8-мавзу: Замонавий шароитда тарбиявий жараёнлар ва уни ташкил этиш йўллари



Download 64,83 Kb.
bet5/5
Sana18.04.2022
Hajmi64,83 Kb.
#560151
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза

Тарбия қонуниятлари. Ижтимоий тарбия мақсади ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жараёнининг ўзига хос қонуниятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги, тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократик тамойили, тарбиянинг ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқлик тамойили, тарбияда миллий-маданий ва умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги тамойили, тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили, изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирларнинг бирлиги ва узлуксизлиги тамойили ва бошқалар.
Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг энг муҳим хусусияти аниқ мақсадга йўналтирилганлигидир.
Замонавий талқинда тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги муайян мақсадга эришишга қаратилган самарали ҳамкорлик демакдир. Зеро, тарбия жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятлари ташкил этилади, бошқарилади ва назорат қилинади. Ягона мақсадга эришиш йўли замонавий тарбия жараёнининг мақсадини тавсифлайди.Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, унда тарбия моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташкил (субъектив ва объектив) омиллар кўзга ташланади. Субъектив омиллар шахснинг ичики эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий муносабатлари мазмунини англашга ёрдам берса, объектив омиллар шахснинг ҳаёт кечириши, шаклланиши, ҳаётий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун шароит яратади. Тарбия фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шакли обектив шароитлар билан қанчалик мутаносиб келса, шахсни шакллантириш борасида шундай муваффақиятга эришилади. Тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат ўқитувчи фаолияти, балки ўқувчининг ёш ва психологик шахсий хусусиятлари, ўй-фикрлари, ҳаётий қарашлари ҳами муҳим ўрин тутади.



Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг узоқ муддат давом этишидир. Тарбия натижалари тез суръатда ёки яққол кўзга ташланмайди. Ўзида инсоний сифатларни намоён эта олган шахсни тарбиялаб вояга етказишда узоқ муддатли давр талаб этилади. Шахснинг муайян вақтнинг ўзида, турли-туман қарашлар мавжуд шароитда ҳаракат қилиши тарбия жараёнини мураккаблаштиради. Таълим муассасаларида олиб борилаётган тарбия шахс онги, дунёқарашини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бинобарин, ёшлик йилларида инсоннинг асаб тизими юқори даражада таъсирчан ҳамда беқарор бўлади. Шу боис тарбия муваффақияти айни ўқувчилик йилларида шахсга тўғри тарбия бериш лозимлигини талаб этади.

Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг узлуксизлиги саналади. Таълим муассасасида олиб борилаётган тарбия жараёни бу – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги узлуксиз, тизимли ҳаракатлари жараёнидир. Ўқувчиларда ижобий сифатларни қарор топтиришда ягона мақсад сари йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, бойитиб борувчи, такомиллаштирувчи фаолият алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис оила, таълим муассасалари, жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилаётган тарбиявий тадбирларнинг узлуксиз ўтказилишига эришиш мақсадга мувофиқдир.
Ўқувчини тарбиялашда касб-ҳунар коллеж етакчи ўрин эгалласа ҳам, ўқувчиларга узлуксиз тарбиявий таъсир ўтказа олмайди, чунки, ўқувчилар маълум муддатгина таълим муассасасида, ўқитувчининг тарбиявий таъсири остида бўлиб, қолган вақтининг асосий қисмини оилада, кўчада, жамоат орасида ўтказадилар. Кузги, қишки, баҳорги ва айниқса, ёзги таътиллар даврида ўқувчилар таълим муассасаси ўқитувчиси таъсиридан четда қоладилар. Демак, таълим муассасасида ўқувчиларни тарбиялаш вақт жиҳатидан чегараланган бўлиб, синфдан ва касб-ҳунар коллеждан ташқарида амалга ошириладиган тарбиявий ишлардан ҳоли вақтда улар ўқитувчи ёки тарбиячининг таъсири ҳамда назоратида узоқлашадилар.
Ўқувчиларга нисбатан таълим муассасасининг таъсирини сусайтирмаслик мақсадида синфдан, касб-ҳунар коллеждан ташқарида ва таътил даврида ҳам тарбиявий ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор берилади. Ана шу мақсадда бир қатор тарбиявий ишлар олиб борилади.
Айни вақтида, республикада, ўқувчиларнинг таълим муассасаларидан узоқлаштирмаслик мақсадида қўшимча таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Қўшимча таълим муассасаларида ўқувчилар хусусий фанлар ҳамда хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришлари, техник ва бадиий йўналишлар бўйича билим олишлари, амалий фаолият кўникма ва малакаларига эга бўлишлари мумкин. Қўшимча таълим муассасаларида ташкил этилаётган турли йўналиш ва мавзулардаги учравшувлар, кўргазмалар, кўриклар, суҳбатлар ўқувчиларнинг тафаккурини бойитишда, уларда мустаҳкам характер ва иродани таркиб топтиришда муҳим ўрин тутмоқда.
Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти – бу унинг яхлит ҳолда тизимли ташкил этилишидир. Яхлитлик шундан иборатки, тарбия жараёнининг мақсади, мазмуни ва методларини бирлиги шахсни шакллантириш ғоясини амалга ошириш учун хизмат қилади. Бизга маълумки. Шахс маънавий-ахлоқий сифатларни навбатма-навбат эмас, балки яхлит тарзда ўзлаштира боради, шу боис педагогик таъсир ҳам яхлитлик, тизимлилик характерига эга бўлиши лозим.
Тарбия жараёнининг яхлитлик, тизимлилик хусусияти бир қатор муҳим педагогик талабларга амал қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни қарор топтиришни талаб этади.
Тарбиянинг яна бир хусусияти шундан иборатки, бу жараён икки томонлама алоқа хусусиятига эга бўлиб, унда ўқувчининг ўзи ҳам фаол иштирок этади.
Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни, ўқитувчининг ўқувчига кўрсатадиган таъсири (тўғри алоқа) ҳамда ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тескари алоқа) тарзида ташкил этилади.
Тарбиянинг педагогик технология назарияси ғоясига мувофиқ, эндиликда ўқувчи тарбия жараёнининг объектигина бўлиб қолмасдан, субъекти сифатида ҳам фаолият кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ички имкониятлари, унга нисбатан бўлаётган ташқи таъсирлар ва ахборот манбаларини инобатга олиши зарур. Агарда мазкур талаб унутилса, шахсни тарбиялаш қийинлашади ёки барча уринишлр самарасиз якун топади. Мана шундан тарбия жараёнининг яна бир хусусияти – тарбияда қарама-қаршиликнинг мавжудлиги келиб чиқади. Ушбу қарам-қаршиликлар ўқувчиларга ўз тушунчаларига мувофиқ пайдо бўлган дастлабки сифатлар ўртасида ёки ўқувчиларга қўйиладиган талаблар билан уларни бажариш имкониятлари ўртасидаги зиддиятларнинг келиб чиқиши учун замин яратади.
Ундан ташқари бу қарама-қаршиликлар кўпинча ўқувчининг онги билан хулқи бир-бирига мувофиқ бўлмаслигидан, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ўқувчилар ёш, психологик, физиологик хусусиятлари (феъл-атвори, характери, қизиқишлари, жисмоний, руҳий ҳамда физиологик жиҳатдан соғломлиги)ни яхши билмасликлари оқибатида келиб чиқади.
Демак, тарбия жараёни ўзида қуйидаги хусусиятларни намоён этади:

Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда мавзуга қуйидгича хулоса қилиш мумкин:



  1. Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни бўлиб, ҳар қандай тузум ва замонда ижтимоий муносабатлар мазмунини аниқлаш, уларни ташкил этиш асоси бўлиб келган.

  2. Ёш авлод тарбияси турли макон ва замонда муайян мақсад асосида ташкил этилади. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузум моҳияти, тараққиёт даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, жамият фуқароларининг дунёқараши, интилишлари, орзу-ниятлари асосида белгиланади.

  3. Тарбия жараёнининг хусусиятларини чуқур англаш ва уларни инобатга олган ҳолда тарбияни ташкил этиш олдинга қўйилган мақсадга эришиш, шунингдек, бу борадаги вазифаларни ижобий ҳал этиш имконини беради.



Таянч иборалар:
Тарбия назарияси, тарбия мазмуни, тарбия жараёни, шахс, феъл-атвор, характер, қизиқиш, жисмоний, руҳий ҳамда физиологик жиҳат, тамойил, қонуният, ёш авлод

Назорат учун саволлар:

  1. Глобаллашув шароитида тарбия жараёнининг моҳиятини қисқача тавсифланг.

  2. Глобаллашув шароитида тарбия мақсади нимадан иборат?

  3. Замонавий тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  4. Бугунги кунда тарбия жараёнида қандай вазифалар ҳал этилади?

Download 64,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish