Счета учета номенклатуры регистрининг ҳар бир ёзуви қуйидаги маълумотларга эга:
Организация – агарда ташкилот танланса, ушбу тартиб фақат мазкур ташкилот учун амал қилинишини билдиради. Шундай қилиб, ҳар хил ташкилотлар учун ўша-ўша товар гуруҳи ёки номенклатура учун ҳар хил ҳисоб счетларини белгилаш мумкин.
склад – агарда омбор кўрсатилса, ушбу тартиб фақат мазкур омбор учун амал қилинишини билдиради. Шундай қилиб, ҳар хил омборлар учун ўша-ўша товар гуруҳи ёки номенклатура учун ҳар хил ҳисоб счетларини белгилаш мумкин.
омбор тури
номенклатура ҳисоби счети
бериш ёки сотиш операцияларида ишлатиладиган счетлар;
Маълумотлар базасини илк бор тўлдиришда номенклатуранинг ҳисоб счетлари регистри барча яратилаётган номенклатура гуруҳлари (“Товарлар”, “Материаллар”, “Ярим тайёр маҳсулотлар”) автоматик тарзда тўлдирилади. Одатда, ҳужжатларга андоза бўйича ҳисоб счетларини қўйиш учун бу етарли ҳисобланади. Автоматик равишда ҳеч қанақа номенклатура гуруҳи билан боғланмаган ёзув ҳосил бўлади. Ушбу ёзув, агарда фойдаланувчи Номенклатура маълумотномасида янги гуруҳларни яратганида, лекин ресгитрда ҳисоб счетларини кўрсатмаганида ишлатилади. Ушбу ёзув созламалари “Товары” гуруҳига тўғри келади.
Янги гуруҳ учун ҳисоб счетларини белгилаш учун Номенклатура маълумотномасидаги товар гуруҳлари рўйхатида курсор ёрдамида янги гуруҳни танлаш ва Перейти тугмаси орқали Счета учета номенклатуры регистрини очиш зарур.
Янги ёзувни тугмаси орқали киритиш мумкин. Мавжуд ёзувни нусхалаш орқали янгисини яратиш (Добавить копированиемF9) тугмаси ёрдамида амалга оширилади. Регистрдаги мавжуд ёзувни ўзгартириш (Изменить текущий элемент F2) тугмаси орқали амалга оширилади.
Номенклатура нархини белгилаш
Корхонада битта номенклатура учун бир вақтнинг ўзида бирнечта нарх турлари ишлатилиши мумкин, масалан, ҳарид нархи, сотиш нархи. Нарх турлари Предприятия - Товары (материалы, продукция, услуги) менюсидаги Типы цен номенклатуры маълумотномасида белгиланади.
Номенклатура нархини аниқ нарх турига боғлаган ҳолда белгилаш учун Предприятие - Товары (материалы, продукция, услуги) менюсидаги Установка цен номенклатуры ҳужжати ишлатилади.
Янги ҳужжат тугмаси орқали яратилади. Ҳужжат шаклида кўрсатилган тартиб кучга кирувчи санани ўрнатиш зарур. Заполнить тугмаси ёрдамида ҳужжатнинг жадвал қисмини автоматик равишда номенклатура позицияси номлари билан тўлдириш мумкин.
Номенклатура нархлари тўғрисидаги маълумотлар келгусида ҳужжатларнинг жадвал қимсларини автоматик равишда тўлдиришда фойдаланилади. Фойдаланувчи нархларни маълумотлар базасида сақлашдан воз кечиши мумкин, лекин ҳар сафар сотиш ёки товар-моддий қийматликларнинг келиб тушиши ҳужжатларини тўлдиришда нархларни қўлдан киритишига тўғри келади.
Ҳужжатларнинг жадвал қисмларини автоматик тарзда тўлдириш ва ёппасига ўзгартириш номенклатура нархларини ҳисоблаш учун қулай имкониятлар яратади.
Масалан, Основная цена закупки турдаги номенклатура нархларини ёзиш учун Установка цен номенклатуры ҳужжатини яратиш, Тип цен майдонига Основная цена закупки қийматини танлаш, Заполнить тугмаси ёрдамида жадвал қисмига битта ёки бирнечта қабул қилиш ҳужжатлари нархларини киритиш мумкин.
Ҳужжатни ёзиш ва ўтказишдан кейин, кейинги, шунга ўҳшаш ҳужжатни нусхалаш йўли билан яратиш, унинг жадвал қисмини автоматик равишда маълумотлар базасида мавжуд нархлар билан тўлдириш, Изменить тугмаси орқали барча нархларни 20%га ошириш мумкин. Кейин нархлар турини Основная цена продажи ўзгартириш, сақлаш ва ҳужжатни ўтказиш зарур. Шундан кейин номенклатуранинг ҳарид қилиш нархига нисбатан 20% усатамаси билан улгуржи нархи маълумотлар базасига ёзилади.
Шу йўл билан чакана ёки майда улгуржи нархларни улгуржи ёки ҳарид нархларига нисбатан олдиндан танланган устамаси билан маълумотлар базасига киритиш мумкин.
Тайёр маҳсулотнинг режавий таннархини ҳисоблашда фойдаланиладиган ўзига хос номенклатуранинг нархи унинг режавий нархи ҳисобланади. Номенклатуранинг режавий нархи ҳисоб параметрларини созлашнинг Производство бўлимида кўрсатилади.
Белгиланган нархларни Предприятие-Товары (материалы, продукция услуги) - Цены номенклатуры менюсида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |