Трагиклик (фожиавийлик) – илғор, прогрессив ижтимоий кучларнинг реакцион, консерватив кучларга қарши аёвсиз, тарихан зарурий кураши натижасида вужудга келадиган ўлим, ҳалокатга олиб келадиган воқеа-ҳодисаларни ифдаловчи эстетика тушунчаси.
Комиклик (кулгилилик) – эскириб, умрини ўтаб бўлган қолоқ, номуносиб ижтимоий ҳодисалар, ҳатти-ҳаракатлар ва муносабатларни ифодаловчи эстетика тушунчаси.
Қаҳрамонлик – буюк ва ажралиб турувчи мардлик, матонат, довюраклик, фидокорлик каби ҳатти-ҳаракатларни ва муносабатларни ифодаловчи эстетик категория.
4-савол баёни: Техноген цивилизация - эстетик фаолият ва эстетик дидни шакллантиришнинг муҳим омилидир. Илмий-техникавий тараққиётни инсонийлаштириш ва гўзаллаштириш эстетик муаммолардан ҳисобланади. Воқеликка эстетик муносабатлар, миллий ва умумбашарий аҳамиятга эгадир. Эстетик қадриятлар эса – барқарорликни таъминловчи омил ҳисобланар экан,“дунёни гўзаллик қутқаради” шиори глобал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. “Гўзал муҳитда яшаш олий неъмат” – эстетиканинг бош тамойилидир. Оламни эстетик англашда ахборот ва жамият ахборотлашувининг роли ортиб бормоқда. Ахборот эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг сиёсий, бадиий, ижтимоий, ахлоқий, маънавий жараёнлар билан боғлиқлигидадар. Реклама эстетик маълумот олиш воситаси бўлиб бормоқда. Уларнинг турлари ва шакллари ҳилма-хилдир. Реклама эстетикасида миллийлик ва умумбашарийлик намоён бўлиб боради.
Илгари ишлаб чиқаришда учрамаган техника эстетикаси, дизайн деган тушунчалар ҳаётимизга аллақачон кириб келган.
Ҳозирги замон саноат ишлаб чиқаришининг эстетик томонини ўрганадиган эстетика фанининг тармоғи - техника эстетикаси дейилади. Бу билан мутахассис рассомлар шуғулланади, уларнинг санъати «дизайн» деган ном билан юритилади. Кўриб ўтганимиз – табиат эстетикаси бизни ҳозир аввалгига қараганда олисдан ўраб турган биологик муҳитнинг ҳаётимизни гўзаллаштиришдаги, умуман, эстетиклаштиришдаги аҳамиятини тадқиқ этса, уни инсонни “табиийлаштириш” воситаси сифатида олиб қараса, техника эстетикаси, аксинча, бугунги кунда бизга энг яқин бўлган ноосферани – техникавий муҳитни мунтазам “инсонийлаштириб” бориш муаммоларини ўрганади.
Инсон доимий равишда равнақ топиб борадиган мавжудот, узоқ давом этган инсоний тараққиётнинг маҳсули, яъни тош асридаги ва ҳозирги одам, гарчанд иккаласи ҳам одам деб атасакда, бир-биридан фарқ қилади. Замонавий одам ақлан, ахлоқан нисбатан юксак даражага кўтарилган, жисмонан эса – гўзаллашган. Техникани ана шу гўзаллашган инсон яратган. Шу ўринда имом Ғаззолийнинг инсон ва унинг ижодига нисбатан айтган: “Яратилган яратганига ўхшайди”, деган сўзларини яна бир бор эслайлик. Аллоҳ инсонни яратиб, уни ўзига ўхшашини истаса, инсон ҳам ўз ижоди маҳсулининг ўзига ўхшаш бўлишини хоҳлайди. Техника инсон ижодининг маҳсули сифатида инсон қанчалик нозик, қанчалик ақлли, қанчалик гўзал бўлса, шунга қараб ўзгариб боради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги икки аср мобайнида, айниқса, ХХ-XXI асрда инсон тафаккури, унинг жисман ва ахлоқан тараққиётидан илгарилаб кетди. Ана шу равнақнинг суръати биз яратган техника воситаларини тезкорлик билан ўзгариб, қулайлашиб, гўзаллашиб боришини таъминлаб келмоқда. Бунда бадиий-техник ёки эстетик фаолият ҳисобланмиш дизайннинг роли катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |