8-мавзу. Тайёр маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар ва уларнинг сотилишини ҳисобга олиш



Download 96,14 Kb.
bet2/29
Sana29.04.2022
Hajmi96,14 Kb.
#595056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Masulot (is, hizmat) islab cikaris va uni sotis isobi-ma"ruza

Ўқув фаолияти натижалари:
Талабалар тайёр маҳсулотларнинг моҳияти, таснифи, тавсифи, баҳоланиши, улар кирими, сотилиши ва бошқа чиқимларини ҳисобга олиш тартибларини билиб оладилар.

Ўқитиш воситалари: видеопроектор, электрон доска, ёзув доскаси.

Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум.

Ўқитиш шакллари: Коллектив иш

Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.





1.ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар тушунилади.
Корхонанинг фаолият турига қараб у ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, машинасозлик заводининг тайёр маҳсулоти бўлиб енгил ёки юк ташиш автомобиллари, нон комбинатининг тайёр маҳсулоти бўлиб – нон ва нон маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик корхонасининг тайёр маҳсулоти бўлиб етиштирилган пахта, ғалла, мева-сабзавотлар, гўшт, сут ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотлар корхоналарнинг айланма активларининг муҳим тури ҳисобланади. Уларнинг айланиш тезлиги талаб ва таклифга, сифатига, ишлаб чиқарилган ҳажмига, баҳосига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ўз навбатида тайёр маҳсулотларнинг харидорлигига сотиш ҳажми, пул тушумлари, даромад ва бошқа кўрсаткичлар бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тайёр маҳсулотлар бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • тайёр маҳсулотларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;

  • тайёр маҳсулотларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • тайёр маҳсулотларни тўғри баҳолаш;

  • тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;

  • тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кетган харажатларни тўғри ҳисоблаш ва улар таннархини тўғри аниқлаш;

  • тайёр маҳсулотлар сотилиши ва улардан олинган тушумларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттириш;

  • тайёр маҳсулотлар бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;

  • тайёр маҳсулотлар бепул бериш ва бошқа чиқимларини тўғри ҳисобга олиш ва бошқалар.

Тайёр маҳсулотлар ҳисобини тўғри ташкил қилишнинг муҳим шартлари бўлиб кирим ва чиқим баҳоларини тўғри белгилаш, улар бўйича омбор хўжалигини тўғри ташкил этиш, қатъий моддий жавобгарликни ўрнатиш, моддий ҳисоботлар ва ҳужжатлар айланишини рационал ташкил қилиш, синтетик ва аналитик ҳисобни тегишли счётлар бўйича юритиш ва бошқалар ҳисобланади.
4-сон БХМСга мувофиқ тайёр маҳсулотлар қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади:

  • ишлаб чиқаришдан олинганда – ҳақиқий таннархи бўйича;

  • баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали (норматив) баҳода.

  • харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ёки шикастланган ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда).

Тайёр маҳсулотлар чиқим қийматини баҳолаш корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган ФИФО ёки АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилади.
Тайёр маҳсулотлар бўйича моддий жавобгар шахслар бўлиб омбор мудирлари, цех бошлиқлари, савдо шаҳобчалари ва филиал мудирлари ҳисобланади. Корхона раҳбарлари ушбу моддий жавобгар шахслар билан қатъий моддий жавобгарлик тўғрисида шартномаларни тузишлари ва уларга амал қилиш устидан доимий назоратни ўрнатишлари лозим.



Download 96,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish