Замонавий кесувчи асбобларга емирмлмшмга
чидамли ва мустахкам
бўлиши керак. Кесувчи асбобларни емирмлишига ва мустахкамликка
чидамлилиги асосан уларни учта конструктив таоминлайди: кесувчи қисми;
тана қисми махкамловчи ёки қуйруқ қисми.
Кесувчи асбобни кесувчи қисмини лойихалашда унинг кесувчи тиғини
расми, ўлчамлари керакли геометрик параметрлари аниқланади.
Кесувчи
асбобнинг кесувчи қисмини расми унинг турига ва қандай иш бажарилишига
боғлиқ бўлади. Худди шундай кесувчи тиғнинг геометрияси эса асбобнинг
кесиш шароитига қараб белгиланади.
Кесувчи асбобнинг тана қисми унинг кесувчи қисми билан яхлит ёки
механик усул билан бириктирилган (ковшарланган, пайвандланган) бўлиши
мумкин. Бу қисмни лойихалашда кесувчи асбобга таъсир кўрсатувчи
борувчи
момент ва кесиш жараёнида хосил бўладиган кучлар инобатга олинади.
Кесувчи асбобнинг учинчи қисми – бу махкамланувчи ёки қуйруқ қисми
бўлиб у механик ишлов берш жараёнида хосил бўладиган кучларга чидамли
ва кесувчи асбобни дастгох мосламаларига
ишончли махкамланишини
таъминлаши керак.
Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кесувчи асбоблар асосан 8 гурухга
бўлинади.
1-гурух. Бу гурухга асосан бир тиғли кескичлар киради. Масалан:
токарли-револвер, рандалаовчи. Резпба ва тиш қирқувчи
кескичлар бундан
мустасно.
2-гурух. Сидиргичлар ва прошивкалар. Бу гурухга кўп тиғли тузилган
жихатидан стерженига ўхшаш сиртидан бирини кейин ўсиб борувчи
тишларига эга бўлган асбоблар киради.
3-гурух. Тешикларга ишлов берувчи асбоблар,
яони парма, зенкер
резвёрткалар ва бир-икки тиғли ҳамда кўп тиғли тешикларга ишлов берувчи
асбоблар киради.
3. Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кесувчи асбобларнинг гурухлари
ва вазифалари.
4-гурух. Фрезалар ва арралар. Бу гурухга кўп тиғли асбоблар ўз ўқи
атрофида айланувчи цилиндрик ва сирт юзаларида
кесувчи тишларга эга
бўлган фрезалар, арралар киради.
5-гурух. Тиш қирқувчи асбоблар. Бу гурухга бир ва бир неча тириш тиш
қирқиш учун мўлчалланган асбобларни ҳамма турлари киради.
6-гурух. Резпба ҳосил қилувчи асбоблар. Бу гурухга ташқи ва
ички
юзаларда резпба хосил қилувчи асбобларнинг барча турлари киради.
Масалан: кескичлар, метчиклар, плашкалар, фрезалар, роликлар ва х.к.
7-гурух. Абразив материалдан тайёрланган асбоблар. Бу гурухга
жилвирлаш, ўткирлаш, силлиқлаш учун қўланиладиган асбоблар киради.
8-гурух. Қўлда ишлатилувчи асбоблар. Бу гурухга қўл ёрдамида иш
бажарувчи ҳамма турдаги асбоблар киради. Масалан: қўл метчиги,
пармалар, жилвирлаш тошлари ва бошқалар.
51-расм. Кесувчи асбобларни
асосий гурухлари