1-бошловчи:
Раҳмат, сизга, акажон. Ишларингизга барака тилаймиз, Онажонларимиз бахтига ҳамиша соғ бўлинг (“Тановор” рақси ижро этилади).
________:
Оллоҳ мўжизаси, нақшисан аёл,
Қувонч маликаси, тахтисан аёл,
Буюк-буюкликда сенинг тенгинг йўқ,
Бу ёруғ оламнинг бахтисан аёл!
________:
Ярми аёл эрур инсониятнинг,
Aёллар яратмиш қолган ярмин ҳам,
Aёл ярми эрур ушбу ҳаётнинг,
Унга бахш этади қолган ярмин ҳам.
________:
Дунёнинг қуёши бўлсангиз порлоқ,
Ойи ҳам ўзингиз соҳиб жамоллар!
Оллоҳ жоиз деса,ўзидан сўнгроқ,
Бизга саждагоҳсиз,азиз аёллар!
2-бошловчи:
Шунинг билан “Муқаддас аёл ” номли тадбиримиз ниҳоясига етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |