Ген терапия- турли касалликларни даволаш учун инсонларнинг соматик ҳужайралари генетик аппаратига ўзгартиришлар киритадиган ген инженерияси ва тиббий усулларнинг йиғиндисидир.
Ген терапия инсон ДНК сининг вируслар билан зарарланиши ёки ДНК структурасидаги мутация чақирувчи ўзгаришлар туфайли келиб чиқадиган нуқсонларни тўғирлаш йўналишидаги янги ва жадал ривожланиб бораётган соҳадир.
Ген терапия концепцияси- бактерияларда трансформация жараёнининг ва шиш ҳосил қилувчи вирусларнинг ҳайвон ҳужайраларига трансформацияланиш механизмининг кашф қилиниши билан юзага келди.
Ҳужайралар геномига исталган генетик материални барқарор ҳолатда киритиш мумкин. Бундай ишни шиш ҳосил қилувчи вируслар амалга оширади. Соматик ҳужайраларни генетик коррекция қилиш методлари 1980 йилдан бошлаб амалга оширилган бўлиб, изолирланган генлар эукариотик экспрессия векторлари ёрдамида сичқон ва бошқа ҳайвонларга генларни кўчириб ўтказишнинг оддий усуллари ёрдамида амалга оширилган.
Ген терапияси тарихи.1972 йилда Фридман ва Доблин Сайнс журналида “ инсон генетик касалликлари учун ген терапия усули” деган мақола чоп этди. 1970 йилда Роджерт генетик нуқсонлардан зарар кўрган инсонларнинг дефект (нуқсонли) ДНК ни алмаштиришни таклиф қилган. 1984 йилда сут эмизувчилар хромосомасига ретровируслар ёрдамида ёт генларни киритиш тизими йўлга қўйилган. 1990-1993 йилларда ген терапияси усулида дастлабки клиник амалиётлар ўтказилган.
ДНК вакцинация (ДНК иммунизацияси).Ген инженерия конструкцияси бўлиб, патоген оқсилларни ёки антигенларни ҳужайраларга киритилгач, уларга қарши иммун реакция пайдо бўлади. ДНК вакцинасининг организмларга киритилиши ва иммунитетни келтириб чиқариши генетик иммунизация деб аталади.
Ҳужайра терапияси.Ҳужайра терапияси кўплаб оғир касалликларни даволаш, травматик жароҳатлардан сўнг беморларни реаблизация қилиш ва қаришнинг дастлабки белгилари билан курашиш учун катта ёшдаги одамлар асос ҳужайраларининг регенератив салоҳиятидан фойдаланишга асосланган янги тиббий расмий йўналишдир. Ўзак ҳужайралар юрак клапанлари, қон томирлар, трахеяни ҳосил қилиш, шунингдек соғлом тери олишда биоматериал сифатида хизмат қилади ҳамда суяк нуқсонларини бартараф этиш, пластик ва реконструктив жарроҳликнинг бошқа мақсадларни таъминлашда қўлланилади.
Ҳужайра терапияси олимлар томонидан ўзак ҳужайраларнинг бошқа ҳужайраларга айланиши ва зарарланган органларни қайта тиклашга асосланган ҳолда олиб борилади. Клиник мақсадларда ўзак ҳужайралари асосан суяк илигидан, кейинчалик даволанишни давом эттириш учун катталарнинг переферик қонидан олинади.
Суяк илигидан гемопоэтик ўзак ҳужайраларнинг биринчи расмий трансплантацияси 1959 йилда Донал Тома томонидан амалга оширилган.
Ҳужайра терапияси 2 хил: аутолог (беморларнинг ўз ҳужайраларидан) ва аллоген (донордан олинади) усулда олиб борилади.
Генетик паспорт -инсоннинг генетик маълумотлари ва уларнинг талқинидир.Бу атама 2 хил маънода ишлатилади:
Инсон шахсини идентификациялаш;
Инсондаги турли касалликлар хавфи ва улардан ирсий касаллик билан туғилиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотлар.