Жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртасига яқин бўлган суғурта тури бу суғурта-жамғарма ҳисобланади. Халқаро амалиётда ҳаёт суғуртасини одатда узоқ муддатга тузилади. Бу муддат камида 10 йил ёки 15-20 йил ва ундан ошиқни ташкил этади. Суғурта-жамғарма тури қоидага кўра вафот этишдан суғурталаш ва меҳнат қобилиятини йўқотишдан суғурталашни ўз ичига олади ва суғурталанган шахснинг шартномада кўрсатилган ёшга етиши суғурталовчининг шартномада кўрсатилган суммани суғурталанувчига тўлаш мажбуриятини юклайди. Ғарб мамлакатларида ушбу суғурта турининг яна бир кўриниши мавжуд бўлиб, бунда суғурта шартномасининг муддати тугагунгача суғурталанган шахс вафот этган бўлса ҳам суғурта суммаси берилади.

Ҳаёт суғуртасида суғурталанаётган риск – инсон ҳаётининг давомийлиги – учта ҳолатни ўз ичига олади:
Ҳаёт суғуртасида суғурталанаётган риск – инсон ҳаётининг давомийлиги – учта ҳолатни ўз ичига олади:
суғурталанган шахснинг ёш пайтида ёки ўртача умр кўриш ёшидан олдин вафот этиш эҳтимоллиги;
маълум вақт оралиғида вафот этиш ёки яшаб қолиш эҳтимоллиги;
қарилик даврида узоқ умр кўриш ва ушбу даврда меҳнат фаолиятисиз доимий даромад талаб қилиниши эҳтимоллиги.
Ҳаёт суғуртасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳаёт суғуртасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
1.Суғурта манфаатдорлиги. Бирор кишининг ҳаётини суғурталаш учун суғуртани амалга ошираётган шахс ушбу суғуртадан манфаатдорликка эга бўлиши керак, яъни суғурталанган шахснинг ногиронлик олиши ёки вафот этиши натижасидаги моддий йўқотишларнинг ўрнини қоплаш имконияти бўлиши керак.
2.Ҳаёт суғуртаси шартномалари бўйича математик резервларни ҳисоблаш учун дисконтлаштириш ва вафот этиш эҳтимоллиги жадвалидан фойдаланиш.
3.Суғурталанувчининг суғурталовчи даромадидаги иштироки. Суғурта компанияси ҳаёт суғуртасининг узоқ муддатли суғурта эканлигини ҳисобга олган ҳолда ўз даромадининг маълум қисмини суғурта шартномаларининг суғурта суммаларини кўпайтиришга йўналтиради. Бу қўшимча маблағ бонус деб аталади.
4.Ҳаёт суғуртасининг шаффофлиги. Бу мижоз учун суғуртачи тўғрисидаги маълумотларнинг ва мазкур суғурта шартномаси бўйича амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг маълумлиги ва тушунарлилиги.