу масалаларда Республикамизда жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Бироқ, диндан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга уриниш, динни ягона хукмрон мафкурага айлантиришга ҳаракат қилувчилар ҳам йўқ эмас эди. Ана шундай шароитда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун қабул қилиш ҳаётий заруратга айланди. Бу қонун мутлақо янги шароитда диннинг, диний ташкилотларнинг жамиятдаги ўрнини, давлат ва дин муносабати тамойилларини белгилаб бериши лозим эди.
1991 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ана шундай қонунни қабул қилди.
1998 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ХI сессиясида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 23 моддадан иборат янги таҳрири қабул қилинди. Қонуннинг 3-моддаси «Виждон эркинлиги ҳуқуқи» деб номланган. Бу моддада қуйидаги қоидалар ёзилган:
«Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди». Бу айни вақтида белгиланган ҳаётий қоидадир.
Бу қоидани бузганлик учун фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддасига кўра, энг кам иш ҳақининг 75 баробаридан 100 баробарига миқдорда жарима солиш ёки 6 ойгача қамоқ, ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қонуннинг 4-моддаси «Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги» деб номланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Қонун талабига кўра, расмий ҳужжатларда (масалан, фуқаро паспортида) фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб ҳуқуқлари чекланмайди ёки уларга ҳеч қандай имтиёзлар берилмайди. Шунингдек, бир-бирига нисбатан душманлик ва адоват кўзғатиш, диний ёки дахрийлик хис-туйғулари учун ҳақоратлаш таъқиқланади. Бундан ташқари, мазкур моддада ҳеч ким диний эътиқодини рўкач қилиб қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши мумкин эмаслиги ҳам қайд этилган.
Қонуннинг «Таълим тизими ва дин» деб аталган 7-моддасида қуйидагилар ёзиб қуйилган: «Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди».
Бу қоидани қуйидагича тушуниш керак:
Республикамизда давлат ўқув юртларида диний таълим берилмайди, яъни мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқув режаларига дин дарс сифатида киритилмайди. Чунки, бу ўқув юртлари дунёвий билимлар берувчи масканлардир.
Лекин, фуқаролар мутлақо диний таълим олиш ҳуқуқига эга эмас, деган маъно келиб чиқмайди. Ўзбекистон фуқаролари диний таълим олишлари мумкин. Бироқ, бунда албатта, қонунда белгиланган тартибга амал қилиш шарт. Хўш, бу қонуннинг тартиблари нималардан иборат?
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга кўра вояга етмаган болаларни уларнинг ота-оанлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилигисиз диний ташкилотга жалб этиш, диний билим беришга йўл қўйилмайди.
Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқароларга умумий мажбурий ўрта таълимдан кейин рухсат этилади. Бу диний ўқув юртлари албатта давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим. Диний ўқув юртларида таълим берувчилар албатта, диний таълим олган бўлишлари ҳамда диний таълим беришга қонунда белгиланган тартибда рухсат олган бўлишлари лозим. Бу белгиланган қоидалардан бошқа шаклларда диний таълим бериш қонун йўли билан ман этилади.
Белгиланган тартибларнинг бузилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишгача олиб келади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддасига кўра вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларни ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда диний билим берганлар энг кам иш ҳақининг 50 баробаридан 75 баробаригача миқдорда жарима солинишига ёки 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, ёҳуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Истиқлол йилларида дин соҳасида чуқур ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистонда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 1995 йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида “Бир само остида” шиори остида халқаро мусулмон-христиан конференцияси ўтказилиши, 1996 йилнинг ноябрида Рус православ черкови Тошкент ва Марказий Осиё епархиясининг 125 йиллиги тантаналари ўтказилиши фикримизнинг исботидир.
2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 16 конфессияга (Ислом, Рус православ черкови, Рим-католик черкови, Немис-лютеран черкови, Арман-апостол черкови, Тўлиқ инжил христианлари, Евангель-христиан баптистлар черкови, Новоапостол черкови, Еттинчи кун адвентистлари, “Голос божий”, Иегово шоҳидлари, Корейс протестант черковлари, Яҳудийлик, Баҳоийлик, Кришнани англаш жамияти, Буддавийлик) мансуб 2224 та диний ташкилот расман фаолият олиб боради. Жумладан, 2037 та масжид, 2 та марказ, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти, шунингдек, жами 175 та ноисломий диний ташкилот, жумладан, Православ ва Протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.

Download 34,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish