8.2. Реакторлар монтажи
Реакторларни монтаждан олдин текширишдан ўтказилади. Изоляция ва устунларида нуқсонлар (ёриқ ва синган ерлари) лакланган устун юзаларида бузилиш бўлмаслиги керак; атроф-муҳит ҳарорати 15-20 0С да изоляция қаршилиги 50 МОм РБ-6 ва 100 МОм РБ-10 русўмли реакторлар учун кўсатилганидан кам бўлмаслиги керак. Агар ўлчанган изоляция қаршиликлари кўрсатилганидан кам бўлса, у ҳолда уларни ишлаб чиқарган корхона паспорт маьлумотлари билан таққослаш зарур; ўлчанган изоляция қаршилиги ишлаб чиқарган корхона ўлчаган ҳароратдаги изоляция қаршилигини 70% дан кам бўлмаслиги талаб қилинади.
Реактор кучли магнит майдоннини ташкил қилиши мумкин, шу сабабли бир неча тўрдаги ҳимоя усуллари қўлланилади:
Реакторнинг энг четки бўлинмаси ичидаги пўлат тузилишгача бўлган оралиқ (конструкциягача) реактор диаметрининг ярмидан кам бўлмаслиги керак; пўлат тизими ва ўтказгичлар ёпиқ занжир қилмаслигини кўзатиш зарур; таянч изоляторлари номагнит материаллар билан сувоқ қилинади (армировкаланади), контактлар болти номагнит пўлат ва латундан тайёрланади ва маҳкамланади.
Реактор изоляция қаршилиги қиймати кам бўлганида иссиқ ҳаво пуркович ёрдамида оловбардош камерада қўринтилиши керак.
Кабел қоғози матоқоғозли тасма билан ўраб қопланади. Чулғам ўрамларини махсус устунларда юқори сифатли бетон қўйибмаҳкамланади. Бетон қўрингач устунларни намга чидамли изоляцияловчи лакларга шимитиб тўла қўритилади.
Бетонли реакторларнинг ишлатиши ишончли ва барқорор, лекин доимо кўзатув остида бўлишини талаб қилинади, чунки носозлик, ҳалокат (ҳалокатли) реакторларни тиклаб бўлмайдиган оғир оқибатларга олиб келади.
Қўритиш жараёнида иссиқ ҳавони тўғридан-тўғри бетон устунларга йўналтирилмаслиги керак, қиздириш ҳарорати 90 0С дан кўп бўлмаслиги зарур.
Реактор Iн токининг 75% меъёрли ток остида самарадорли қўритиш ишлари бажарилади. Камерага кирувчи ҳаво ҳарорати 110-120 0С бўлганида чулғамлари золяция қаршилиги 6 МОм дан кам бўлмаса 6-8 соат оралиғида бир текис бўлса, қўритиш тамомланган дейилади.
Қўритиш тугатилгач бетон устунларни табиий олиф билан қоплаш керак, ҳаво 65 0С га пасайганида иккинчи марта лакланади. Ҳар бир лаклашдан кейин 5-6 соат пиширилади, яна ҳаво ҳароратини 110-120 0С га кўтариш зарур. Реакторни қўритиш жараёнида ёнғиндан ҳимоя тадбирлари бажарилиши керак. Реакторларни монтаж қилишда бетон устунлар ҳолати изоляторлар ва ғалтаклар текширилади. Бетондаги лак қопламалар бўтун ва ўзлуксиз бўлиши зарур. Ўрамлар пачоқланмаган бўлиши керак. Чулғам ва таянч изоляторлари тилчалари(штырлар) оралиқ ўлчовлари, бетон устунлар изоляция қаршилиги, 6 кВ реакторлар учун 50 МОм ва 10 кВ лар учун 100МОм дан кам бўлмаслиги керак. Реакторларни монтаж қилишда, ўрнатилиш кўринишига қараб махсус мосламалар ёрдамида кўтарилади. 3.12-жадвалда [7] 6-10кВ кучланишли бетонли реакторлар ҳақида техникавий маълумотлар келтирилган.
8.2 ва 8.3-расмларда реакторларни монтаж олди ва монтаждаги кўтариш усули келтирилган.
Аввало фундаментга юқори фазаси кўтариб ўрнатилади, уни юқорига кўтаради. Кейин фундаментга ўрта фаза ўрнатилади, юқоригини тушириб, уни ўрта фазага тушириб, ўрта фаза изоляторига маҳкамланади, иккала фаза юқорига кўтарилади ва пастки фаза устига ўрнатиб маҳкамланади. Фаза реакторлари устма-уст жойлашишини тўғрилаганда қаттиқ картондан қистирмалар қўйилади. Устма-уст (вертикал) Монтажда корхона фазалар тамғаларига оид бажарилади (В- юқориги; C-ўрта ва Н- пастки), горизонтал ёки поғонали монтаждаги 6.3.1,6.3.2-расмлардаги, каби бажарилади, оралиқ масофалар руҳсат этилган, лойиҳадаги каби минимал бўлиши керак.
Корхона тамғаларига риоя қилиб йиғилганда ўрта фазанинг чулғамлар ўрамлари йўналиши юқори ва пастки фазалар ўрамлар йўналишига қарама-қарши бўлиши керак, бу ҳолат электрдинамик кучларни тенглаштириб тўради ва бу кучлар таъсиридан ҳимоя қилади.Чунки қисқа тўташув пайтида реакторнинг қўшни фазалар орасида кучли электрдинамик куч содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |