8- мавзу. Бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари Режа


Менежментнинг турли хорижий мактаблари табақаланиши



Download 30,88 Kb.
bet4/6
Sana04.06.2022
Hajmi30,88 Kb.
#636690
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu. Boshqaruv tizimi nazariyasi va amaliyotining rivojlanish bosqichlari.

8.5. Менежментнинг турли хорижий мактаблари табақаланиши
Бошқарувнинг “классик” мактаб номоёндалари америкалик мухандис ва тадқиқотчи Ф.Тейлор, инглиз Л.Урвин, немис иқтисодчилари М.Вебер, Г.Форд ва Г.Эмерсонлардир.
Бошқарувнинг ушбу мактаби тўрт муҳим унсур - меҳнат тақсимоти, бошқарув табақаланиши ва кўп бўғинлилиги, ташкил этиш таркиби, бошқарувнинг мумкин бўлган чегараларини ўрганади. Бошқарувнинг «классик» мактаби инсоннинг турли-туман фаолиятини бошқаришга қўллаш мумкин бўлган тамойилларни асослаб беришга ҳаракат қилган.
Гаррингтон Эмерсон (1853-1931) томонидан «Унумдорликнинг ўн икки тамойили» деган асар ёзилган бўлиб, бу асарда у биринчи бўлиб инсон фаолиятини мақбуллаштиришга қарашлар тизимини баён қилиб берди. Эмерсон қуйидаги тамойилларга асосланагн максимал меҳнат унумдорлигига эришиш усулини ишлаб чиқди:
1.Аниқ белгиланган ғоя ва мақсадлар.
2.Ақли расолик.
3.Асосли маслаҳат.
4.Қатъий интизом.
5.Ходимларга нисбатан адолатли муносабат.
6.Марказлаштириш.
7.Тезкор, ишончли, тўлиқ, аниқ ва доимий ҳисоб.
8.Меъёр ва тартиб.
9.Шароитни меъёрлаштириш.
10.Жараёнларни меъёрлаш.
11.Ёзма стандарт қўлланмалар.
12.Унумдорлик учун рағбатлантириш.
Ушбу мактабга хос бўлган инсон омилини етарлича ҳисобга олмаслик, кишилар фаолияти сабабларини соддалаштирилган нуқтаи-назардан ёндошиш тейлоризмга аксил ҳаракат сифатида АҚШда ўтган асрнинг 20-30 йилларида инсоний муносабатлар тизими пайдо бўлди. Америкалик жамиятшунос ва руҳшунос Э.Мейо (1880-1949) бунга асос солди, шунингдек ушбу бошқарув мактабининг бошқа намоёндалари Ф.Ротлисбергер, Дж.Лизли, Д.Мак-Грегорлар саналади. Бу назариянинг асосий қоидаси: иш берувчи ишловчини эзган чоқда унинг (меҳнат маҳсули ) самарадор ва натижа келтирувчи бўлиши мушкул, шахс ўзининг намоён этишини рағбатлантирган вақтда эса унинг янгиланмаслиги ва такомиллашмаслиги мумкин эмас. Инсоний муносабатлар мактаби нуқтаи назаридан олганда, ишчи – фикрсиз робот эмас, балки обрў-эътиборда, ўз -ўзини ҳурмат қилишда, ўз қадр-қимматини ҳис этиш, бошқалар томонидан маъқуллаш, шахсий мақсадлар ва мафаатларга эришишга интилишда муайян ижтимоий эҳтиёжларга эга бўлган индивиддир.
Инсоний муносабатлар мактаби бошқарувнинг ташшабускорликдан, ишчилар билан ҳамкорликдан, компанияда «бирдамлик руҳи» ва «муштараклик туйғуси»ни шакллантиришдан ҳамда рағбатлантиришга асосланган тегишли усулларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ушбу мактабнинг йирик намоёндаларидан бири бўлган америкалик олим Д. Мак-Грегор (1906-1964) инсон хулқ-атворининг икки модели, ходимнинг ўз меҳнатига муносабатининг икки тури мавжудлиги, менежнер улардан фойдаланган ҳолда ишчилар меҳнатини асослашнинг ғоятда самарадор усулларини белгилаши кераклигини уқтурган эди.
Биринчи моделга кўра, намунавий ёлланма ходим – табиатан ёлқов бўлган киши, шу сабабли у топширилган ишдан бўйин товлашга уринади, унда иззат талаблик, маъсулият сезиш, фаҳм-фаросат етишмайди. Бундан эса шундай хулоса чиқади: бундай ходимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш ва жарима солиш билан қўрқитиб туриш зарур.
Иккинчи модел биринчисига қарама-қарши: ёлланма ишчилар табиатан фаол, уларга ташшаббускорлик ва уддабуронлик, ўз зиммасига маъсулият олиш салоҳияти хосдир. Ушбу ҳолда менежерлик вазифаси кишилар ўз мақсадига ва қизиқишларига ғоят мақбул тарзда эришадиган шарт-шароитни барпо этишдан иборат, компаниянинг сиёсати ва истиқболи учун эса ходимларнинг хулқ-атворига асосланган ҳолда ташкил этилиши керак. Иккинчи моделга мувофиқ келувчи ишчини рағбатлантириш ва унга қулай муҳит яратиб беришгина кифоя қилади.
Бошқарувнинг «эмперик» мактаби ўзига хос йўналишга эга бўлиб, мумтоз мактаб ва «инсоний муносабатлар» мактаби билан узвий ғояларни синтезлаштиришга аҳамият беради. Эмперик мактаб бошқарувга тажрибани ўрганиш ва уни амалга ошириш деб баҳо беради. Бу мактаб вакиллари камроқ назарий маслаҳатлар бериб, кўпроқ аниқ вазиятларни таҳлил этиш билан шуғулланиш керак дейдилар, албатта, тажриба ўрганиш муҳим, лекин фақат амалиётга асосланиб менежментни шакллантириш мумкин эмас. «Эмперик» мактабининг энг ёрқин намоёндалари – Т.Дракер, Р.Дэвис, Л.Ньюман, М.Миллер ва бошқалардир.
Юқорида санаб ўтилган бошқарув мактабларининг энг асосий камчилиги ижтимоий соҳанинг ҳар томонлама чуқур ўрганилмаганлигидадир. Бу янги йўналиш – «ижтимоий тизимлар» мактаби вужудга келишига туртки бўлди. Ушбу мактаб бошқарувни ташкил этиш масалаларига тизимли ёндашувни ишлаб чиқади, бутун тизим билан тизимнинг бир қисми муносабатлари масалаларини кўриб чиқади ва бир қанча ўзгарувчи омиллар боғлиқлигни ўрганади. Бу мактаб тадқиқотчилари, назариётчилари ташкилий жараёнларни моделлаштириш ишлари билан шуғулланадилар, белгиланган мақсадга эришиш учун энг қулай вариантлар ишлаб чиқадилар. Бу мактаб асосчилари Честер Бернард, Герберт Саймон, Д.Марч, А.Этционилардир.
Агар «классик» мактаб намоёндалари низоларни моддий рағбатлантириш ёки жазолаш йўли билан, «инсоний муносабатлар» мактаби ишлаб чиқариш жараёнини адолат қилиш йўли билан ҳал қилишни таклиф этган бўлсалар, «ижтимоий тизим» мактаби ташкилотда низоларнинг мавжуд бўлиши унинг табиатидан келиб чиқувчи ҳолат деб ҳисоблаб, асосий вазифа низолар ва уларнинг оқибатини юмшатишдан иборат деб, ҳисоблайдилар.
Ўтган асрнинг 50-йилларида менежмент назарияси ривожланишига «янги» мактаб катта таъсир кўрсатди. Унинг мақсади қарор қабул қилиш жараёнини электрон ҳисоблаш техникасини ҳамда янги математик усуллар ва воситаларни қўллаган ҳолда тадқиқ қилишдир. Ушбу мактабнинг энг ёрқин намоёндалари – А.Аккоф, Л.Клейн, В.Люс ва бошқалардир. Бу мактабнинг шаклланиши кибернетика ва жараёнларни ўрганиш ривожланиши билан боғлиқ. Жараёнларни ўрганиш заҳиралар, ресурслар тақсимоти, эскирган ускуналарни алмаштириш, мақбул равишда режалаштириш бошқаришни математик моделлаштириш билан боғлиқдир. Кейинчалик «янги» мактаб таркибида мустақил фан - бошқарув қарорларини қабул қилиш назарияси шаклланди. Хорижий менежмент ривожланишининг қисқа тавсифи бошқарувни такомиллаштириш янги усуллари ва шаклларини излаш узлуксиз давом этганлигидан далолат беради.

Download 30,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish