Мустақил ўрганиш учун: Ўлчаш хатоликлари, абсолют ва нисбий хатолик.
Кундалик ўлчов қурилмалари
Кириш
Кундалик хаётимизда биз маълум турдаги ўлчовларсиз иш юритишимиз қийин. Массани, вақтни, масофани ва бошқа катталикларни ўлчаш сингари электрик катталикларни ўлчаш хам техника ва кундалик турмушимизда мухим ўрин тутади. Электр ўлчашлар технологик жараёнларни тўғри бошқариш, уларни режалаштириш, назорат қилиш, пировард натижада қурилмалар ишининг сифатини оширишга, мехнатни енгиллаштиришга хизмат қилади.
Ўзбек олимлари
Ахмад Ал Фарғоний (790-865) сферик тригонометрия асосчиларидан бири. Нил дарёсининг оқимини ўлчаш учун асбоб ясаган. Мусо ал-Хоразмий (780-850) мустақил «Ал-жабр» (Алгебра) фани ва «алгоритм» тушунчасига асос солган. Ер меридианини узунлигини ўлчашда иштирок этган. Абу Райхон Беруний (973-1048) дунёда биринчи глобус (диаметри 5 м ли ярим шар) ясаган. Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) ўз даврида энг йирик расадхона қурдирган ва унда ўта аниқликдаги астрономик кузатишлар олиб борган.
Дунёдаги биринчи электр ўлчов асбоби – «электр кучини кўрсаткич» 1745 йилда академик Г. В. Рихман томонидан яратилган. Бу электрометр бўлиб атмосферадаги электрланишни ўрганиш учун мўлжалланган содда асбоб эди.
Дунёдаги биринчи электр ўлчов асбоби – «электр кучини кўрсаткич» 1745 йилда академик Г. В. Рихман томонидан яратилган. Бу электрометр бўлиб атмосферадаги электрланишни ўрганиш учун мўлжалланган содда асбоб эди.
Л. Гальвани ва А. Вольт томонидан электр токи назариясининг масалалари устидан ишлари ток кучини аниқлайдиган асбобни яратилишига олиб келди.Ток кучини нисбатан топиш учун Г. С. Ом магнит стрелкасига токли ўтказгичнинг таъсиридан фойдаланди. Шу усул билан ўз номига қўйилган қонунни яратди.
1831 й. М. Фарадей электромагнит индукцияси ҳодисасини кашф этди.
Инсоннинг барча технологик ва билишлик фаолияти турли физик катталиклар (узунлик, масса, вақт, температура, электр токи кучи, ЭЮК ва бошқалар) ни ўлчашлар билан боғлиқдир.
Бирор физик катталикни бевосита ёки билвосита усуллар билан тажриба асосида аниқлаш ўлчаш деб аталади.
Ўлчашларни амалга оширишда ишлатилган қурилмалар, жихозлар ва бошқалар ўлчов воситалари дейилади.
Хар қандай ўлчов маълум хатоликларга эга бўлиб бу хатоликларни бахолашда абсолют ва нисбий хатолик тушунчаси қўлланилади. Абсолют хатолик деб ўлчов натижасида олинган катталик Х билан унинг хақиқий қиймати Х0 орасидаги абсолют фарққа айтилади,
Х - Х0
Бу абсолют хатоликнинг ўлчанаётган катталикка нисбати нисбий хатолик дейилади ва фоизларда ифодаланади.
= Х/ Х0
Ўлчов қурилмаларига қўйиладиган талаблар.
1. Ўлчаш хатоликларининг камлиги.
Одатда электр ўлчов қурилмалари хатолиги бўйича 8 та аниқлик синфига ажратилади, булар: 0,05; 0,1; 0,2; 0,5; 1,0; 1,5; 2,5; 4,0 % миқдорли аниқликлардир.
2. Ўлчов қурилмасидаги энергиянинг исрофи жуда кам бўлиши талаб қилинади.