8- Маъруза
Подстанция ҳимоя аппаратларини ишлашини назорат қилиш.
Режа:
Ночизиқли ўта кучланишни чеклагичлар монтажи.
2. Реакторларни турлари.
3.Реакторларни таъминлаш ва синов ишлари.
8.1.2. Ночизиқли ўта кучланишни чеклагичлар (УКЧ) монтажи
Ночизиқли ўта кучланишларни чеклагичлар (УКЧ) ўзгарувчан 50 Гц частотали нейтрали изоляцияланган электр қурилмаларни атмосферали ва коммутация ўта кучланишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Нейтрали ерланмаган куч трансформоторларнинг нейтралига, ҳимоялаш сифатли бажарилиши учун махсус ҳолатда УКЧ ажратгич билан бирга ерга параллел уланиб яшин чақнашида ўта кучланишидан ҳимоя қилади. 3.16-расмда. Ночизиқли ўта кучланишдан чеклагич қурилманинг қирқими келтирилган;
а) б)
8.1-расм. а) Dervasil фирмаси ишлаб чиқараётган полимер белбоғли УКЧ конструкцияси: 1-силикоген резинали изоляция; 2-силикогенли найча;3-УФ-нурланишга, ишлаб чиқариш, атроф муҳит ифлослари ва ёғингарчиликка чидамли силикогенли резина; 4-қайишқоқ қистирма варисторлар атрофидагиконтактни таъминлайди; 5- УКЧ тамғаланиш жойи. б) УКЧ нинг қирқимли кўриниши: 1 –чегаралагичнинг пўлат қисқичи, 2- алюмин қалпоқча, 3- чегаралагич блоки, 4- шишали инкапсуляция, 5- полимерли тана, 6- металлли элементлар оксиди (цинк оксидидан варисторли блок), 7- иссиқлик силжиши (чегаралагичнинг иссиқликдан тезланиш ҳодисаси).
УКЧ разрядникларга нисбатан бир қарот ҳимоя тавсиф афзалликларига эга: юқори ночизиқли резисторли, шаклли ёки берк зич шиша пластика қобиқли аппаратдан иборат. Улар изоляцияли устун сифатида қўлланилиши мумкин. 6-10-35-110-220-500 кВ ҲЛ ларни ўта кучланишдан чегаралигичлар, агар аппарат ички босими нуқсонлари сабабли кучланиш ошганида, босимни чегаралагичдан чиқариб юбориш учун мосламалар билан жиҳозланади.
Кучланиш, ўта кучланганида УКЧ ишлатилишиганини қайдқилиш ва ток ўтказувчанлигини ўлчаш учун, нейтрали ердан изоляцияланган тармоқларда ҳисоблагич мосламалар билан бирга қўлланилади.
УКЧ ни мотажга тайёрлаш.УКЧтўрли чегарагичлар монтажи чегаралигичлар ишлаб чиқариш корхоналарида камераларга жойлаштирилган ҳолда жўнатилади, уларни горизонтал жойлаштирилган ҳолда ташилиши керак, чегаралагичнинг учқунли элементлари вертикал ҳолатда бўлиши зарур. Ташиш даврида юклаш ва юксизлантиришда камералар юзасидаги белгиларига биноан, эхтиёткорлик билан фарфорли қобиқларни шикастлантирмасдан ташиш ишилари бажарилади. УКЧ ни электр қурилмага монтажда (биринчи ўринда) ЭҚЎҚ талабларига кўра изоляция оралиғи ва уларнинг умумий юқори кучланишли элементлари руҳсат берилган масофада бўлиши зарур.
35 кВ дан юқори кучланишли электр қурилмаларда УКЧ ни махсус супаларга ва уланиши махсус шинадан туширилган кўприкка ёки юқори кучланишли ҳимояловчи аппаратга коммутацион аппаратларсиз уланади.
УКЧ ускуналар монтажи. Ўта кучланишдан ҳимоялагич аппаратлар (УКЧ),чегаралагич сақлагич мембрана қопқоғи ечлади ва мембраналар бўтунлиги текширилади. УКЧ ни автокран билан олдиндан ўрнатиб қўйилган таянч кострукцияга ўрнатилади. Осма ип, мослама ёрдамида ҳартомонлама вертикал ҳолати тўғриланади ва М24 мм болтларда таянч конструкцияга етарли даражада маҳкамланади. Чегаралагич қопқоғига кўтаргич АТП-22 илгагига заминлагич ва экранли халқа ўрнатилади. Ишлашини қайд қилгич ва ишчи кучланиши остида ўтган токни ҳисоблагич ўрнатилади (ерга заминлагич ажратгич). Чегарагичларнинг асосий ишининг учқунли элементлари уланади (симнинг нави кесими лойхадан аниқланади). Ерга заминлагич чеклагичнинг пастки гардишига уланади ва жароҳатланган ерларини (металлл қисмлари) лак қопламаларини тикланиши амалга оширилади.
УКЧ нинг асосий Монтажидаги элементи-ерга заминлагич жиҳозга улаш (УКЧ ни фаза-ер уланганида). Фақат ишончли ерга кам қаршиликли контакт уланиш меъёрли ҳимоя даражасини таъминлайди.
УКЧ ни ерга заминлагич жиҳозга улаш учун махсус чиқишга эга бўлиши керак.
УКЧ нинг металлли маҳкамланиш арматўраси, УКЧ асоси ерга заминлагич ўткўзгичлар ўрнини босаолмайди.
Замонавий ночизиқли ўта кучланишдан чекловчи жиҳозУКЧ лар, УКЧ ички жароҳатланиш ҳолатида, чиқариб юбориш элементлари билан жиҳозланган, УКЧ лар ишлатилишида ўрнатилиши, чиқариб юбориш ва шиддатли газ оқимлари бошқа электр қурилмалар элементларига ўтиб кетмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |