8-мавзу. Кибермаконда дин омили



Download 30,38 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi30,38 Kb.
#115746
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8 маъруза


8-мавзу. Кибермаконда дин омили

  1. Кибермакон тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти.

  2. Ахборот уруши ва унинг мазмуни

  3. Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг намоён бўлиш шакллари.

  4. Ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан асрашнинг долзарб масалалари.

Таянч тушунчалар:
Кибермакон, кибермакон ва дин, ижтимоий тармоқлар таҳдидлари, ахборот асри таҳликалари, интернет тармоғидаги ахборот уруши, глобал тармоқдаги ғоявий хуружлар олдини олиш, баркамол авлодни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш.
1. «Кибермакон» тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. Кибермакон компьютер тармоқлари орқали амалга ошириладиган мулоқот майдонини ифодаловчи воқелик сифатида 1990 йилдан бошлаб кенг миқёсида ривожланиб, такомиллашиб келмоқда. Кибермакон тушунчасини дастлаб канадалик ёзувчи Уильям Гибсон 1982 йил «Сожжение Хром» («Burning Chrome») номли ҳикоясида ёзади.
Кейинчалик, Гибсоннинг 1990 йилда ёзиб тугатган «Neuromancer» («Асабли манзаралар тасвирловчиси», «Нерво-сочинитель») номли техно-утопик фантастик трилогиясида қўллаган. Бу асардаги кибермакон тушунчаси миллионлаб одамларнинг жамоавий сароб, хаёлпарастликнинг ўзига хос кўриниши сифатида тасвирланган. Бу ерда жамоавий сароб ёки хаёлпарастлик инсон онгида субъектив психологик ҳолат сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий нуқтаи-назардан кибермакон деганда компьютер тармоғи орқали бир-бири билан боғланган ва бир вақтнинг ўзида турли географик нуқтада кесишувчи ҳар қандай мавжуд компьютернинг график сифатидаги маълумотларига ўралашиб қолган кишилар жамоаси тушунилади.
Ҳозирги даврда фан, техника ва асосан компьютер тараққиёти маҳсули бўлган кибермакон ва унинг бошқарувчи қиёфаси «суперкорпорация» технологияларнинг инсонийликдан бегоналашуви натижасида дин ниқобидаги ижтимоий ва маданий бузғунчиликни содир этишга бўлган уринишлар тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, бугунги кунда кибертеррорчилик тузилмалари ўз ғаразли мақсадлари йўлида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга уринмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарида қуйидагича таъкидланган: «Таассуфки, баъзан ислом дини ва диний ақидапарастлик тушунчаларини бир-биридан фарқлай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг қўйиш каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда. Шу билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бундай ножўя ҳаракатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир-оқибатда эса маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур».
«Кибермакон»да дин ниқобидаги «киберҳужум»лар таҳдиди: дин ниқоби остидаги экстремистик сайтларда асосан давлат тўнтарилиши ва хунрезлик урушлари ҳақида гап боради. Жумладан, бугунги кунда дунёда энг катта хавф солиб турган ИШИД гуруҳининг интернет кибермаконидаги ахборот ҳужуми ва таҳдидини келтириб ўтиш мумкин. Уларда ИШИД гўё Ислом йўлида «қурбон» бўлаётгани акс этган видеолавҳалар ва фотосуратлар жойлаштирилган.
Террорчиларнинг тарғибот-ташвиқотлари кун сайин авж олиб бормоқда. «Odnoklassniki», «Facebook», «Instagram», «Twitter», «VKontakte» ижтимоий тармоқларида бузғунчилик ва ёт ғояларни тарғиб қилувчи юзлаб гуруҳлар мавжудлиги фикримизнинг яққол далилидир. Шунингдек, Ислом динини нотўғри, қабиҳ мақсадларда талқин этиш, динга сиёсий тус бериб, ҳокимиятни қўлга киритиш ҳисобланади.

Download 30,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish