Бир ходимни режага нисбатан х х х х +456,2 меҳнат унумининг ўзгариши:
А) Ишчилар салмоғини ўзгариши х х х х -6,905 ҳисобига
-0,19*3634,3 /100
Б) бир ишчини меҳнат унумини х х х х +463,175 ўзгариши ҳисобига
+629,4*73,59/100
“АВС” акционерлик жамиятида ҳисобот даврида бир ходимнинг ўртача йиллик меҳнат унумдорлиги бизнес режага нисбатан 456,2 минг сўмга ўсган.
Бунга асосан иккита омил таъсир этган. Бизнинг мисолимизда маҳсулот ҳажми солиштирма улгуржи баҳода ўтган йилга, режага нисбатан ортган. Ходимлар ва ишчилар сони эса шу давр ичида камайган. Демак, маҳсулот ҳажмини ўсиши меҳнат унумдорлигини ўсиши билан изоҳланади. Яъни, корхонанинг саноат ишлаб чиқариш ходимлари таркибида ишчилар салмоғининг ўзгариши ҳисобига битта ходимнинг ўртача йиллик меҳнат унумдорлигига 6,905 минг сўмга пасайишига таъсир этган. Аксинча, иккинчи омил бўлмиш, бир ишчининг меҳнат унумдорлигини бизнес режага нисбатан 629,4 минг сўмга ортганлиги ҳисобига битта ходимнинг меҳнат унумдорлиги ҳам 463,175 минг сўмга ортган. Ҳар иккала омилнинг таъсири умумлаштирилганда, уларнинг натижаси ижобий бўлиб, бу кўрсаткич 456,2 минг сўмни ташкил қилган.
7.7. Ишчининг меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга ва уни бозорга таклиф қилиш орқали кўпроқ фойда олишга интилади. Бундай шароитда маҳсулот ҳажмини корхонани кенгайтириш ёки ходимлар сонини кўпайтириш билан бир қаторда, бевосита ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини кўтариш орқали амалга оширгани корхона учун кўпроқ самарали ҳисобланади. Шу туфайли ҳам ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз ишчиларининг меҳнат унумдорлигини ошириш чораларини кўришга ҳаракат қилади ҳамда унумдорликка таъсир этувчи омилларни ўрганиб боради. Одатда бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик маҳсулот ҳажми қуйидаги омилларга боғлиқ.
1. Бир ишчининг йил давомида ишлаган ўртача киши кунлари=(жами киши кунлари/ишчилар сони)
2. Иш куни давомийлиги, соат = (жами ишланган киши соат/жами ишланган киши кунлари)
3. Ишчининг бир соатлик иш унуми = (маҳсулот ҳажми / жами ишланган киши -соат)
Таҳлил этишда бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик маҳсулот ҳажмининг режасига, ўтган йилга нисбатан ўзгариш сабаблари ва унга таъсир этувчи омиллар қуйидагича аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |