1.
Ишчи кучи миграциясига таъсир этувчи омиллар ва унинг
мамлакат иқтисодиётига таъсири
Ишчи кучи миграциясининг келиб чиқиш сабаблари ва ўз навбатида
унинг мамлакат иқтисодиётига ижобий ва салбий таъсирлари билан боғлиқ
бўлади.
Миграция омиллари деганда ишчи кучининг бир жойдан иккинчи
жойга ўтиши учун сабаб бўладиган объектив ва субъектив шарт-
шароитлар тушунилади.
Меҳнат миграциясига таъсир этувчи омилларни
иккита катта гуруҳга, яъни
иқтисодий
ва
ноиқтисодий
омилларга ажратиш
мумкин. Бунда иқтисодий омиллар қуйидагича тартибда таснифланади:
мамлакатнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси, яъни ишчи кучи
ўзи яшайдиган мамлакатларига нисбатан анча иқтисодий юксалган
давлатларга кўчиб кетишига интилади:
мамлакат меҳнат бозорининг ҳолати ёки бошқача айтилса кам
ривожланган ва аҳоли сонининг зичлиги оқибатда ишсизлар бошқа давлатга
иш излаб кетиб қолишади;
иқтисодиётдаги эркинлаштирилиши натижасида халқаро муносабатлар
яхши йўлга қўйилиб ишчи кучлари алмашиниши юзага келди;
капитал ҳаракати, яъни капитал олиб кириш ёки олиб чиқиш
натижасида капитал билан бирга малакали ходимларнинг ҳам миграцияси
содир бўлади.
Ноиқтисодий омилларга эса қуйидагилар киради:
сиёсий-ҳуқуқий омиллар;
миллий омиллар;
диний омиллар;
ирқий омиллар;
оилавий муносабатлар омиллари.
Ишчи кучи миграциясига таъсир этувчи омилларни аниқ ва равшан
изоҳлаб ўтиш муаммога аниқлик киритади. Ҳозирги вақтда меҳнат
миграциясининг сабаб-оқибатларининг ўзаро боғлиқлигини тушунтириб
берадиган бир қатор назария ва концепциялар ишлаб чиқилган. Улар ёрдамида
минтақалар ўртасидаги турли миграция оқимларининг кўлами, йўналишлари,
жадаллиги, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши мезонлари
билан биргаликда макродаражада мувофиқлаштиради (иш ҳақи миқдори, иш
билан бандлик даражаси, ишчизлик даражаси, капитал қўйилмалар ҳажми, уй-
жой шароитлари, иш ўринлари сони ва ҳоказолар билан). Бундай ўзаро
алоқаларнинг муҳим жиҳати – улар феъл-атворининг мигрантлар таркибига
(ёшига, жинсига, маълумот даражасига ва касбий тайёргарлигига ва
ҳоказоларга) боғлиқликни аниқлашдир.
Аҳолининг оила ёки уй хўжаликларида турмуш шароитининг ўзгариши
миграция тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим бўлган кўрсаткичларнинг
ўзгаришига таъсир этади ва микродаражада ўрганилади. Бундай ёндашув
миграцион хулқ-атвор қонуниятларини тадқиқ қилиш учун зарурдир. Умуман,
ишлаб чиқилган назариялар ва концепциялар миграцияни башорат қилишда
муҳим бўлган модел ва фаразлар тузилишига асос бўлади.
Шунингдек, меҳнат миграциясининг юзага келишига қуйидаги вазият ва
ҳолатлар ҳам ўз таъсирини кўрсатади:
ўз касб йўналишини амалга ошириш бўйича имкониятларни яратиш,
бошқа яшаш жойида иш ҳақининг энг яхши шарт-шароитларига эга бўлган
ишга жойлашиш;
инсон солиғи ҳамда иқлимга хос яшаш ва ишлаш шарт-
шароитларининг зарурлиги;
қариндошларга қўшилиш;
маълум бир маданият, билим ва яшаш тарзини ўзгартиришга эҳтиёж;
меҳнат зиддиятлари ва оиладаги келишмовчиликлар;
тасодифий ҳолатлар, вазиятлар ва ҳ.к.
Миграция сабабларининг биринчи марта назарий жиҳатдан тушунтириб
бериш одатда инглиз географи Ровенстейн номи билан боғланади. У XIX
асрнинг охирларида «миграция қонунлари» назариясини таклиф қилган. Ана
шу қонунларга мувофиқ мигрантлар бир ҳудудни чекланган имкониятлар
билан тарк этиб, бошқа минтақаларда катта имкониятлар ниятида жойлашиб
оладилар. Янги жойларни танлашда масофа катта роль ўйнайди, чунки
мигрантлар яқинроқ масофаларга жойлашишни хоҳлайдилар. Қишлоқ-шаҳар
миграциясининг ҳар бир оқими қишлоқ жойларига қарама-қарши миграция
оқимини вужудга келтиради. Ровенстейн таъкидлаганидек, шаҳар аҳолиси
қишлоқ аҳолисига нисбатан кам ҳаракатдадир. Шунингдек, инфратузилмалар
тараққиёти, транспорт ва алоқа воситаларининг ривожланиши, савдонинг
кенгайши ҳамда саноатнинг ўсиши ҳам миграцияни кучайтиради.
Шунингдек, ишчи кучи миграциясини келишига табиий-иқлим,
демографик, этник омиллар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Табиий-иқлим
омиллар деганда, ушбу жараёнга атроф-муҳитнинг таъсири тушунилади. У
иқлим, ландшафт, экологик тизимдаги ўзгаришларни ўз ичига олади. Табиий-
иқлим сабабларининг меҳнат миграциясига таъсири яшаш жойини
ўзгартирганда мигрантларнинг бир қисмини янги жойдаги иқлимга
мослашуви зарурлигида намоён бўлади. Бу баъзида кўчиб келганлар
саломатлигининг ёмонлашуви билан ёки мигрантларнинг айрим қисмлари
учун эса бу об-ҳаво иқлим шароитлари яхши таъсир қилиши билан
характерланади.
Меҳнат миграциясининг донор мамлакатлар иқтисодиётига ўтказадиган
ижобий таъсирлари:
эмиграция мамлакат меҳнат бозорини анча юмшатади, яъни ишчи кучи
миграцияси натижасида ортиқча меҳнат ресурслари сони камаяди, айниқса,
аҳолиси зич жойлашган мамлакатларга сезиларли даражада ижобий таъсир
ўтказади (Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Покистон, Туркия).
ишчи кучи экспорти – донор мамлакатларнинг эмигрант ишчиларига
текин янги мутахассисликни ўзлаштиришга, уларнинг малакаси ошишига,
янги техника ва технологиялар билан алоқа қила олишига олиб келувчи
жараён;
мигрантлар ўз ватанига қайтаётганда ўзи билан қимматбаҳо буюм, пул
ва шунга ўхшаган ноёб нарсаларни олиб келишади ва шунингдек турли пул
жўнатмаларини амалга оширадилар:
ишчи кучи экспорти – валюта кириб келишининг асосий манбаи
бўлиши билан бирга уларнинг оила аъзолари турмуш даражаси
кўтарилишининг йўлларидан бири;
донор мамлакатлар ўз фуқароларининг хорижда ишлашини
ташкиллаштирадиган воситачи фирмалардан давлат бюджетига солиқлар
ундиради.
Донор мамлакатлар иқтисодиётига ишчи кучи миграциясининг салбий
оқибатларини қуйидагиларда кўриш мумкин:
эмиграция қиладиган мамлакатлар ўзларининг меҳнат ресурслари ёки
меҳнатга лаёқатли иқтисодий фаол аҳолининг маълум қисмидан ажраладилар;
донор мамлакатлар эмигрантларнинг билим олиш ва малакасини
ошириш учун маблағ сарфлайдилар;
малакали кадрларнинг камайиши, яъни билимли ва малакали
кадрларнинг чиқиб кетиши содир бўлади. Бунинг натижасида эса давлат
йирик миқдордаги пул маблағини йўқотади.
Рецепиент мамлакатлар иқтисодиётига эса ишчи кучи миграцияси
қуйидагича ижобий самара беради:
хориж ишчиларининг кириб келиши юқори даражадаги сафарбарликни
келтириб чиқаради, миллий иқтисодиётнинг таркибида айрим тармоқларини
шакллантиради;
иммигрантлар миллатнинг ёш таркибини яшартиради, чунки одатда
эмиграция қилинганлар ёшлардан иборат бўлади;
қабул қилиб олаётган мамлакатлар харажатларини тежашга эришади,
чунки ўз ишчи кучларини билим ва малакасини оширишга жўнатаётган донор
мамлакатлар буни олдиндан тўлашган бўлади;
иммигрантлар ички бозор ҳажмини оширадилар, товар ва хизматларга
талабни ва ишлаб чиқариш хажмини оширадилар;
ишчи кучи импорти товарнинг рақобатбардошлигини оширади, чунки
арзон ишчи кучи келиши билан ишлаб чиқариш харажатлари тежалади;
иммигрантларнинг вақтинчалик бўш турган маблағлари, қабул қилувчи
давлат томонидан ўз иқтисодиёти учун молиялаштирилади;
иммигрантлар демографик ҳолатни яхшилайдилар, бу айниқса, умумий
аҳолиси таркибида қариялар улуши юқори ҳисобланган Ғарбий Европа
мамлакатлари учун хосдир;
Меҳнат миграциясининг рецепиент давлатлар учун салбий томонлари эса
қуйидагиларда намоён бўлади:
мамлакатнинг иқтисодий тармоқлари хориж ишчи кучларига қарам
бўлиб қолади;
ички ишчи кучларининг баҳоси пасаяди ва хориж ишчи кучларининг
таклифи ошиб кетади;
туб аҳоли билан иммигрантлар ўртасида турли зиддиятлар пайдо
бўлади ва натижада мамлакатлараро низолар ҳам пайдо бўлиши мумкин;
иммигрантлар меҳнат фаолиятини олиб бораётган мамлакатда узоқ ва
қийин мослашадилар.
Ишчи кучини четдан олиб келувчилар учун ҳам, уни четга чиқарувчилар
учун ҳам ташқи меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий оқибатларини
таҳлили асосида ишчи кучи ҳаракатининг иқтисодий самарадорлигини
аниқлашга мўлжалланган қатор иқтисодий назариялар ишлаб чиқилган.
Уларнинг ичида кўпроқ маълум бўлгани ишчи кучи халқаро миграциясининг
«баланс» ва «ассимметрия» назариялари бўлиб, уларнинг ҳар бири ишчи
кучини бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга кўчиб юришини турлича
тушунтиради. «Баланс» ёки неоклассик назария миграцияни тор маънода,
яъни асосан, меҳнатга ҳақ тўлаш, ишчи кучи билан таъминланганлик, ишлаб
чиқариш ҳажмининг ўсиши нуқтаи назаридан кўриб чиқади ёки ишчи кучи
миграциясини товарлар ва капитал оқими сингари яна бир ишлаб чиқариш
омилининг ҳаракати сифатида тушунтиради. Ушбу назарияга биноан,
миграция меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи даражаси ўртасидаги тафовутлар
кўпайиб бориши билан ўсиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |