8-мавзу. Тафаккурни тадқИҚ этишининг асосий йўналишлари



Download 233 Kb.
bet5/8
Sana19.04.2022
Hajmi233 Kb.
#562391
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Когнитив психология. 8-мавзу

Когнитив услублар. "Когнитив услуб" тушунчаси. Ахборотни кодлаш услублари. Интеллектуал услублар.Эпистемологик услублар.
Концепцияни шакллантириш, мантиқ ва қарор қабул қилиш.
Психология тарихида 19-асрнинг охирида, тафаккурга қизиқиш жуда кучайди. Кузатиш илмий усул бўлганлиги сабабли, дастлабки тадқиқотчилар фикрлаш субъектлардан ўзларининг фикрлашларини ва тафаккурларини тасвирлаш орқали энг яхши ўрганилади деб ҳисоблашган.
Бутун 20-аср давомида тафаккур мавзусига кўплаб таниқли психологлар - В. Вундт, В. Жеймс, Э. Торндайк, Ж. Дюи, Ж. Уотсон, М. Вертгеймер мурожаат қилдилар. Сўнгги йигирма йил давомида психологик тадқиқотнинг қонуний мавзуси сифатида фикрлаш жараёни ўзининг даврий ренессансларидан бирини бошдан кечирди.
Фикрлаш - ички жараён бўлиб, унда маълумотлар ўзгаради ва янги ақлий маҳсуллар шаклланади.
Тафаккур учта асосий хусусиятга эга:
• тафаккур когнитивдир, яъни у "ички", онгда содир бўлади, лекин у хатти-ҳаракат билан баҳоланади;
• тафаккур - бу билиш тизимида билимларни қандайдир манипуляция қилиш жараёни содир бўлади;
•тафаккур йўналтирилган бўлиб, унинг натижалари муайян муаммони "ҳал қиладиган" ёки уни ҳал қилишга қаратилган хатти-ҳаракатларда намоён бўлади [Солсо, 2006].
Когнитив психологлар фикрлашни ўрганишда концепцияни (тушунчани) шакллантириш, мантиқ, қарор қабул қилиш ва муаммоларни ҳал қилиш муаммоларига алоҳида эътибор беришади.
Концепцияни шакллантириш (ёки концепцияни эгаллаш) объектлар ёки ғояларнинг маълум бир синфига хос бўлган хусусиятларини аниқлаш қобилиятини англатади. Концепция бу - хусусиятларни бир-бирига боғлайдиган муайян муҳим хусусиятлар ва қоидалар тўпламидир. Атрибутлар (хусусиятлар) бирор нарса ёки ҳодисанинг бошқа объектлар ёки ҳодисалар билан боғлиқ бўлган хусусиятларини англатади. Тушунчаларни шакллантиришда талабалар: ўлчовли (миқдорий) ва атрибутив (сифат) белгиларига бўлинади.
Ахборот шахс томонидан қайта ишланиши орқали объектлар ёки ҳодисаларнинг хусусиятлари ўзаро боғланган гуруҳларга ажратилади. Тушунчаларни шакллантириш объектларнинг маълум бир синфи учун умумий бўлган хусусиятларни танлашни ва ушбу концептуал хусусиятларни боғлайдиган қоидаларни очишни ўз ичига олади. Ушбу жараён учун қоидаларни ўзлаштириш, ассотсиатсия ва гипотезаларни текшириш каби когнитив фаолият турлари муҳимдир.
Концептуал қоида - бу атрибутлар қандай боғлиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги баёнот, шунинг учун уларга эга бўлган нарса маълум бир концепцияга мисол бўлиши мумкин.
Ассоциация принципи шуни кўрсатадики, ҳодисалар қайта-қайта биргаликда тақдим этилганда, улар ўртасида алоқа ҳосил бўлади. Мустаҳкамлаш ёки мукофот тизими бу алоқани осонлаштиради.
Ф. Црестле ва Л.Е. Берн концепцияни ўзлаштириш вазифасида ҳар бир мустаҳкамланган уринишда муҳим жиҳатнинг хусусиятлари ва реакциялар турлари ўртасида ассоциациялар ҳосил бўлиши ҳодисасини илгари сурадилар. Яъни, ҳар бир қўзғатувчи кўплаб тушунчаларни ёки белгиларни келтириб чиқаради, уларнинг баъзилари "муҳим", баъзилари эса "аҳамиятсиз" деб ҳисобланиши мумкин. Бунда муҳим элементлар танланади ва концепция билан боғланади ҳамда муҳим бўлмаган хусусиятлар қўллаб-қувватланмайди (Солсо, 2006).
Ж. Брунернинг фикрича, концепцияни шакллантириш гипотеза ёки тадқиқот мақсадларига мос келадиган стратегияни танлашдан бошланади.
Концепцияни шакллантириш стратегияси сифатида сканерлаш ёки консентрациядан фойдаланиш мумкин.

Download 233 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish