Арматураларни анкерлаш. Элементнинг оғма кесим бўйича мустаҳкамлигини таъминлайдиган конструктив тадбирлар қуйидагилардан ташқил топади. Аввало, хомутлар ва букмалар орасидаги масофалар, хомутларнинг диаметрлари, шунингдек букмаларнинг жойланиши юқорида келтирилган талаблар даражасида бўлиши лозим. Қолаверса чўзилган бўйлама арматуранинг бетонга мустаҳкам бирикиши (анкерланиши) ҳам катта рол ўйнайди, чунки бунда арматура имкониятларидан тўла фойдаланилади. Эгилувчи элемент эркин таянса, бирикишни пухталаш мақсадида бўйлама арматуранинг учи элементдан ташқарига камида 5d масофага чиқариб қўйилади. Агар (29.1) шарт қаноатлантирилмаса, яъни ҳисобга кўра кўндаланг арматура талаб этилса, у ҳолда арматуранинг чиққан қисми узунлиги ls10d олинади (29.2–расм).
Пайванд тўрларда силлиқ сиртли бўйлама арматураларнинг учига Is масофада камида битта, агар ҳисоб бўйича кўндаланг арматура талаб этилса, камида иккита анкерловчи (бириктирувчи) кўндаланг арматура пайвандланиши лозим. Энг четки анкерловчи стержендан бўйлама стерженнинг учигача бўлган масофа d 10 мм бўлса, 15 мм дан, d>10 мм бўлса, 1,5d дан кам бўлмаслиги керак. Анкерловчи стерженнинг диаметри энг йўғон бўйлама арматура диаметрининг ярмидан кичик бўлмаслиги зарур. Агар анкер (бириктиргич)лар бўлмаса, арматуранинг учидаги нормал кучланиш нолга тенг бўлади; элемент учидан узоқлашган сари арматура билан бетон орасидаги бирикув (сцепление) ҳисобига кучланиш орта боради ва Ian масофада (29.2– расм, в) унинг қиймати тўлиқ ҳисобий қаршилик Rs га тенглашади. Анкерлаш зонасининг узунлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
Ian=(anRs/Rb + an)d, (29.9)
Чўзилиш зонасидаги даврий профилли арматура учун an = 0,7 ва an=11, текис сиртли арматура учун эса an = 1,20 ва an=11. Бундан ташқари, Ian 250 мм дан ва 20d дан кам бўлмаслиги керак. Четки озод таянчларда анкерлаш зонаси узунлиги кўндаланг арматура ва кўндаланг йўналишдаги сиқилиш кучланишлари таъсирини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади. Кейинги омиллар анкерлаш зонасини ихчамлаштиради.
Темирбетон элементларни қия кесимлар бўйича мустаҳкамлиги, бетоннинг сиқилувчи зонаси, бўйлама арматура, хомутлар ёки кўндаланг арматуралар ва қия ёки букилган арматуралар ҳисобига таъминланади.
Эгилишга ишловчи элементларда энг хавфли қия кесим таянчларга яқин жойда бўлади, чунки бу жойда на фақат эгувчи момент, балки катта миқдорда кўндаланг кучлар ҳам таъсир этади. Элементларни қия кесимларда бузилиши эгувчи момент ва кўндаланг кучларни бир вақтдаги таъсиридан рўй беради.
Лекин элементларни қия кесимлари мустаҳкамлигини эгувчи моментга ҳисобга олмаса ҳам бўлади, чунки қия кесим мустаҳкамлиги элементларнинг нормал кесимлари мустаҳкамлигидан кам бўлмайди.
Қия кесимларни ҳисоблашда, аксарият ҳолларда кўндаланг арматураларни диаметри ва сони бир кесим юзасидаги қабул қилинади ҳамда арматуралар орасидаги масофа S аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |