8 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)



Download 259,5 Kb.
bet3/5
Sana26.05.2022
Hajmi259,5 Kb.
#610343
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-МАВЗУ

Абу Наср ал-Форобий (870-950) Арасту изидан бориб, фалсафани иккига – назарий ва амалийга бўлади ҳамда ахлоқшуносликни амалий фалсафа таркибига киритади. Ахлоқий муаммолар унинг «Бахтга эришув йўлини кўрсатувчи китоб», «Бахтга эришув ҳақида», «Давлат арбобининг ҳикматлари», «Фозил одамлар шаҳри» сингари асарларида кўтарилган. Уларда инсон бахти энг асосий муаммо сифатида ўртага ташланади. «Бахт – ҳар бир инсон интиладиган мақсад, зеро у муайян комиллик ҳисобланади», дейди Форобий. Айни пайтда аллома ўз қарашларида фазилатга ҳам жуда катта ўрин беради. Чунки, унинг фикрига кўра, кимда-ким фазилат нималигини билсагина, ҳақиқий бахтга эриша олади. Арастуга ўхшаб, у ҳам фазилатларни икки қисмга – фазоили нутқия (ақл-идрокка асосланган фазилатлар) ва фазоили хулқия (хулқий фазилатлар) га ажратади ҳамда уларнинг ўрталик хусусиятларини таъкидлаб ўтади.
Ибн Синонинг ахлоқий қарашлари асосан «Ахлоқ илмига доир рисола», «Бурч тўғрисида рисола», «Нафсни покиза тутиш тўғрисида рисола», «Адолат ҳақида китоб», «Турар жойлардаги тадбирлар» сингари асарларида ва замондошлари билан олиб борган мунозара- ѐзишмаларида ўз аксини топган. Ибн Сино ахлоқ илмининг амалий фалсафа таркибидаги ўрнини аниқлаб олишга интилади. Ибн Сино ахлоқшуносликни амалий фалсафа, яъни назария эканини таъкидлайди ва ахлоқни унинг тадқиқот объекти сифатида таърифлайди.
Тасаввуф ахлоқшунослигида ҳужжат ул-ислом Имом Ғаззолийнинг ўрни беқиѐс. Унинг ахлоқий қарашлари, асосан, ҳар жиҳатдан буюк асар бўлмиш «Иҳѐи улум ад-дин» деб аталган тўрт жилдлик китобида ўз аксини топган. Унда таваккул (ҳаммма нарсада Оллоҳга суяниш) Худонинг яккалигига эьтиқод сифатида талқин этилади ва муҳаббат, ихтиѐр эркинлиги, тақдир, ният сингари муаммолар билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилинади.
Навоий ўз асарларида инсон қадр-қимматини биринчи ўринга қўяди, номус, орият ва инсоний ғурур тушунчаларининг ўзига хос талқинини беради. «Таваккул сифати ва бетаваккуллар мазаммати» шеърида мутафаккир шоир, Яратганга таваккул қилиш ўрнига ўзини тамаъ юзасидан шоҳлар олдида қулдек тутган ялтоқи киши, агар афсонавий Қорун бойлигини мўлжалласа-да, унинг насибаси бор-йўғи бир товоқ ош бўлади, дейди.


2. Категория (лотин тилидан олинган бўлиб, “ҳукм, таъриф” деган маънони билдиради) да ахлоқнинг энг муҳим томонлари ва унсурлари умумлашган ҳолда ўз ифодасини топади. Этика фани категориялари ахлоқий муносабатларнинг объектив қонунларини жамият ахлоқий ҳаётининг барча томонларини акс эттиради. Ахлоқ категориялари жамият манфаатларига кўра, яъни ўз мазмуни жиҳатидан объективдир. Уларнинг объективлиги шунда ифодаланадики, шахснинг онги ва иродасидан қатъий назар мавжуд хатти-ҳаракатлар ўзига хос шаклда акс этади. Этика фани категориялари шаклига кўра субъективдир, чунки хатти-ҳаракатни мустақил танлаш имконияти ақл эътиқод сифатида намоён бўлади. Объективлик билан субъективликнинг ўзаро алоқадорлиги диалектик характерга эга. Масалан, яхшилик ва ёмонлик, виждонлилик ва виждонсизлик. Бу жиҳатдан ахлоқ категорияларининг ўзига хос хусусияти шахс билан жамият орасидаги муносабатларнинг маълум томонларини акс эттиришидир. Этика фани категориялари кенг ва тор маънода қўлланилади. Масалан, кенг маънода “умумийлик”, “эзгулик”, “адолат” тушунчалари тарзида, тор маънода “бурч”, “виждон” каби тушунчалар шаклида ақлоқий муносабатларни шахснинг ички дунёси орқали акс эттиради.

Download 259,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish