«Дизайн» - бу ишлаб чиқаришда рассомлар томонидан бўлажак буюм лойиҳасининг яратилишини ҳам ўз ичига оладиган эстетик фаолиятнинг тури ҳамда ижод натижаси-эстетик сифатга эга бўлган тайёр саноат буюми. Техника эстетикаси дизайн назариясидир. Дизайн оммавий саноат ишлаб чиқариш ҳамда атроф претметлар муҳитини билишнинг гўзаллик ҳақидаги тасавурларимизга мос келтириш эҳтиёжи билан боғлиқ холда вужудга келади. Предметлар тартибсизлигига барҳам бериш ва предметлар оламини тартибга келтириш техника эстетикаси ва дизайн назарияси амалиётининг вазифаси ана шундай.
Ишлаб чиқариш муҳитининг нафосатли жиҳатларини вужудга келтириш, унга «маънавий қадрият» мақомини бериш дизайн (техника нафосатшунослиги)га оид расм-чизмалар, моделлар, безаклар воситасида ҳам амалга оширилади.
Ҳозирча адабиётларда дизайннинг ягона, ҳаммабоп яхлит қоидага айланган илмий таърифи яратилмаган. Лекин, кўпчилик тадқиқотчилар дизайнни бадиий-техник фаолият туридир, деб қарашга мойилдирлар. Хуллас дизайн бадиий-техник фаолият муҳитини яратишдир.
Дизайнда муҳандислик, илмий ва бадиий фаолият қоришиқ ҳолда намоён бўлади, лекин дизайн уларнинг бирортасига айланиб қолмайди. Дизайн моддий ишлаб чиқариш муҳитини нафосатли қайта қуришга, уни инсоннинг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келтиришга хизмат қилади.
Дизайн саноатни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни уюштиришда нарсалар - чизмалар, расмлар, моделларнинг мақсадга мувофиқлигини ва технологик фойдалилигини ҳисобга олиш фаолиятининг ажралмас қисмидир. Саноатда кенг истеъмол маҳсулотларидан, нодир дастгоҳлар ва асбобларни лойиҳалаш ва яратиш ишида турли-туман касб эгалари-муҳандислар, технологлар, ишчилар, иқтисодчилар, бошқарувчилар, руҳшунослар, социолог-ижтимоийшунослар қатнашадилар. Бу ерда дизайнчи-мусаввир-лойиҳа яратувчи алоҳида мавқега эга: унинг зиммасига нафосатли қийматга эга бўлган маҳсулотлар ва меҳнат қуролларини яратиш бурчи юклангандир. Ишлаб чиқариш билан истъемол, ишлаб чиқарувчи билан истеъмол қилувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни уйғунлаштириб туриш дизайнчининг энг муҳим вазифасидир. Дизайнчи биринчи навбатда ишлаб чиқариш соҳасида имкон қадар истеъмолчи манфаатлари томонида туради. Иккинчидан, у истеъмолчи, эхтиёжларини фаол шакллантириб ва уйғунлаштириб боради. Бу ерда дизайнчининг эстетик маданияти, эстетик дидининг табиати ва мазмуни ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Техника эстетикаси тушунчаларининг вужудга келиши тарихининг ўзи ҳам қизиқ. Қадимги вақтларда санъат алоҳида ишлаб чиқаришдан ажралган холда мавжуд эмас эди, балки у билан амалий жиҳатдан боқлиқ эди. Масалан, Қадимги Грецияда шаҳарлар қурилиши ҳам, ҳайкалтарошлик ҳам, астрономия билан шуғулланиш ҳам, табобат амалиёти ҳам, оддий буюмлар тайёрлаш ҳам биргина сўз «техне» билан санъат ва маҳорат кабилар бирлаштирилган.
Рассом-конструктор (дизайнер) - бу ишлаб чиқаришда фақат вазифа талабларига кўрагина эмас, балки гўзаллик талабларига кўра ҳам жавоб бера оладиган санъат буюмлари формасини лойиҳалайдиган мутахассисдир.
Рассом конструктор ўз касбига кўра, инженер конструкторлар ёки техникадан фарқ қилади, техник конструкция бўлими ва унинг вазифаси асосида ўзининг фойдаланганлиги билангина эмас, гузаллик билан ҳам ажралиб турадиган буюмларнинг ташқи шаклини тайёрлайди. Инженерлик ва конструкторлик ғояси рассомнинг идроки ва фантазияси саноат буюмининг ўзида ифодаланади.
Буюм яратишдаги икки асоснинг узвий бирлиги-техник ва бадиий рассом конструкторнинг бадиий конструкциялаш деб атланган ижодий методидиа ифодасини топади. Бу метод биз учун дастлабки фикрда машғулот турига кўра дизайнерни ҳам рассомга яқинлаштиради. У фақат чизмадагина эмас, балки эскиз макетдан ҳам фойдаланади, ранг ритм, компазиция ҳақида ўйлайди-бир сўз билан айтганда бўлажак буюмнинг бадиий лойиҳасини яратади. Сунгра бошқа мутахассислар билан биргаликда уни амалга оширади, яъни лойиҳани охирги натижасига етказади. Инженер буюмларнинг саноат ва техникага доир вазифасини, социолог олим ижтимоиий зарурлигини, иқтисодчи иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, эргономист предметдан фойдаланиш қулайлигини, дизайнер эса унинг эстетик сифатини аниқлайди. Буюмлар муҳитини дизайнер орқали ташкил қилиш ҳаётимизнинг ҳам маиший томомнини ҳам ишлаб чиқариш томонини қамраб олади. Ишлаб чиқаришда предмет макон мушитини эстетик ташкил қилиш ишлаб чиқариш эстетикаси дейилади. Бунга иш жойи, унинг жиҳозланниши ва ускуналанишини ташкил этиш ва лойиҳалаш киради.
Ишлаб чиқариш муҳитини ташкил этиш инсон атрофини ўраб олган барча нарсалар муҳитини ташкил этишнинг бир қисмидир. Дизайн санъатнинг анъанавий қисмидир. Дизайн санъатнинг анъанавий турлари - архитектура, декоратив-амалий санъат билан бир қаторда предматлар муҳитини ташкил қилишда иштирок этади. Шунинг учун муҳит эстетикаси ишлаб чиқариш эстетикасига қараганда янада кенгроқ тушунчадир. Худди шунингдек ишлаб чиқариш эстекикаси бизнинг умумий мавзумиз меҳнат эстетикасининг фақат бир қисмигина холос, у ишлаб чиқариш муҳитини ташкил этишга қаратилган. Дизайн барча вазифаларини комплекс бажаради. У ишлатаётган ҳар буюм гўзаллиги бутун предмети муҳитнинг, атроф шароит гўзаллигининг яхлит манзараси бўлмоғи лозим.
Ҳар қандай техник шаклга дизайн томонидан қўйиладиган асосий талаб фойдалилик, қулайлик ва гўзалликдир.
Дизайнердан; биринчидан, конструкциянинг ишончлилиги, шаклнинг гўзаллиги ва равшанлигини таъминловчи предмет ечимлари, иккинчидан айрим предмедлар, деталлар ва элементлар ўзаро алоқасини таъминловчи ечимлар, учунчидан табиатни ҳам қўшганлиги мухитнинг бутун компонентлари синтезининг берадиган яхлид ечим талаб қилинади.
Дизайннинг уч бирлик - фойда, қулайлик, гўзалликлардан келиб чиқувчи тамойиллари ана шулардан иборат.
Дизайнлар фақат яхши, чиройли буюмлар яратибгина қолмайди, шу билан бирга кераксиз, усти ялтироқ ва қийматсиз буюмлардан халос бўлишни тақозо этади. Саноат ишлаб чиқарадиган буюмлар хилма-хиллигини ҳар бир буюмнинг аниқ мақсадли бўлишини ўйлаш шунинг учун ҳам муҳимдир.
Предметлар дунёси ва техника эстетикасини тартибга сола туриб, дизайн айни вақтда кишиларнинг диди ва эҳтиёжи турли-туман эканлигини ҳам хисобга олади. Шунинг учун ҳам, дизайн соф индивидуал талаблар билан бошқа буюмлар ишлаб чиқаришда чегараланишга йўл қўймайди.
Дизайнернинг вазифаси бу шунчаки ташқи муҳит ташкил қилган яхши ва қулай буюмгина эмас, балки ижтимоий эҳтиёжларни қондиришдир.
Техника эстетикаси ишчига қуйидаги вазифаларни олиб келади. Аввало эстетик жихатдан яратилган, меҳнат ва ишлаб чиқариш шароити ишчи кучининг кайфияти, соғлиги ва меҳнат қобилиятига таъсир кўрсатади. У ишчининг жисмоний кучини тежайди ва асаб системасини асрайди, дидини тарбиялайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига таъсир қилади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатли ва самарали тарзда вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |