8.1 расм. Хотира иерархияси.
Кўпбосқичли схемалар куйидагича ишлатилади. Маьлумотлар одатда хотиранинг юқори сатхларидан қидирилади, агар у ердан топилмаса, маьлумотлар катта номерли сатхларда ҳам сақланади. Шунинг учун, у кейинги сатхдан қидира бошлайди. Агар керакли маълумотни топса, уни юқорироқ сатхга ўтказади.
Махаллийлик (локаллилик)
Маълум бўлишича, бу усулда бошқаришни ташкил этиш хотира сатхларига киришни ва алоқа частотасини камайтиради.
Бу ерда мухим ролни,чегараланган вақт давомида, хотира адресларининг кичик бўлаги билан ишлаш хоссаси ўйнайди. Бу эмпирик жихатдан кузатиладиган хосса локаллилик принципи ёки мурожаатларни локаллаштириш дейилади.
Процессор КЭШи, қурилмаларнинг бир қисми ҳисобланади, шунинг учун ОТнинг ҳотира менежери, асосан маълумотларни компютернинг асосий ва ички ҳотира қисмига тақсимлаш билан шуғулланади. Баьзи схемаларда тезкор ва ички ҳотира ўртасидаги оқимни дастурчи бошқаради. Аммо бу боғланиш дастурчи вақтини йўқотади, шу сабабли бу ишни ОТ га юклашга ҳаракат қилинади.
Физик хотирада маьлумотларни реал жойлашишини курсатувчи асосий хотирадаги адреслар- физик адреслар деб аталади. Дастур ишлайдиган физик адреслар тўплами, физик адреслар майдони деб аталади.
Мантикий(логик) ҳотира.
Хотирани, ячейкалар чизиқли тўплами куринишида аппарат ташкил этиш, дастурчининг дастур ва маьлумотлар сақланиши кўриниши ҳақидаги тассавури билан мос келмайди. Купгина дастурлар бир-бирига боғлик бўлмаган холда яратилган модуллардан ташкил топган.
Баьзан жараён таркибига кирувчи ҳамма модуллар ҳотирада кетма-кет жойлашади ва чизиқли адреслар майдонини ташкил қилади. Бироқ кўпинча модуллар ҳотиранинг турли жойларида жойлаштирилади ва турлича фойдаланилади.
Ҳотирани бошариш схемасида, фойдаланувчининг бундай тассавурига мос келадиган маълумот ва дастурларни сақлаш, сегментация дейилади. Сегмент-ҳотиранинг аниқ кўрсатилган қисми бўлиб, унинг ички қисмида чизиқли адресларни қўллаб қувватлайди. Сегмент процедура, массив, стек ёки скаляр миқдорлардан ташкил топган бўлади, лекин одатда аралаш типдаги маълумотлардан иборат булмайди.
Бошида сегментлар дастур коди фрагментларини (матн редактори, тригонометрик кутубхона ва х.к.) жараёнлар билан умумлаштириш заруриятидан келиб чиққан бўлиши керак, чунки уларсиз ҳар бир жараён ўзининг адрес маконида маьлумотларнинг яна бир нусхасини саклашига туғри келар эди. Хотиранинг, тизим бир нечта жараённинг маьлумотларини акс эттирадиган алохида қисмлари бўлиб улар сегментлар деб ном олди.
Хотира шундай қилиб, чизиқли кўринишдан икки ўлчамли кўринишга келди. Адрес икки компонентдан иборат бўлиб, улар: сегмент номер ива сегмент ичидаги жойлашган ўрнидир. Кейинчалик, жараённинг турли компоненталарини(дастур коди, маьлумотлар, стек ва х.к.) турли сегментларда жойлаштириш қулай бўлиб қолди. Яна шу нарса аниқ бўлиб қолдики, аниқ сегмент ишини, унга сегментда сақланадиган маьлумотлар устида бажарилиши рухсат берилган операциялар, масалан, мурожаат хуқуқи ва операциялар типи каби атрибутлар қийматини бериб, назорат қилиш мумкин бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |