8-Мавзу: рақобат ва монополия. Дарс ўқув мақсади



Download 45 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi45 Kb.
#145708
1   2
Bog'liq
8mavzu

2-савол. Юқори фойда олишни таъминлаш ҳар бир ишлаб чикарувчининг асосий мақсадидир. Бунинг учун ўз рақибини сингдириш, бозорда ўз мавкеини мустаҳкамлаш учун кураш олиб борилади. ўз ракибини синдириш учун турли усуллар қулланилади, жумладан, рақобатнинг энг асосий усули нарх воситасида, яъни нархдан фойдаланиб, ўз рақибини синдиришдир. Бу усулни қулайрок ишлаб чиқариш шароитларига эга бўлган арзон, сифатли товар ишлаб чикарувчилар, уз тустунликларидан фойдаланиб, товарларни нархини сунъий равишда тушириб юбориш, юли билан ўз рақибини синдирадилар. Натижада товар ишлаб чиқариш камайиб, бозорда нарх кўтарилади, юқори фойда олишни таъминлайдилар.
Рақобатнинг иккинчи усули нархдан фойдаланмасдан, маҳсулотни арзон, сифатли ишлаб чикариш, ҳаридорларга қулай, қушимча хизматлар кўрсатиш орқали, ўз рақибини синдиришдир.
Рақобатнинг бу усулларидан ташқари ман қилинган, нотуғри усулларидан ҳам фойдаланилади, жумладан, жосуслик, террорчилик,ўз рақибини йўқотиш, бировлар товарлари обрўйидан фойдаланиш, нотуғри реклама қилиш каби усуллари ҳам фойдаланилади. Қонун бундай усулларни таъқиқлайди.
3-савол. Рақобат бозор иқтисодиётининг ғоят муҳим хусусияти. У амал қилиши учун маълум шароит муҳайё бўлиши талаб қилинади. Бозор иқтисодиётининг шаклланишидаги классик йўл Ғарб мамлакатларида бўлиб, у ерда рақобатчилик муҳити узок йиллар мобайнида, давлатнинг иштирокисиз, ўз-ўзидан яъни стихияли юз беради. Шу йўсинда эркин рақобат пайдо бўлган. Иқтисодиётда монополлашув тенденсиялари пайдо бўлиш муносабати билан эркин рақобат чекланади, шу сабабдан соғлом рақобатчилик муҳитини яратишда давлат ҳам қатнашади. Буни давлатнинг анти монопол сиёсатида кўриш мумкин. Сиёсат эркин рақобат муҳитини янгидан яратиш эмас, балки уни сақлаб қолишга, кези келганда уни қайтадан тиклашга, рақобатнинг маданийлашган усулларини қарор топтиришга қаратилган.
Давлатнинг ҳусусий монополияни жиловлашга қаратилган тадбири 1890 йилда АҚШда қабул қилинган «Шерман қонуни» бўлиб, у тарихда антитрест қонуни деб ном олган.
Антимонопол қонунчилик асосан қуйидаги уч йўналиш бўйича шаклланади.
1. Ишлаб чиқариш тизими (таркиби)ни бошқарувчи қонунлар ёки улар моделларини аниқ белгилаш. Уларга кўра одатда ҳеч бир корпорация у ёки бу турдаги маҳсулот ишлаб чикаришнинг ярмидан ортиғини назорат қилишга ҳақи бўлмайди. Бундан мақсад шуки, ҳеч бир корхонага юқоридаги меъёрдан ортиқ товар ишлаб чиқаришга йўл берилмайди, маҳсулотнинг қолган қисмини, албатта, бошқа корхона ишлаб чиқаради, демак улар ўртасида рақобат таъминланади.
2. Барча йирик корпорацияларнинг иштирокчилари бошқа корпора-сияларнинг аксияларини маълум чекланган микдордан ортиғига эга бўла олмасликлари керак.
3. Нархларни талаб ва таклиф мувозанати белгиланган даражада юқо-ри ёки паст тутиб туришни, нарх хусусида келишиб олишни ман қилувчи антикарткел қонунларни жорий этиш. Картел деганда монополиялар ўртасидаги бозорларни бўлиб олиш ва у ердаги нархларни келишиб олиш юзасидан тузилган қисқа муддатли иттифоқларни тушунилади. Антимонопол қонунларни қабул қилиш ва хаётга татбиқ қилиш бозор муносабатларига ўтаётган ҳар бир мамлакат учун ҳаётий заруратдир, чунки эркин рақобатга йўл бермай туриб бозорни шакллантириб бўлмайди.
Давлатнинг фаол антимонопол сиёсати, унинг айрим корпорациялар манфаатларидан юқори туришини билдиради. У миллий иқтисодиётда рақобат аллақачон шаклланиб бўлган мамлакатларда рақобатчиликнинг такомиллаштиришни таъминласа, бозор иктисодиётига ўтаётган мамлакатларда рақобатчиликни янгидан шакллантириш керак бўлади. Тоталитар тизимдан чиққан мамлакатларда социалистик мусобақа деб ном олган муносабат ўрнига соғлом рақобатни келтириш зарур бўлади. Давлат рақобатнинг зарурлигини англаган ҳолда унга йўл бериш чора тадбирларини ишлаб чиқиб, уларни амалиётга жорий этади. ўзбекистон бозор иқтисодиётига янгиликларнинг киритилиши бунинг далили бўла олади. Ҳар тарафлама тўйинган товар турлари ниҳоят кўп бозорда товарларни танлаб олиш имкони катта бўлади, ҳаридорлар кўпчилигининг ҳарид қобилияти юқори бўлади, улар таркибида пулдор кишилар ҳиссаси ортиб боради, нуфузли истеъмол учун нархини суриштирмай товар ҳарид этиш юз беради. Шундай шароитда нархсиз рақобат устиворликка эга бўлади, лекин барибир бозор иқтисодиётига ўтиш халк хўжалигининг ҳамма соҳаларида соғлом рақобат учун муҳит яратилишини билдиради. ўзбекистон рақобатни умуман инкор этувчи давлат монополиясидан давлатлашмаган, турли хўжалик шартларини мувозанатига асосланган ва эркин рақобатни тақозо этувчи бозор тизимига ўтиш юз берди. Бу ерда рақобатчилик муносабатларини аввал шакллантириш, сўнгра уни такомиллаштириш мумкин. Энг аввал рақобат қилувчилар, яъни мустакил товар ишлаб чикарувчилар пайдо бўлиши шарт, чунки рақобатнинг асосий шарти алоҳидалашган, ўз манфаатига эга, мулкий маъсулияти бор ва тадбиркорлик хатарини зиммасига олувчи хўжалик субектларининг мавжудлиги, уларнинг бозор орқали алоқа қилишидир. Рақобатчилик иқтисодиётдаги демократизм шароитида бўлиши мумкин, бу эса ўз навбатида мулкни давлат тасарруфидан чикариш, уни хусусийлаштириш талаб этади, аммо бунинг ўзи етарли эмас, чунки жамиятда бозор муҳити ҳам бўлиши керак. ўзбекистон тажрибаси кўрсатганидек, рақобатга йўл очилиши учун хусусий ёки жамоа мулкини қонуний деб эълон қилиш кифоя қилмайди. Қонунларда мустакил ва тенг деб кайд этилган шаклларнинг амалдаги реализацияси таъминлангунча, рақобатбоб ҳужалик юзага чиқмайди. Бинобарин, рақобатчилик қонунга кўра атайлаб бозорда тақчиллик ҳосил этиш, нархларни монополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўскинлик қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. Қонунни бузганлар рақибга етказган зарарни қоплашлари, жарима тўлашлари шарт, улар ғирромлик билан олинган фойдадан маҳрум этилади. Бу қонун рақобатчилик тизимига хизмат қилади.
Бозордаги вазият тез ўзгариб туради, уни ҳисобга олиш қийин, шу боисдан антимонопол қонунлар ўзининг наониқлиги билан ажралиб туради. Рақобатни чеклаш борасида конкрет аҳвол шундайки, бу қонунларни кенг талқин қилишга туғри келади. Бу айниқса, антикартел қонунларга таълуқлидир. Бу ерда қонун ва давлат қарорларининг талаби картелларни тақиқлаб қуйишдан бошлаб, то маълум муддатга уларга рухсат беришгача бўлган талабни ўз ичига олади.
Япониядаги антимонопол қонунларнинг амал қилиши бунинг яққол мисоли бўлиши мумкин. Бу ерда иккинчи жаҳон урушидан кейин монополиялар ҳақидаги қонунинг бажарилишини назорат қилувчи адолатли битимлар Кумитаси тузилган бўлиб, у кенг ваколатга ва мустакиллика эгадир. Бу кўмита томонидан қайд қилинган ва суд томонидан тасдиқланган қонунбузарчилик қаттиқ жазоланади, қонунбузар корпорациялар катта зиён кўриши мумкин.
Рақобатнинг асосий воситаси нарх бўлади, айниқса, бу нархсиз рақобат ривожланмаган пайтда дарҳол сезилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида нархсиз рақобатга шароит бўлмайди, шу боисдан нархларни либераллаштириш, яъни уларни эркин қуйиб юбориш ва бозорда шакллантириш рақобатнинг асосий талаби ҳисобланади. Шуни назарда тутиб, ўзбекистонда давлат назорати остидаги нархлардан келишилган нархларга, улардан эркин бозор нархларига ўтиш юз беради. Эркин нархлар эркин тассаруф этиладиган товарларга таълуқли бўладилар. Шу муносабат билан ўзбекистонда маҳсулотга давлат буюртмаларини қисқартириб, уни тобора кўп қисмиини бозор орқали сотишга киришилади.
Бозор эркин иқтисодий фаолиятини талаб қиладиган, жамият рақобатчиларига бир хил имконият яратиб беради, хўжалик субектларига ўзини синаб кўриши учун бир хил шароит ҳозирлайди, давлат рақобат қоидаларига риоя этилишини назоратга олади, айрим ва бир гуруҳ тадбиркорларнинг монопол мавкеида бўлишига йўл бермайди.
Ҳозирги боскичдаги бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни, албатта сивилизациялашган рақобатнинг вужудга келишини билдирадики, бу табиатан аралаш иқтисодиёт белгисидир. Бу жараён давлат иқтисодий монополизмини чеклаш, умуман, антимонопол йўл тутишни талаб қилади, чунки бусиз рақобатлашиш вазияти пайдо бўлмайди. Шуни назарда тутиб, ўзбекистонда «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган.
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish