8.4-расм. Оверлейли(қопланган )тузилиш.
Жараён мантиқий адреслар майдони ҳажми, унга ажратилган бўлим ҳажмидан катта (ёки энг катта ҳажмдан ҳам катта) бўлган ҳолатларда, баьзан оверлей номли ёки қопланадиган тузилишли ташкил этадиган техникадан фойдаланилади.
Асосий ғоя – фақат айни вақтда керак бўлган дастур кўрсатмаларини ҳотирада сақлаб туришдир.
Оверлай тузилиш дастурининг кодининг дискда аниқ ҳотира кўринишида бўлади ва оверлей керакли вақтда уни драйвер орқали ўқиб ишлатади. Оверлей структуранинг тавсифини ёзиш учун одатда махсус содда (overley description language) тилдан фойдаланилади. Дастурда ишлатиладиган ҳамма файллар дастурнинг ички чақириқларига дарахт кўринишдаги файл ёрдамида тўлдирилади.
Шуни назарда тутиш керакки,оверлейли структурани ташкил этиш кўп жихатдан локаллилик хоссасига боғлиқдир, бу эса ўз навбатида хотирада айни вақтда фақат керак маьлумотларни сақлаш имконини беради.
Динамик тақсимланиш. Алмаштириш(свопинг).
Пакетли тизимлар билан ишлашда фиксирланган бўлимлар билан ишлаб, бошқа хеч қандай мураккаб нарсалардан фойдаланмаслик хам мумкин. Вақтни тақсимлаш тизимлари билан ишлаш вақтида, хотира хамма фойдаланувчилар жараёнларини ўзида ушлаб тура олмайдиган ҳолат рўй бериши мумкин. Бу холда свопингдан фойдаланишга тўғри келади.Свопинг-бу жараёнларни асосий хотирадан диска ва орқага тўлиқ ўтказишдир. Жараёнларни дискка қисман юклаш сахифали ташкил этилган тизимда амалга оширилади.
Юкланган жараёнлар ҳудди ўша адреслар майдонига ёки бошқа жойга қайтарилиши мумкин. Бу чеклаш боғланиш методи хусусиятидан келиб чиқади. Боғланиш схемаси учун, бажариш босқичида жараёнларни ҳотиранинг бошқа жойига кўчириш мумкин.
Свопинг ҳотирани бошқаришга бевосита алоқаси йўқ, у кўпроқ жараёнларни режалаштириш билан боғлиқдир.
Ўзгарувчан бўлимли схемалар.
Қоида бўйича свопинг тизими фиксирланган бўлимларга асосланаши мумкин. Аммо динамик тақсимлаш ёки ўзгарувчи бўлимли схемалар самарали хисобланади. Чунки улар хамма жараёнлар тўлиқ равишда хотирада жойлашганда, яьни свопинг бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
Бу холда, бошида хотира бутунлай бўш ва олдиндан бўлимларга бўлинган эмас. Янгидан келаяпган масалага қатьий равишда керакли хотиранинг ўзи ажратилади (ундан кўп эмас). Жараён чиқарилгандан сўнг, хотира вақтинча бўшатилади. Бир қанча вақт ўтгандан сўнг хотира турли ўлчамдаги ўзгарувчили сонли бўлимлардан иборат бўлиб қолади.Ёнма-ён бўлган бўш жойлар бирлаштирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |