1. Буюртмани топшириш ва кўриб чиқиш:
Ўз СМТ доирасида маҳсулотни сертификатлаштириш-ни ўтказиш учун юртимиз ёки чет эл сўровчиси буюртмани бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш учун аккредитланган тегишли СИ га юборилади.
Буюртма билан биргаликда, унга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси, маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот), гигиеник сертификат илова қилинади.
Буюртма берувчи томонидан айни бир вақтда гигиеник сертификат ва мувофиқлик сертификати олишга буюртма берилган тақдирда гигиеник сертификат нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин тақдим этилади.
Четдан олиб келинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш учун қуйидагилар тақдим этилади:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (у мавжуд бўлганда);
маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келганлиги тўғрисида белги қўйилган товарнинг илова ҳужжати (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура) нусхаси.
Мазкур маҳсулотларининг СИ бир нечта бўлган ҳолда, сўровчи буюртмани улардан хоҳлаганига юбориши мумкин.
Сўровчида бундай идора ҳақида ахбороти йўқ бўлганида ва у манфаатдор бўлган маҳсулотни сертификатлаштириш тартиби ҳақидаги ахборотни СМИ ёки унинг ҳудудий идорасидан олиши мумкин.
СИ буюртмани кўриб чиқади, тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва таҳлил қилади ҳамда уни олгандан бошлаб 2 кундан кечиктирмай сўровчига муайян бир турдаги маҳсулотни сертификатлаштиришни белгиланган тартибига асосланган сертификатлаштиришнинг барча асосий шартномани ўз ичига олган, шу жумладан, ўтказиладиган сертификатлаштиришга мувофиқ келадиган сертификатлаш-тириш схемаси ва керак бўладиган МҲ кўрсатилган Қарор тўғрисида хабар беради.
Қарорда, шунингдек синовларни ўтказадиган аккредитланган синов лабораторияси ва сифат тизими ёки ишлаб чиқаришни сертификатлаштирилиши ким томонидан ўтказилиши (агарда бу сертификатлаштириш схемаси билан мўлжалланган бўлса) кўрсатилади.
Тез бузиладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш буюртмаси, кечиктирмай кўриб чиқилади ва у бўйича қабул қилинган қарор, сўровчига, мурожаат қилинган куннинг ўзида хабар қилинади.
Импорт маҳсулотларни мажбурий сертификатлашти-ришни ўтказиш муддати, “Мажбурий сертификатлаштириш лозим бўлган товарларни (маҳсулотларни) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритиш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тартиби» тўғрисидаги қўлланмада аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |