Ижтимоий характерга эга бўлган мақсадлар : Боқувчисини йўқотган оиланинг даромадини йўқотган ҳолатда оилани ҳимоя қилиш; Суғурталанувчини вақтинча ёки бутунлай меҳнат қобилятини йўқотган ҳолатда моддий таъминлаш; Қарилик пенсияси билан таъминлаш; Болалар балоғат ёшига етганда моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағ тўплаш,мисол учун уларнинг талим олиши учун тўловлар ; Маросим хизматлари ҳақларини тўлаш. - Иқтисодий характерга эга бўлган мақсадлар:
- Инвестицион даромад олиш ва капитал қўйилмалар билан боғлиқ жамғармалар ташкил этиш;
- Хусусий бизнесни ҳимоя қилиш, бизнес бўйича шерик, корхона бошқарувчиси, ,,калит” шахс вафот этган ҳолатда корхонани сақлаб қолиш;
- Мерос қолдиришни ҳимоя қилиш:
- Меросга солиқнинг суғурта полисидаги суғурта суммаси ҳисобидан тўланиши;
- Бенефициарнинг суғурта суммасидаги тўғридан-тўғри шахсий ҳуқуқи сабабли мерос қолдирилаётган мол-мулкнинг меросхўрлардан бирига осонгина ўтиши, кредиторлар ва бошқа меросхўрларнинг ҳуқуқларидан мустақил равишда;
- Суғурта суммасининг қонунда белгиланган тартибда мерос учун солиқдан озод этилиши;
- Ҳаёт суғуртасидаги мукофот ва тўловлар бўйича солиқдан берилган имтиёзлар ҳисобидан шахсий даромаднинг ортишини таъминлаш, бундай имтиёзлар қуйидагилар:
- Бир қанча давлатлараро суғурта шартномалари тузилса суғурта учун солиқдан озод этилади;
- Ҳаёт суғуртаси жисмоний шахсларга даромад солиғини камайтириш ҳуқуқини беради.
- Ҳаёт суғуртасининг энг асосий ўзига хос хусусиятларидан бири унинг узоқ муддатли суғурта тури эканлигидадир. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳаёт суғуртаси турларининг асосий қисми беш йилдан кам бўлмаган суғурта турларидан ташкил топган. Баъзи мамлакатларда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда ҳаёт суғуртаси бир йилдан ортиқ муддатга амалга оширилмоқда. Бундай мамлакатлар ҳаёт суғуртаси ҳали етарли даражада ривожланмаган мамлакатлардир.
- Шу билан бирга, бир йилдан ортиқ муддатга суғурта қилиш амал қилаётган мамлакатларнинг кўпчилигида узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар қўлланилмайди. Узоқ муддатлилик талабининг қўйилиши ҳаёт суғуртасининг бир қанча ўзига хос хусусиятларининг юзага келишига олиб келади. Бундай ўзига хос хусусиятлар сифатида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин:
- -ҳаёт суғуртаси махсулотлари дизайнининг ўзгариши, масалан, суғурта мукофотини бўлиб тўлаш имкониятининг пайдо бўлиши;
- -андеррайтинг жараёнининг мураккаблашуви, бу кўп йиллик прогнозни амалга ошириш заруриятидан ҳосил бўлади;
- -иш юритишдаги қўшимча риск компонентларининг пайдо бўлиши, масалан, узоқ муддатли шартноманинг амал қилишини кутилмаганда тўхтатиш риски;
- -суғурта маҳсулотларини бошқаришнинг янги инструментларининг пайдо бўлиши (суғурта шартномаларининг амал қилиши давомида шартларига ўзгартириш киритиш имконияти).
Do'stlaringiz bilan baham: |