8 – Мавзу: Эстетика назарияси Маъруза режаси


Воқеликнинг санъатда акс эттирилиши ва санъат ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганиш ҳам эстетика предметидир



Download 59,08 Kb.
bet10/11
Sana10.06.2022
Hajmi59,08 Kb.
#649793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-мавзу. Эстетика назарияси

Воқеликнинг санъатда акс эттирилиши ва санъат ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганиш ҳам эстетика предметидир. Санъат – бу эстетик фаолиятнинг ўзига хос тури, воқеликнинг бадиий образлар воситасида акс эттирилишидир. У кишини яшашга ўргатади, гўзалликка даъват этади, маънавий юксалтиради. Шу боис,”санъатсиз яшаш вахшийликдир” деб бежизга айтилмаган. Бадиийлик – эстетик ҳодисаларнинг санъатда акс этишини ифодаловчи эстетик категория. Бу тушунча, кенг маънода, санъатнинг воқеликни бадиий образлар воситасида акс эттиришини англатади. Бадиийликсиз образлилик, образли акс эттиришсиз бадиийлик мавжуд бўла олмайди. Тор маънода, санъат асарининг бадиий савиясини ифодалайди. Санъатниг асосий хусусиятларини қуйидаги икки жиҳатига кўра таснифлаш мумкин:

  1. Санъатнинг ички эстетик жиҳатларига хос хусусиятлари:

  • Мажозийлиги – нарса-ҳодисалар ёки сўз-иборалар кўчма маъноларда, кўп маъноли тарзда вўлланилиши. Мажозийлик, кенг маънода, бадиий қиёфа яратиш, умумлаштириш, рамзийлик. Ўхшатиш, сифатлаш, жонлантириш, истиора, киноя сингари бадиий восита ва усулларни ўз ичига олади.

  • Демократиклиги – Санъатнинг бу хусусияти эркинлик билан боғлиқ. Ижодкор фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, ғоя эркинлиги, мавзу эркинлиги, услуб эркинлиги, ранг эркинлиги ва бошқа ижодий эркинликлар тизимига эга бўлсагина унинг асари санъат намунаси бўла олади. Фақат ижод эмас, бадиий асарни эстетик идрок этиш ҳам эркин бўлиши зарур.

  1. Санъатнинг ташқи, яъни бошқа маънавий ҳодисалар ўртасидаги мавқеига хос хусусиятлари:

  • Ижтимоийлиги – ҳар бир санъат асари ижтимоий ҳаётнинг долзарб муаммоларини, етакчи ғояларини, муайян мафкурани кўтариб чиқмаслиги мумкин эмас. Асар марказидаги бадиий қиёфа – асар қаҳрамони ижтимоийликсиз мавжуд бўла олмайди. Бу замонавийлик, мафкуравийлик, ҳозиржавоблик, долзарблик каби сифатлап билан боғлиқ.

  • Индивидуалаштириш хусусияти – воқеликдаги макон ва замон учун умумий бўлган фазилатлар ёки иллатларни, гўзаллик ёки хунукликни, улуғворлик ёки тубанликни ва бошқа жиҳатларни муайян бир бадиий қиёфада, тасвирда, ифодада умумлаштириб гавдалантиради. Масалан, “Ўтган кунлар” романидаги Ўзбек ойим қиёфаси, қиз мажлис тасвири умумийликнинг индивидуалаштирилган, такрорланмас ифодаси.

  • Тарихийлик хусусияти – ҳар бир санъат асари вақт нуқтаи назаридан замонавий ёки тарихийлигидан қатъий назар, у – тарих, бадиийлаштирилган тарихдир.

  • Миллийлик ва умуминсонийликнинг бирлиги хусусияти.


Download 59,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish