8-мавзу. Алоҳида кредит турлари. Кичик ва ўрта бизнес,
тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш
8.1. Кредит шакллари, турлари ва уларни келгусида
ривожлантириш истиқболлари
Ипотекa кредитини қўллaб-қуввaтлaш жaмғaрмaси
Томонидaн берилaдигaн имтиёзли ипотекa кредити шaртлaри.
Ипотека кредитининг муддати: камида 15 йил.
Фоизи: 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5%.
Суммаси: 1. Якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш учун қонун
ҳужжатларидабелгиланган енг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баробаригача;
2. Кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун енг кам ойлик
ишҳақининг 2500 баробаригача;
3. Якка тартибдаги қурилган уй-жойни реконструксия қилиш учун енг
камойлик иш ҳақининг 2500 баробаригача;
4. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида
белгиланган энгкам ойлик иш ҳақининг 300 баробаригачани ташкил етади.
Aфзаллиги:
а)
фоизи паст;
б) узоқ муддатли;
в)пулни бирдан олиб, кам-камқайтариш имконитятининг мавжудлиги.
Камчилиги:
1) Тўпланадиган ҳужжатларнинг кўплиги;
2) Навбатда турган давр мобайнида уй-жой нархининг ўзгариши
(кўтарилиб кэтиши);
3) Уй-жой қуриш ва реконструксия қилиш
учун олинган ипотека
кредити мониторингининг мураккаблиги.
Муаммоси:
• Давлат ресурсининг камлиги;
• ипотека кредити беришмеханизмининг мураккаблиги;
• Олинаётган кредит умумий суммасининг 25%миқдорини ўз
ҳисобидан тўлаш
муаммоси;
• иш ҳақининг пастлиги;
• Уй-жой инфратузилмасининг ривожланмаганлиги (йўл, газ, сув,
электр энергия, канализация қудратининг етмаслиги);
• Қайтариш ва инфляция муаммоси;
• қурилиш материаллари баҳосининг ўсиши;
• Ҳужжатларни
расмийлаштиришда
давлат
тўловларининг
юқорилиги (нотариус);
• Уй-жой нархининг ўзгариши (уй-жой
олингунгача нархининг
ўсиб кэтиши).
Ечими:
а) хорижий грантлар асосида ресурсларни жалб этиш;
б)ипотека кредити бериш механизмини соддалаштириш, яъни
тўпланиши лозим бўлган ҳужжатлар сонини камайтириш керак;
в) корхона, суғурта
ташкилотлари, иш жойидан кафолат бериши
мумкин;
г) иш ҳақини ошириш керак;
д) давлат дастурларини ишлаб чиқиш керак;
е)
инфляциянинг кучайишига, миллий валютанинг қадрсизланишига
йўл қўймаслик лозим;
ж) қурилиш материалларини арзонлаштириш керак. Давлат томонидан
уй-жойматериалларини импорт қилиш билан шуғулланадиган улгуржи савдо
базалари ташкилқилиш ва улар транспорт харажатларининг камида 50 фоизи
давлат бюджети малағлари ҳисобидан субсидиялаштирилиши,
уларнинг
даромадларига нисбатан имтиёзли солиқ ставкалари қўлланилиши лозим;
з) давлат рўйхатидан ўтказиш тўловларини пасайтириш керак;
и)уй-жойларни ижарага олиш керак. Давлат томонидан кўп квартирали
уйларниқуриш ва имтиёз асосида ушбу уйларни ижарага бериш лозим.