8-мавзу: Информатика ва ахборот технологиялари курсларини ўқитишнинг методик тизими ва унинг компонентларининг тавсифи



Download 473,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana22.06.2022
Hajmi473,33 Kb.
#692007
1   2   3
Bog'liq
maruza 8

Дастурий таъминотга 
шахсий компьютер учун кенг тарқалган 
қуйидаги дастурий маҳсулотлар киради: матнли процессор, стол устида нашр 
тизимлари, электрон календар, график муҳаррир, электрон жадваллар, 
маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, функционал вазифадаги 
ахборот технологиялари (молия, бухгалтерия, маркетинг учун ва ҳ.к.), эксперт 
тизимлари ва бошқалар. 
Ахборот таъминоти 
— ахборотни кодлаш ва туркумлаш 
тизимларининг биргаликдаги мажмуаси. 
Ташкилий таъминот 
— муайят соҳада ахборот тизимларидан 
фойдаланиш ва уларни ташкил қилиш усуллари ҳамда воситалариь 
мажмуасидир. Юқоридаги таъминот турларидан учтаси бўлиб, ташкилий 
таъминот бўлмаса, биз ахборот таъминотини амалга ошган факт деб ҳисоблай 
олмаймиз. 
Ҳуқуқий таъминот 
— ахборот таъминотидан фойдаланишнинг юридик 
мақомини аниқловчи ҳуқуқий нормалар йиғин-дисидир. Ҳуқуқий 
таъминотнинг энг асосий мақсади ахборот ишлаб чиқариш соҳасида 
қонунийликни мустаҳкамлашдир. 
2004-йилда қабул қилинган «¤збекистон Республикасини ахбо-ротлаш 
концепцияси»да қуйидаги стратегик масалалар қўйилган: 
-
миллий компьютер тармоғини ташкил қилиш; 
-
ахборотнинг маҳсулот сифатида ҳуқуқий асосини ташкил қилиш; 
-
мамлакатимиз ахборот индустриясини мустаҳкамлаш. 
Шундай қилиб, ахборот тизимини аппарат, дастурий, ахборий, ташкилий ва 
ҳуқуқий таъминотларнинг мажмуаси сифатида кўришимиз мумкин. 



М а в з у. Ахборот технологиялари ва уларнинг турлари. 
Мақсад. 
Ҳ
озирги жамиятда замонавий ахборот техноло-гияларининг 
аҳамиятини очиб бериш ва уларнинг турларини аниқлаш. 
Ахборот 
технологияси
Аппарат 
таъминот
Хукукий 
таъминот
Ташкилий 
таъминот
Ахборий 
таъминот
Дастурий 
таъминот


Ўқитувчи берилган мавзуларни ўқитаётганда қўйида келтирилган 
фикрларни албатта ўқувчиларга етказиб бериши керак. 
«Технология» сўзи грекчадан таржима қилинганда «санъат, усталик, 
малака» маъносини англатади. Техникада технология деганда маълум керакли 
материал маҳсулотни ҳосил қилиш учун усуллар, методлар йиғиндисидан 
фойдаланадиган жараён тушунилади. Технология объектининг дастлабки, 
бошланғич ҳолатини ўзгартириб, янги, олдинроқ белгиланган талабга жавоб 
берадиган ҳолатга келтиради. Мисол учун сутдан турли технологиялар орқали 
қатиқ, творог, сметана, ёғ ва бошқа сут маҳсулотларини олиш мумкин. Агар 
бошланғич хом ашё сифатида ахборот олинса, ушбу ахборотга ишлов бериш 
натижасида ахборот маҳсулотинигина олиш мумкин. Ушбу ҳолда ҳам 
«технология» тушунчасининг маъноси сақланиб қолинади. Фақат унга 
«ахборот» сўзини қўшиш мумкин. Бу нарса ахборотни қайта ишлаш 
натижасида материал маҳсулотни эмас, балки ахборотнигина олиш 
мумкинлигини аниқлаб туради. 
Технологияни қуйидагича таърифлаш мумкин. Технология – бу сунъий 
объектларни яратишга йўналтирилган табиий жараёнларни бошқаришдир. 
Керакли жараёнларни керакли йўналишда боришини таъминлаш учун 
яратилган 
шарт-шароитлар 
қанчалик 
яхши 
ташкил 
этилганлиги 
технологиянинг самарадорлигини билдиради. Бу ерда табиий жараёнлар 
нафақат модданинг таркиби, тузилиши ва шаклини ўзгартириш мақсадида, 
балки ахборотни қайта ишлаш ва янги ахборот ҳосил қилиш мақсадида ҳам 
бошқарилади. Шунинг учун ахборот технологиясини қуйидагича таърифлаш 
мумкин. 
Ахборот технологияси – бу ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишни 
усул ва воситалари мажмуасидан фойдаланувчи жараёндир. 
Материал маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади 
инсоннинг талабини қондирадиган янги маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. 
Ахборот технологиясининг мақсади эса инсоннинг бирор бир ишни бажариши 
учун зарур бўлган, уни таҳлил этиш ва у асосда қарор қабул қилиши керак 
бўлган янги ахборотни ишлаб чиқаришдан иборат. Турли технологияларни 
қўллаб битта материал объектдан турли маҳсулотлар олиш мумкин. Худди шу 
нарсани ахборот технологияларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. 
Материал маҳсулот ишлаб чиқаришда турли махсус жиҳозлар, 
станоклар, ускуналар ва бошқалар ишлатилади. Ахборот технологиялари учун 
ҳам ўзининг ускуналари, воситалари мавжуд. Булар ксерокс, телефакс, факс, 
сканер, ва бошқа воситалардир. Бу воситалар орқали ахборотга ишлов 
берилиб, ўзгартирилади. Ҳозирги пайтда ахборотга ишлов бериш учун 
компьютерлар ва компьютер тармоқлари кенг қўлланилмоқда. Ахборот 


технологиясида компьютерлар ва компьютер тармоқларининг қўлланишига 
урғу бериш мақсадида кўпинча компьютер ва коммуникацион технология 
ҳақида гапиришади.
Ўқитувчи ахборот технологияларининг ривожланиш тарихига қисқача 
тўхталиб ўтади. .уйида ахборот технологияларини туркумлашнинг бир нечта 
турини кўриб чиқамиз. 
1. Маълумотларга ишлов берувчи ахборот технологиялари. Улар маълум
алгоритмлар бўйича бошланғич маълумотларга ишлов берувчи масалаларни 
ечишга мўлжалланган. 
2. Бошқаришнинг ахборот технологиялари. Унинг мақсади қарор қабул қилиш
билан боғлиқ бўлган барча инсонларнинг ахборотга бўлган талабини 
қондиришдан иборат. Бошқаришнинг ахборот тизимлари ташкилотнинг 
ўтмиши, ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади. 
3. Офиснинг ахборот технологияси, унинг мақсади. Котибанинг оғир ишини
автоматлаштиришдан иборат. Офисни автоматлаштириш турли йиғилишлар, 
мажлислар, телефон қўнғироқлари ва буйруқларга эга бўлган офис 
ходимларининг анъанавий алоқаларини алмаштиришга эмас, балки уларни 
тўлдиришга мўлжалланган. 
4. Автоматлаштирилган офиснинг замонавий ахборот технологиялари бу –
ташкилот ичидаги ва ташқи муҳит билан коммуникацион жараёнларни 
компьютер тармоқлари ва ахборотлар билан ишловчи бошқа замонавий 
воситалар асосида ташкил этиш ва қўллаб - қувватлашдан иборат. 
Ўқувчилар ўз мисолларини келтирадилар. Масалан, ҳар бир фирмада ўзининг 
ходимлари ҳақидаги ахборотга ишлов берувчи ахборот технологияси, рус 
матнни инглиз тилига ўтказиш технологияси ва бошқалар. 
Ҳозирги пайтдаги компьютерлар учун кўплаб дастурий воситалар мавжудки, 
улар барча турдаги ахборот технологияларини таъминлай олади. 



Download 473,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish