Психолог ҳақиқатлари
Ўтмишни қўйиб юбормагунингизча, келажакка дадил қадам қўя олмайсиз!
Ўзингизни севишни ўрганмагуни-нгизча, бошқаларни сева олмайсиз!
Кечиришни ўрганмагунингизча, кўнгил ғашлигидан қутула олмайсиз!
Ўзгалар ўрнига ўзингизни қўйиб кўришни ўрганмагунингизча, уларнинг дардини ҳис қила олмайсиз!
Ўлим билан юзма-юз келмагунингизча, жонингиз қанчалар ширин эканлигини ҳис қилмайсиз!
Бошингизга кулфат тушмагунича, ким дўст-у ким душманлигини ажрата олмайсиз!
Мағлубият аламини тотмагунингизча, ғалаба нашидаси нақадар тотли эканлигини билолмайсиз!
#ҳикмат
Имом Ҳасан Басрий дедилар:
«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:
– Рост сўзлаш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошларга силаи раҳм қилиш.
– Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш.
– Одамлар учун кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби.
Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил! 🤲🤲🤲
ОТА ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ
ОРАСИДАДИР
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ота жаннат эшиклари орасидадир. Хоҳла бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деяётганларини эшитдим”
(Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти).
ривоят
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“1.Барча дўстларни кўрдим, аммо тилни сақлашдан кўра афзал дўстни кўрмадим.
2.Барча либосларни кўрдим, аммо тақводан кўра афзал либосни кўрмадим.
3. Барча мол-дунёни кўрдим, аммо қаноатдан кўра афзал мол-дунёни кўрмадим.
4. Барча яхшиликларни кўрдим, аммо насиҳатдан кўра афзал яхшиликни кўрмадим.
5.Барча таомларни кўрдим, сабрдан кўра лаззатли таомни кўрмадим”
#Дунё
МЕРОСХЎРЛАРИНГ БОЙ БЎЛСИН
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бадавлат инсон эи. Айни ёшлик палласида оғир бетоб бўлиб қолди. Расули акрам уни кўргани келдилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг молим жуда кўп. Мерос олишга иккитагина қизим бор, холос. Молимнинг учдан иккисини васият қилсам бўладими? – деб сўради.
– Йўқ, – дедилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
– Ярмичи?
– Йўқ, – дедилар яна.
– Учдан биричи? – сўради Саъд.
– Учдан бири... Учдан бири ҳам кўп. Меросхўрларингни бой ҳолда қолдиришинг одамларга тиланчилик қиладиган камбағал ҳолда қолдирганингдан кўра яхшироқдур, – дедилар Сарвари коинот.
БАХТ БУ...
Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одобда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.
Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсангиз, уни ғазабланган пайтида кўринг.
Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсангиз, ўзига ёмонлик қилганларга муомаласини кўринг.
Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсангиз, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўринг.
Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у ахмок,дир.
Сизга дастлаб яхши муносабат қилган кишига эътибор берманг, сиз билан охиригача яхши муносабатда қоладиган кишига эътибор беринг!
Агар муваффакият томон отланган бўлсангиз, югуринг. Қийинлашса, югуришни янада тезлатинг. Чарчасангиз , пиёда юринг. Шунга ҳам қурбингиз етмаса, эмаклаб бўлса ҳам юринг. Лекин орқага қайта кўрманг!
6-bet
#MOTIVATSIYA
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун айтиладиган сўзлар.
Ўқи...Ҳозир ухласанг, орзуларингни тушингда кўрасан.
Агар уйқуни ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Ўқиш азоби — вақтинчалик.
Билмаслик азоби — абадий.
Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас.
Ўқиш — ҳаракат қилиш.
Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан. Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.
Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.
Сенинг топадиган пулинг –олган билиминг даражасига пропорционал.
Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.
Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди...
Вақт қиличдир сен уни кесмасанг у сени кесади.
#Психолог_маслаҳати
#Мотивация
Ҳаётингизда бўлаётган ҳар бир вазиятни севинг ва шу вақтни қадрланг!
"Агар ундай бўлмаса бундай бўлмасди", ундай бўлса яхши бўларди" деган гаплар сизни чалғитувчи гаплар.
Сиз яхши деб билган ҳолат фақатгина хаёл, реаллик эмас.
Реаллик қандай бўлмасин у яхшиликка...
Сиз уни қабул қилинг, севинг, қувонинг ва ундан роҳатланинг.
Ниманидир йўқотдингизми рози бўлинг, ўша вазиятни қўйиб юборинг!
Ҳаммаси ўзгаради, ҲАЁТ давом этади. Ҳеч ким аввалги ҳолидек қолмайди.
Баъзан кенг йўллар дуч келса, баъзида юришга йўл қолмаслиги мумкин.
Униси ҳам буниси ҳам тўғри, ҳаёт берган туҳфадир.
Ҳаммасидан миннатдор бўлиш, қабул қилиш бахтли инсоннинг йўли.
Бўлиб ўтаётган жамики ишлардан баҳра олинг.
Уларнинг ҳаммаси ҳозир содир бўлмокда.
Эртага ҳаммаси ўзгариб, бошқача бўлиши мумкин.
Индинга янада бошқача... Буларнинг ҳаммасини тўғри, қабул қилинг, миннатдор бўлинг.
Чунки ҳар бир иш замирида албатта биз учун жуда фойдали ҲИКМАТ яширин..
#мотивация
Сеҳрли сўзларни биласизми? Агар билмасангиз, ушлаб олинг. Агар уларни қўллашни ўргансангиз тез орада ҳаётингизда муъжизалар рўй беради:
1. Қила оламан!
2. Ишонаман!
3. Севаман!
4. Уддалайман!
5. Вақтим бор!
6.Ажойиб!
7. Ўзимга қойил!
8. Ҳаммаси зўр!
9. Ишончим комил!
Акс садо
Кунларнинг бирида ота кичик ўғли билан тоққа сайрга чиқди.
Шу яқин атрофда биров бор, дея ўйлаб савол берди:
- Кимсан?
Жавоб келди:
- Кимсан?
Бу жавобни кутмаган бола жаҳл билан:
- Қўрқоқ!
Жавоб эшитилди:
- Қўрқоқ!
Ҳеч нимага тушунмаган бола отасидан сўради:
- Мени ким масхара қиляпти?
Ота ўғлининг берган саволига кулгиси келди. У деди:
- Мени диққат билан эшит, - ота шундай деди-да, бор овозича: - Мен сени ҳурмат қиламан!
Жавоб келди:
- Мен сени ҳурмат қиламан!
- Сен энг зўрсан!
Тағин жавоб келди:
- Сен энг зўрсан!
Бу ҳолдан кичкинтой ҳайратда қолди, хиёл нигоҳини отасидан узмади. Ота энди ўғлига юзланиб, салмоқлай тушунтира бошлади:
- Ҳозиргина гувоҳи бўлганинг - акс-садодир, ўғлим, яна ҳам содда қилиб айтсак, бу ҳаёт... Ҳаёт сенга ҳамма вақт сўзинг ва амалингга яраша жавоб қайтаради.
Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқланг.
Ўзингизнинг ҳаётдаги сўнгги йилларингизда тасаввур қилинг. Бу — ҳаёт! Ва сиз ўша маҳалда ўтган умрингизни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдингиз? Ҳаёт — гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса — эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.
Келажакда яшашни бас қилинг.
«Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўранг. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис этинг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.
Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўлинг.
Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам, уни ёрқинроқ кўрадилар. Сиз ҳам улардан ижобийликни ўрганинг. Унутманг, йўқотилган вақт — биз яшай олмаган дақиқалардир.
Дардга матонатли бўлинг.
Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди холос. Ҳаёт сизга лимон отганида, сиз ундан лимонад тайёрланг. Айтишадику, синовларга сени кучсиз қилишларига йўл қўйма. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.
Шуурингизга диққат қилинг.
Шунда ундаги истаклар сўзга айланадилар. Сўзларингизга диққат қилинг — улар ҳаракатга айланишади. Ҳаракатга эргашсангиз — у одатга айланади. Одатларга диққат қилинг, шунда фазилат шаклланади. Фазилат эса — сизнинг тақдирингиздир.
Одамларни кечиринг ва уларни севинг.
Инсон тирик мавжудотлар орасида кучли қувват манбаига эга жонзот. Бу қувватни у маънавий илдизлардан олади. Бунинг йўли эса шошиб чиқарилган хато хулосаларни рад қилиш. Кимнидир ёмон кўриш, кимдандир нафратланиш, бу — бизни охир-оқибат душманидан қўрққан, ҳимояга муҳтож одамга айлантириб қўяди. Ҳимоя эса яшаш эмас, яшашдан қочиш дегани.
Ўз-ўзингизга ҳаёт сабоғини беришга одатланинг.
Яшаш — мунтазам қилинган хатоларнинг хулосаси. Модомики, хулоса йўқ экан, яшаб ҳам бўлмайди.
Таваккал қилишга одатланинг.
Бу — ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо «Кел, ичкарироқ кир!» дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тисариламиз.
Ҳар дақиқа сизга азиз инсонларни қадрланг ва ҳимоя қилинг.
Иш, бу — ҳаёт дегани эмас. Ота-она, дўстларингиз учун ҳам яшанг. Айниқса, ота-онангни азиз билиб, хизматларини қилинг. Шекспир айтганидек, ота-онанинг овози — Яратганнинг овози. Фарзанд учун улар жаннат йўлбошловчиларидир.
Муносиб ва бахтиёр умр барчамизга насиб қилсин!
Биз билан қолганлар омон бўлсинлар, шукур деймиз борлигингизга. Бизни тарк этганлар унут бўлсинлар, биз кўникдик йўқлигингизга...
Ўз-ўзига ишонч қандай пайдо бўлади?
Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар мағрур, бошини баланд кўтариб, эртанги кунга ишонч билан ва ҳаётдан нима исташини аниқ билган ҳолда яшайди. Агар сиз бундай бахтли одамлар қаторида бўлмасангиз, ҳаётга бўлган муносабатингизни ўзгартириш ва ўзингизга ишонишни бошлашнинг айни вақти. Биз эса бунга ёрдамлашамиз??
Ҳамма нарсани юрагингизга яқин олаверманг!
Аввало ҳаётга, муаммоларингизга ва қийинчиликларга оддий қарашга ўрганинг, ҳар доим ўзингизга айтинг ва мақсад қилиб қўйинг:
“Ечиб бўлмайдиган масалалар йўқ! Менинг қўлимдан келади! Бу оддий-ку! Фақат бироз вақт керак ва ҳаммаси яхши бўлади!” Жуда оддий бўлиб кўринса-да, лекин мақсадни тўғри белгилаш – бу 70% муваффақият демак.
Ўз имкониятларингизга ишонишни бошланг!
Яна бир хато – ўз кучига ва маҳоратига ишонмаслик. Биз кўпинча ўзимизни бизникига ўхшаган муаммоларини еча олмаган бошқа одамларга солиштирамиз. Охирида айтамиз: “Унинг қўлидан келмаган, демак, менинг ҳам қўлимдан келмайди”.
Лекин кимдир ўз муаммосини ҳал қила олмаган бўлса, у ҳолда сизда ҳам худди шундай бўлиши мумкинлиги асоссиз фикр. Чунки ҳар бир одам бошқаларга ўхшамаган ўзига хос билим ва қобилиятга эга.
Олдинги муваффақият ва ғалабаларингизни кўпроқ эсланг
Мактаб ёки талабалик йилларингизни эслайсизми? Балки сиз мусобақаларда ва олимпиадаларда қатнашгандирсиз? Ўтмишдаги тажрибаларингизни ҳозирги пайтга кўчиришга ҳаракат қилинг.
Ҳар доим ўз олдингизга мақсад қўйинг, режалар тузинг, уларни бажаришга муддат белгиланг, тўхтаб қолманг ва шу тариқа ўзингизга ҳурмат пайдо бўлади.
Мақола сизга манзур келган бўлса дўстларингиз билан бўлишишни унутманг!
Ҳар бир инсон ҳаётида мўъжизалар бўлишини хохлайди .... Уни кутиб яшайди.... МЎЪЖИЗА АСЛИДА НИМА ЎЗИ❔ 🌺Мўъжиза бу - мен уйқудан кўзларимни очиб шукрона билан уйғонганим... 🌺Мўъжиза бу - тонгда оилам даврасида бахтга севгига тўлиб мен ҳозир ва шу ерда яшаётганимни ҳис қилишим ... 🌺Мўъжиза бу мени соғлигим, яшашим учун тинмай ишлаётган барча аъзоларимга миннатдорчилик билдиришим... 🌺Мўъжиза бу -ҳар нафас олганимда Борлиқ севгисини ҳис қилиб яшашим... 🌺Мўъжиза бу - мен ҳаётим давомида бахтни ичида яшаганимни англашим... 🌺Мўъжиза бу - ҳар бир нарсада миннатдорликни кўриш ва жамики бизни ўраб турган нарсаларга шукрона келтириш... 🌺Мўъжиза бу - оламдаги барча мавжуд ва яратилган ҳар бир ҳолат: табиат, сув, қуёш, гуллар, ҳайвонлар.... га қойил қолиш ва буларнинг барчаси тасаввурга сиғмас мукаммаллик эканлигини англаш... 🌺Мўъжиза бу ҳар сония ҳар дақиқа ҳар бир нарсада, ҳар бир инсонда эзгуликни кўриш, ҳар бир инсоннинг қалби Аллоҳ назаргоҳлигини англашдир... 🌺Мўъжизали кун.... 🌺Мен шуни англадимки аслида мўъжизани кутиб эмас ... мўъжизани ичида яшаётганимни англашим лозимлигини ... 🌺Мен ҳозир ва шу ерда яшаётганим, Яратганнинг биз инсонлар учун туҳфа этган неъматларидан мўъжизаларидан бахра олиб, тўлақонли яшаётганимни ўзи мўъжиза экан ... 🌺Мен нақадар бахтли инсон эканман, мени ҳаётим давомида қанчалар кўп ҳар сония мўъжизалар берилган ва берилишда давом этаётганини англаб боряпман... 🌺Миннатдорчилик.... 🌺Мени калбимни очилишига, илоҳий нурга, шартсиз севгига тўлдиряпти... 🌺Фарзанд тарбияси... 🌺Мени янада кучли ва узим устимда ишлашга ундади... уйғонган ривожланган она бўлишга йўл очди .... 🌺Оғриқ ва ва завқ .... 🌺Ўзимни ва барча аъзоларимни севишга ва уларни тинмай мени соғлигим учун ишлаётганини ҳар сония ҳис қилиб яшашга ўргатди.... 🌺Туғилиш кучи ... 🌺Ҳар кун янгидан туғиляпман ... 🌺Ҳар кун ҳаётни нақадар севиб боряпман ....
Сабр - чидаш деганими? Эсимизни танибмизки, сабр қил, сабрнинг таги сариқ олтин деган мақол ва кўрсатмаларни эшитамиз! Сабр ўзи нима? Сабр қил деб, биз қийин аҳволга тушган, қандайдир ечилмаган муаммо эмас, чораси бор инсонга қарата айтамиз одатда. Ўз-ўзидан сабр чидашга тенг деган маънони беряпти. Чидаш - бу зулмларга, адолатсизликларга, қийинчиликларга ва шу каби азобларга рози, тайёр бўлган яъни қурбон (жертва) образидир! Сиз ўзингизни «қурбон» образида кўрар экансиз, ҳаётга бўлган қизиқишларингиз, одамларга ишончингиз сўниб бораверади. Ҳар сафар, ҳар он ўзингизга ачинган сарингиз, ўзингизга раҳмингиз келаверади, атрофингиздаги инсонлар эса сизга монанд рол ижро этишади. Сиз бечора, қурбонмисиз?! Улар бераҳм, бешафқат, сиздан ўз манфаатлари йулида фойланадиган азоб берувчи (тиран) ролида кўринишади. Сабр бу - чидаш эмас! Сабр бу - берилган синовлардан жазавага (истерика) тушмасдан, ич этини еб битирмасдан ва Аллоҳга "нимага? нима учун? қандай? қанақа? нега тақдирим бундай?" деган кераксиз риторик саволларни бермасдан, тақдирдан нолимасдан фақат олға кадам қўйиш демакдир! Сабр бу - берилган синовдан ўзига хулоса қилиб, дарс сифатида қабул қилиб вазиятга тўғри баҳо бериб қабул килишдир!
Одатда кечиримли ва жудаям сабрли бўлган инсонлар сизни айтмасдан тарк этишади... Кутилмаганда ва буткул... Сабрли экан, деб чегарадан чикмаслик керак. Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан маҳкамроқ тутинг..!
Ёлғонга - ҳақиқат билан, Қўполликка - мулойимлик билан, Аҳмоқликка -донишмандлик билан жавоб беринг, бўлмасам душман сизни ўз измига солади.
Сўзларини ўйламай туриб гапирган киши, Олган жавобидан хафа бўлмасин! Мавлоно Румий
Ниҳоятда ибратли воқеа... 1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди: “Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман. Ғолибга мукофот бор”. Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди: “Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”. Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди: “Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”. P.S.: Афсуски, баъзилар муваффақиятга эришиш учун бошқаларни вайрон қилишга ҳаракат қилишади. Афсуски, фақатгина ўйин хусусияти эмас, ақлнинг ҳаётдаги хусусияти ҳам шундан иборат кўпчиликда. Бошқаларнинг эшкагини синдиришинг сенинг қайиғинг суръатини оширмайди. Гул бошқа гул билан жанг қилишни ўйламайди. У фақат очилади холос. Чўққида ҳаммага жой бор. Бу борада айтилган энг гўзал гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларидир: “Сизлардан ҳар бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани токи биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўъмин бўла олмайди”. Зиё истаганлар учун: @adolat_kuychisi
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак кифоя... Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз? Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонимиздан хотиржамлик ва барака аримасин. Унутманг... Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. Бахт хамиша хамрохингиз бўлсин! Кунингиз хайрли бўлсин!!!
Маърифат нелигин биласанми? Тошга қараган кўзларинг, тош ўрнига гулларни кўрмоғингдир! Мавлоно Румий
Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: «Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин!». Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади. ⸺Йўқ. ⸺ деди устози унга. ⸺Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй. Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади. ⸺ Кўрдингми, ⸺ деб кулди рассомнинг устози. ⸺ Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган ⸺ ислоҳ этадиганлар жуда кам. Хато қидирувчи эмас, ақли етмай, хато қилган инсонга хатосини тузатишда ёрдам бергувчи бўлинг, қалбдош!!! ☀️ ТAВAККAЛ ҚИЛИШДAН AСЛО ҚЎРҚМAНГ! ✨ Юрагингиз нимадирга жиииз этдими, уни албатта бажаринг. Истакларингизни амалга ошириш давомида Сизга кўплаб янги ғоялар келади. ✨ Қўрқув сабабли имконийтларингизни бой берманг! ✨ Қўрқув бу ИЛЛЮЗИЯ. У онгимиздан ташқарида мавжуд эмас. ✨ Фақат биз ўз онгимизга «нимадандир қўрқишимизни» ўрнатиб қўйганмиз! ИБРАТЛИ ХИКОЯ. Рум шахрига бир ёш савдогар ташриф буюрди. Бу шахарда машхур бир тикувчи бор эди. Ёш савдогар шу чеварда кийим тиктиришни хохлади. Йўловчи мўйсафиддан чеварнинг дўкони қаердалигини сўради. Мўйсафид унга чеварнинг дўкони қаерда эканлигини тушунтириб берди ва огохлантирди: - Болам, у машхур чевар бўлгани билан, қўли эгри. Эхтиёт бўл. Мана ман деганларнинг матоларидан ўзларига билдирмай қирқиб олади. - Эх отахон, мен савдогарликни бекорга қилиб юрибманми? Ўғридан кўпини кўрибманми? Хали менинг матоларимни ўғирлайдиган ўғри туғилмаган! - Болам у жуда мохир ўғирида! - Отахон, мендан хеч нарса ололмайди. Манзилни кўрсатганингиз учун рахмат! Отахонга шу жавобни айтиб, савдогар чеварнинг дўкони томон равона бўлди. Дўконни қидириб топди. Ичидан чевар чиқиб келди. Чевар шундай мулозамат қилдики савдогарга, худди минг йиллик танишлардек кутиб олди. Савдогар чеварнинг олдига ўзи билан олиб келган қимматбахо матони ёйди. Чевар савдогарнинг ўлчамларини олиб матони қайчи билан қирқа бошлади. Ўз ишини бажараётиб Румнинг гўзал қизлари хақида гапирарди, турли хил латифалар айтарди. Латифаларнинг қизиқлигидан савдогар бошини тепага қилиб, қахқаха отиб куларди. Чевар бу онда тезлик билан матонинг бир томонини қирқиб олар ва беркитар эди. Кейинги сафар ундан хам кулгулироқ латифа айтарди. Савдогар кулаверганидан кўзлари юмилиб кетар, бу онда чевар матонинг яна бир парчасини қирқиб олиб яширар эди. Бирданига чевар жим бўлиб ўз ишини бажаришда давом этди. - Эй чевар, жуда қизиқ латифалар билар экансан. Нега жимиб қолдинг? Давом эт . . . - деди савдогар. - Эй савдогар, агар яна бир марта латифа айтсам, сенга кийим тор келиб қолади . . . деб жавоб қайтарди. Азиз диндошим, энди сизга бу қахрамонларни таништирай: Хикоядаги савдогар бу - сиз, мен, барча инсонлар. Мўйсафид эса бизга насихат қилгувчидир. У отамиз, устозимиз, хикоя, ибратли воқеа ва хоказолардир. Чевар бу дунёдир. Унинг қирқиб олаётган қимматбахо матоси эса, инсоннинг қимматли вақтидир. Дунё шундай, сизга кулгили, кўнгил-очар нарсаларни кўрсатиб, вақтингизни ўзининг ўткир қайчиси билан “зип” этиб қирқиб олаверади. Буни пайқамай қоласиз. Баъзан пайқаганингизда, кийимингиз тор келиб қолган бўлади. Яъни вақтимиз жуда оз қолган бўлади дунёда. Вақтни бекор сарфламасликни бугун сизга ва ўзимга насихат қилдим!
*****************************************************************
РУХИЯТ
Замонавий дунёда ҳам бахтли, ҳам омадли ҳамманинг ҳаваси келадиган бўлиш сирлари билан бўлишаман...
Камчиликларингиз ҳақида ўйламанг! Бу энг биринчи ва муҳим қоидалардан бири. Сизда бор муаммолар бошқаларда йўқ, дейсизми?!
Ҳеч қачон, қандай вазият бўлишидан қатъи назар қаддингизни эгманг! Эгилиб борганингиз сайин муаммолар гирдобига чўкиб кетаверасиз. Аксини қилсангиз, ўз-ўзидан ечимни ҳам тополасиз.
Тушкунликка тушиш?!
У нима ўзи?
Бу сизнинг ҳаётдаги асосий шиорингизга айланиши керак. Ҳар бир кундан завқланиб яшанг!
Тинглашни ўрганинг! Ўз фикрингизни ҳеч кимга уқтирманг. Шундай тингловчи бўлингки, атрофингиздагиларнинг ўзлари сизга талпинишсин.
Ўз ифорингизни топинг. Дидингизга мос келган атирдан мунтазам фойдаланинг.
Кимнингдир нусхасига айланманг. Ўз услубингизни топинг. Бировларнинг кийиниши, юриш-туришига ҳавас қилишингиз мумкин. Аммо худди унингдек бўлишга ҳаракат қилманг.
Сумкангизда ширинлик олиб юринг. Нега дейсизми? Айрим вазиятларда тилни ширин қилишга тўғри келади. Ана шунда фойдаланасиз. Бу ҳам дипломатия усулларидан бири
Телефонда суҳбатлашаётганда баланд овозда гапирманг. Атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам барибир эҳтиётингизни қилганингиз маъқул. Бирор воқеани эшитсангиз, ҳиссиётларингизни (кўз ёш масалан) йўлакдан ўтиб-кетиб турганларга кўрсатиш шарт эмас.
Лабингиздан табассум аримасин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туринг. Шунда сизга нисбатан бўлган ҳурмат, эътибор ва меҳр ортиб боради.
Ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиринг. Одамларни қизиқтирган суҳбатдош бўлиш учун сирлилик фойдадан ҳоли
эмас...
*****************************************************************
Фойдали маслаҳатлар...
Агар, электр қуввати йўқлиги вақтида, фойдаланмоқчи бўлган шамингиз тиниқ ва узоқ ёнишини истасангиз, фойдаланишдан олдин, бир оз вақтга намокоб (туз солинган) сувга солинг.
Ошхонангиздаги ёқимсиз хиддан қутула олмаябсизми?! Хавотирланманг. Озроқ ошхона (тузламалар учун ишлатиладиган) сирка (уксуз) ни скароводкага қўйинг ва уни газ плитасига қўйиб, буғланиб тугашини кутинг. Ошхонангиздаги ёқимсиз хидлар бартараф бўлади.
Лимон пўстлоғининг яна бир хусусиятини биласизми?! Агар уни идишларни, айниқса шиша идишларни ювадиган сувингизга солиб қўйсангиз идишларингизга ёрқинлик бахш этади.
⚱Шишадан ясалган гулдонингизни, биллур каби ярқироқ бўлишини истасангиз, уни аввал илиқ намокоб (туз солинган) сувда яхшилаб ювинг ва совуқ сувда чайиб юборинг. Қарабсизки, сизнинг гулдонингиз биллур каби ярқироқ бўлади...
ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР.
Мех,р-мух,аббатнинг гадоси бўлиш жуда чиройли эшитилиб тургани билан, мох,иятининг х,еч қанақа чиройли жойи йўқ. Бунақа инсон мех,р- мух,аббатни бир умр кутиб, тиланиб яшайди. Инсон мех,р-мух,аббатнинг эгаси бўлиши керак. Шунда истаган жойида мех,р-мух,аббат улашиб юриши мумкин...
БУНИ БИЛИШ ФОЙДАЛИ...
☑️Ҳақиқатдан қўрққан одам ёлғоннинг панасига беркинади.
☑️Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик.
Соғлиқ.
Тинчлик.
☑️Дўстни хўрлаш – гуноҳ.
Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ.
Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ.
Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
☑️Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг.
Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг.
Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
☑️Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
☑️Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаси шунинг ўзи бахт!
☑️Ақл билан мансабга эришиш мумкин.
Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
☑️Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
☑️Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – Она меҳри!
Мўмин кишининг қалбида тўрт аёл яшайди.
Улар: онаси, аёли, синглиси, қизи.
✅ Биринчиси: Унинг ризоси - Аллоҳнинг розилигидир.
✅ Иккинчиси: Уни эъзозлаш Расулуллоҳ ﷺ нинг васиятларидир.
✅ Учинчиси: Унга силаи раҳм, яхшилик қилиш билан барака келади.
✅ Тўртинчиси: Унинг чиройли тарбияси Жаннат эшикларини очади.
7-bet
❓Клетчатканинг фойдали хусусиятларини биласизми?
🥦 Клетчатка тўғри овқатланиш рационининг 1/3 қисмини ташкил этади. Клетчатка ҳазм тизимига таъсир қилиб, организмни “токсинлар”дан тозалайди.
❗️Клетчаткани узоқ вақт истеъмол қилиш дисбактериозни даволашга ёрдам беради.
✅ 50 ёшгача аёллар ва эркакларга кунига 25-38 гр, 50 ёшдан катталарга 21-30 гр клетчатка истеъмол қилиш тавсия этилади. Болалар эса кунига 15-18 гр миқдорда истеъмол қилиши лозим.
🥒 Клетчатка мева ва сабзавотлар, донли маҳсулотлар, авокадо, кўкатлар ва қора шоколад таркибида мавжуд.
❓Оёқларда қон айланишининг бузилиши қандай намоён бўлади?
✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
♻️ Белгилари:
- Тўсатдан пайдо бўлувчи оғриқ
- Юрганда ноқулайлик сезилиши
- Бу касаллик кўпинча 45 ёшдан ошган эркакларда учрайди
✅ Тавсия қилинади:
🔻 Чекувчилар - зарарли одатлардан воз кечиши керак. Чекиш қондаги умумий холестерин миқдорини оширади.
🔻 Шифокор тавсияси билан холестерин миқдорини камайтирувчи дори воситалари ичиш лозим.
☑️ Оёқ учун мунтазам оғир бўлмаган машқлар қилиш, енгил югуриш, рақсга тушиш, пиёда узоқ масофага юриш тавсия этилади.
❓Чекишни ташлагандан сўнг организмда қандай ўзгаришлар бўлади?
✍️ Шифокор Насиба Ражабова:
🔻 Чекишни тўхтатгандан сўнг атиги 20 дақиқа вақт ўтиб юрак уриши, қон босими ва тана ҳарорати нормаллашади.
🔻1 сутка ўтиб эса, юрак хуружлари пайдо бўлиш хавфи камаяди, организмни кислород билан таъминланиш даражаси ортади.
🔻 2 кундан сўнг эса, таъм ва ҳид билиш фаолияти нормаллашади.
🔻2-3 ҳафта вақт ўтиб, нафас қисиши ва йўтал хуружлари камайганини сезасиз. Ўпка раки пайдо бўлиш хавфи ҳам камаяди.
🔻1-9 ой ўтиб, бурун бўшлиғи битиши, сурункали чарчоқ сезиларли даражада камаяди.
🔻1 йил вақт ўтиб, юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиши доимий чекиб юрувчиларга қараганда 50 фоизгача камаяди.
🔻 15 йил чекмаган одамнинг организми умуман чекмаган одам каби бўлади.
❓Лолақизғалдок уруғининг фойдалари хақида эшитганмисиз?
✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова:
🥀 Лолақизғалдоқ уруғи таркибида оқсил, ёғлар, углеводлар, витамин ва кўпгина микроэлементлар мавжуд.
💊Тиббиётда тинчлантирувчи, енгил ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи, балғам ҳайдовчи, ўраб олувчи, юмшатувчи, қон тўхтатувчи, тер ҳайдовчи, юрак ритмини пастлатувчи, ич кетишига қарши восита сифатида қўлланилади.
💄Косметологияда терини тинчлантирувчи, ёшартирувчи, юмшатувчи, бўшаштирувчи сифатида крем, лосьон, ниқоблар таркибига киритилади
🧁 Кулинарияда ҳар хил пишириқлар ва таомларни безаш ва ўзгача таъм бериши учун қўлланилади.
‼️Қўллашга қарши кўрсатмалар борлиги сабабли эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади.
Чилим турли касалликлар чақиради!
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🔆 Чилим чекиш ҳозирда ўрта ёшдаги эркакларда урфга айланди, десак муболаға бўлмайди. Чилим тутуни узоқ муддатда сигарет тутуни каби таъсир кўрсатади ва кўплаб касалликларга сабаб бўлади.
♻️ Чекиш қон томирларни торайтиради, қон босимини оширади. Ўпка, оғиз, ошқозон саратонини чақиради. Бундан ташқари, юқори нафас йўллари инфекцияли касалликлари пайдо бўлиш хавфини оширади.
🤰 Ҳомиладор аёлларга қатъий тақиқланади. Чунки чекиш туфайли болада оқсил-энергетик етишмовчилик ривожланади ва у нимжон бўлиб туғилади.
Гайморит нима сабабдан келиб чиқади?
♻️ Гайморит иккиламчи, яъни бирор бошқа касаллик ортидан келиб чиқади.
♻️ Гайморитга тез-тез тумов бўлиш, шамоллаб қолиш, аллергик ринит сабаб бўлади.
♻️ Тумов ёки юқори ҳаво йўллари яллиғланиши иммунитетнинг пастлигидан далолат беради.
♻️ Тез-тез шамоллашнинг олдини олиш ва иммунитетни яхшилаш орқали гайморитни олдини олган бўласиз.
❓Қалқонсимон без биопсияси қандай ҳолатларда амалга оширилади?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Қалқонсимон без биопсияси УТТ текшируви назорати остида эндокринолог томонидан амалга оширилади.
✔️ Қалқонсимон безда тугунлар, кисталар аниқланганда, тугунлар ҳажми 1 см дан катта бўлганда, тугунлар ҳажмининг катталашиб бориши ва сонининг ортишида, ўсмаларнинг сифатига шубҳа қилинганда амалга оширилади.
🔻Бунда тугундан УТТ текшируви назорати остида суртма олинади ва гистологик текширилади.
☑️ Бу текширув орқали даволашнинг кейинги босқичи танланади. Текширув натижасига кўра, оператив ёки терапевтик даволаш усули танланади.
Уйқунинг 12 хил тури бор:
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимага (розийаллоҳу анҳо): "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
❓Сочларга гўзаллик ато этувчи 5 маҳсулот
🟢 Одам организми учун керакли бўлган витамин ва минераллар баъзи маҳсулотларда яширинган бўлади.
1️⃣ Қовоқ уруғи. Бу маҳсулот рух, А ва В гуруҳидаги витаминларга бой бўлиб, сочни мустаҳкамлайди, мўрт ва синувчан бўлишининг олдини олади.
2️⃣ Сабзи. Сабзи таркибида А витамини ҳамда бета-каротин кўп бўлиб, бу моддалар сочга намлик ва ярқироқлик бахш этади. Бундан ташқари бош териси саломатлигига ҳам ажойиб таъсир кўрсатади.
3️⃣ Турп. Бу сабзавотимиз эса витамин С ҳамда кремнийга бой бўлиб, иккаласи биргаликда соч мустаҳкамлигига ажойиб таъсир кўрсатади.
4️⃣ Бодринг. Бу маҳсулот сув ва клетчаткадан ташқари кремний ва бошқа бир қатор сочнинг ялтираши ва мустаҳкамлигини таъминловчи моддалардан иборат.
5️⃣ Қулупнай. С витамини, биотин, фолий кислотаси ва кўп антиоксидантлар сақлайди ва бу моддалар сочларга гўзаллик бахш этади.
❓Шиллиқурт массажининг афзалликлари ҳақида биласизми?
✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев:
🐌 Африкада шиллиқурт массажи терини ёшартиришнинг машҳур ва самарали усули ҳисобланади. Ҳаракатланаётган шиллиқурт кўплаб қимматли моддаларни ўз ичига олган мугузни қолдиради.
🐌 Шиллиқуртнинг тўлқинга ўхшаш ҳаракатлари терини бўшашишига ва тешикларининг очилишига олиб келади. Биринчи мартадаёқ ижобий таъсир кузатилади.
🐌 Афзалликлари:
▪️Куйишларни самарали даволайди
▪️Антибактериал таъсир кўрсатади
▪️Терини таранглаш ва намлаш хусусиятига эга
▪️Терининг тикланиш жараёнини тезлаштиради
▪️Қора нуқталарни олиб ташлайди, тешикларни тозалайди ва торайтиради
▪️Сепкилларни камайтиради
▪️Ажинлар сони ва чуқурлигини камайтиради
▪️Ёғ безларини нормаллаштиради
📍Бўй ўсиши учун тавсиялар
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
🔻Ўз вақтида ухлаш ( 22.00-06.00 гача);
🔻Оқсил маҳсулотларини истеъмол қилиш;
🔻Сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш;
🔻Ҳаддан зиёд оғир кўтармаслик;
🔻Йод препаратлари ичиш (ичишдан олдин қалқонсимон без фаолияти текширилиши лозим);
🔻Спорт билан шуғулланиш;
Бунда:
✔️Баскетбол
✔️Сузиш
✔️Тортилиш
✔️Футбол
✔️Теннис тавсия этилади.
❗️Ҳар бир организм индивидуал бўлиб, бўй узунлиги асосан генга ҳам боғлиқ бўлади. Бўй нормал ҳолатда ўсишини аниқлаш учун педиатр, болалар эндокринологига мурожаат қилиш лозим.
❓Ўт қопини олдириб ташлаш саломатликка қандай таъсир қилади?
✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🔶 Ўт қопида жигарда ҳосил бўлган сафро суюқлиги тўпланади, ўн икки бармоқ ичакка овқат луқмаси тушганда сафро ҳам қуйилади. Сафро суюқлиги ёғларни ҳазм қилишда иштирок этади.
🔷 Бирор сабабга кўра ўт қопи олиб ташланса, сафро суюқлиги доимий равишда ва тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка қуйилиб туради.
🔸 Бундай беморлар кейинчалик овқат рационида мева ва сабзавотларга кўпроқ урғу бериши, ёғи кам, ортиқча қовурилмаган маҳсулотлар, гўштнинг ҳам ёғсиз қисмини истеъмол қилиши, хамирли маҳсулотлардан имкон қадар сақланиши тавсия этилади.
❓Нега қовоқлар учади?
✔️ Қовоқ учиши - ҳар қандай ҳолатда ҳам марказий асаб тизими фаолиятида бузилиш бўлгани ҳақида маълумот беради. Масалан, айрим пайтларда қовоқ учиши бош миядаги ўткинчи электрик импульслар ҳисобига ривожланади. Улар кўз мускулини стимуллаб, уни тортишишига сабаб бўлади.
Сабаблари:
🖥 Компьютер олдида кўп ўтириш ёки ярим қоронғида китоб ўқиш.
💊 Айрим дориларнинг ножўя таъсирлари.
🍾 Алкоголдан заҳарланиш, чекиш, иммунитетни вақтинча тушиши (грипп, респиратор касалликлар).
⚡️Магний ва Д витамини етишмаслиги, тўлақонли овқатланмаслик.
🪱 Баъзи гижжа турлари оқибатида мушакларда учиш кузатилади.
📌 Даволашда келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш тавсия этилади.
❓Буйрак етишмовчилиги нима?
✍️ Шифокор Акбар Мадалиев:
✅ Буйрак етишмовчилиги - бу буйракнинг турли сабабларга кўра айириш ва бошқа функцияларининг пасайиб кетиши ёки бутунлай йўқолиши ҳисобланади. Натижада организмда ортиқча суюқлик ва заҳарли маҳсулотлар тўпланади.
❗️Буйрак етишмовчилиги жиддий эътибор ва давони талаб қиладиган касаллик бўлиб, унинг келиб чиқиш сабаблари гломерулонефрит, пиелонефрит, гипертония касаллиги, қандли диабет, тизимли касалликлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
📹 Тўлиқ маълумот видеода
❓Қизилмия қайси касалликларни даволашда қўлланилади?
✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов:
🔘 Шамоллаш, сил, ўпка ва нафас йўллари касалликларида;
🔘 Юрак-қон томир касалликлари;
🔘 Модда алмашинувини меъёрга келтиришда;
🔘 Онкологик касалликларда;
🔘 Овқатдан заҳарланиш, ошқозон, меъда ҳамда ўн икки бармоқли ичак ярасида;
🔘 Тери куйишида;
🔘 Сувчечакни даволашда;
🔘 Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи сифатида;
🔘 Вирусли инфекцияларнинг ҳар қандай босқичида тўқималарни тикланишини таъминлайди.
❓Бел оғриғининг олдини олиш мумкинми?
✔️ Қоматни назорат қилиш. Гавдани тик тутиш умуртқага тушадиган юкни сезиларли даражада камайтиради;
✔️ Оғир юкни кўтаришдан қочиш. Агар барибир оғир жисмларни кўтариш зарурати бўлса, бунда тиззаларни букиш ва орқани текис ушлаш муҳимдир;
✔️ Ўтроқ иш вақтида орқани қўллаб-қувватловчи қулай стул ёки креслодан фойдаланиш;
✔️ Тана вазнини меъёрга келтириш. Тана вазнининг ортиқчалиги умуртқага тушадиган юкни оширади;
✔️ Баланд жойлардан буюмни олиш учун чўзилмаслик, аксинча, оёқ остига стул қўйиш ёки нарвондан фойдаланиш керак;
✔️ Аёлларга умуртқага тушадиган юкни камайтириш учун баланд пошналар ва платформаларда бўлган пойабзаллардан воз кечиш тавсия этилади;
✔️ Камроқ эгилишга ҳаракат қилиш.
📍Эрталабки нонуштанинг афзалликлари
🧠 Мия фаолияти учун. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида хабарларни эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.
📈 Иммунитетни оширади. Ҳар куни нонушта қилишга одатлансангиз, иммунитетингиз ошади, натижада турли касалликларга чалинмайсиз.
📊 Ишингиз унади. Чунки сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 30 фоизга ошади.
💪 Организм фаоллашади. Қанча кеч нонушта қилсангиз, шунча кеч иш бошлайсиз ва организм дангасалашади.
💪 Куч бағишлайди. Агар сиз тонгда ҳеч нарса емасликка одатланган бўлсангиз, кундан кунга организмингиз кучсизланади.
🧏 Гўзаллик учун. Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан "уйғонмайди" ва ҳаракатга киришмайди. Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади.
❓Бодринг холестеринни камайтирадими?
✅ Қонда холестерин миқдорини камайтириш учун бодринг истеъмол қилиш яхши фойда беради.
✅ Бунинг учун 100-150 мл бодринг шарбатига 1 ошқошиқ асал қўшилади ва бир кунда 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин қабул қилинади. Даволаниш муддати 1 ҳафта, бодринг мавсумида бу муолажани ҳар куни бажариш мумкин.
✅ Бодрингнинг пўстини артиш шарт эмас, сабзавотнинг сувини сиқиб оласиз, уни 30 дақиқа ичида ичишингиз шарт, акс ҳолда, шифобахш хусусиятини йўқотади.
✅ Ошқозон ва ичак ҳамда буйрак аъзоларида жиддий касалликлар бўлган кишиларга бодринг шарбати билан даволаниш ман қилинади.
🫁 Ўпкани тозалаш учун ажойиб рецепт
✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
🍃 1 бўлак занжабил илдизи;
🍃 2 чойқошиқ куркума
🍃 1 литр сув;
🍃 400 гр саримсоқ
🍃 400 г шакар
🥣 Тайёрлаш тартиби:
⠀
✅ Сувни қайнатинг. Қайнаётган сувга шакарнинг ярмини, саримсоқ, занжабил ва куркумани қўшинг. Охирида қолган шакарни қўшинг. Аралашмани сувнинг ярми қолгунча паст оловда қайнатинг.
⠀
✔️ Истеъмол қилиш тартиби:
📍Аралашмани ҳар куни эрталаб оч қоринга 2 ошқошиқдан истеъмол қилинг. Натижада нафас олишингиз сезиларли даражада яхшиланади.
5-bet
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН 22 ТА УЙ.
Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий).
Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14).
Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)
Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган (Бақара, 275-276; Имом Бухорий)
Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).
Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).
Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад).
Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).
Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим).
Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).
Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар (Нисо,48).
Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).
Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).
Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).
Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий).
Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний).
Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд).
Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим).
Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад).
Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)
“Кутуби ситта”даги саҳиҳ ҳадислар асосида тайёрланди.
ОЛИМЛАР АЁЛИНИНГ «КУНДОШИ»
Имом Иброҳим Ҳарбий Бағдодий зуҳд, фиқҳ, ҳадис, адаб ва луғатда ўз замонасида машҳур олим бўлиб, 87 йил умр кўради. Аҳмад ибн Салмон Нажжод деган олим киши қийналиб қолганида Имом Иброҳим Ҳарбий ҳузурига бориб арзи ҳол қилади. Имом Иброҳим унга шундай деб насиҳат қилади: “Руҳинг тушмасин, Аллоҳнинг Ўзи ёрдам берувчи Зотдир. Бир сафар қаттиқ қийналиб ҳолим шу даражага етдики, аҳли оиламга бергулик озиқамиз қолмади. Шунда хотиним менга: "Сиз билан мен-ку бу ҳолга сабр қиламиз. Лекин бу икки гўдак ҳоли не кечади? Китобларингиздан сотиб ёки гаровга бериб бирон егулик олсак”, деди. Мен эса китобларимни қизғаниб, олсанг ҳам қарз ол, китобларга тега кўрма, деб нусха кўчириб, мутолаа қилиб ўтирадиган хонага ўтдим. Ўша кечаси бир киши эшикни тақиллатди. Чиқиб қарасам, бир қўшним экан. Киринг, деб таклиф қилсам, шамни ўчиринг, кейин кираман, деди. Шамни ўчиргач, у йўлакка кириб олдимга бир катта халтани қўйди. Яна унинг ёнига бошқа халтани қўйди. Лекин қайси қўшним эканини қоронғида таний олмадим. Хотиним билан катта халтани очиб кўрсак, озиқа солинган экан. Халта ёнида динор солинган халтача турарди. Шу пуллар билан қарзларимни уздим. Эртаси эшигим олдида ўтирган эдим, иккита туяни етаклаб олган бир киши келиб қолди. У: "Иброҳим Ҳарбийнинг уйи қайси?”, деди. Ўша киши менман, дедим. У туядан юкларни тушириб, буни сизга хуросонлик бир киши бериб юборди. У қасам ичириб исмини айтмасликни буюрди, деди. Мен юкларни олиб уни юборган кишининг ҳам, олиб келган кишининг ҳам ҳақларига дуо қилдим”.
Олимларнинг аёлларига китоблар кундош бўлиб кўринади. Сал қийналиб қолишса, аёллари уйдан китобларни чиқариб ташлаш ёки сотиб юборишга ундайди. Аммо ҳақиқий олимлар кийим-бошсиз қолишса ҳам китоблардан айрилишни ўйлашмайди.
ҲАЛОЛ КАСБ БАРАКОТИ
Хива хонлиги даврида Хўжаниёз деган кўмирфуруш ҳаёт кечирарди. Хўжаниёз имон эътиқодли, камтар ва ҳалол инсон эди. У хориждаги савдогарлар билан алоқа қилар, улар юборган кўмирни сотиб, тирикчилик қилар эди. Кунлардан бирида Хўжаниёз кўмир қопларини оча туриб, улардан бири кўмир эмас тилло билан тўлалигини билади. Ҳайратга тушиб хориждаги шерикларга қоплардан бирида кўмир эмас тилло келганини, уни қайтариб олишларини сўраб мурожаат этади. Хорижлик савдогарлар ҳам тилло юборилишидан хабарлари йўқлигини эътироф этишиб, уни қайтариб олишдан бош тортадилар. Ҳайрон бўлган Хўжаниёз қопдаги олтинларни нима қилишни билмай, Хива хони ҳузурига бориб воқеани тушунтиради ва хондан тиллоларни хазинага олишни илтимос қилади. Хон хазинабон чақириб, воқеани айтади. Хазинабон “Хон ҳазратлари, агар хазинадаги ҳалол мулкка, эгаси номаълум шубҳали бойликни аралаштирилса, халқ мулкинининг ҳалоллигига путури етиши мумкинлигини айтади.” Хива хони Хўжаниёзни ноумид қайтармаслик учун атрофдагилардан маслаҳат сўрайди. Вазир Хўжаниёз тиллони пулига масжид солиши лозимлигини, агар пул ҳалол бўлса масжид кўп вақтга етишини, агар шубҳали бўлса узоққа бормаслигини айтади. Хонга бу таклиф маъқул келади.
Хўжаниёз қурдирган масжиду мадраса ҳозир ҳам Хивада. Оддий кўмир сотувчи Хўжаниёз ҳалоллиги туфайли бойликка эга бўлиб, мадраса қуриб тарихга кирди.
“Кимки тиланчиликдан ўзини сақлаш учун, аҳлини таъминлаш учун ва қўшниларига яхшилик қилиш учун ҳалол йўл билан дунё талаб қилса, охиратда Аллоҳ уни ўн тўрт кунлик тўлин ой каби юзи ёришиб турган ҳолда тирилтиради.” ҲАДИС
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
Усмонийлар давлати даврида:
– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда касал киши бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган...
– Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, ҳақорат сўзларни гапирма деган маънони билдирган...
– Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон эканлигини ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...
– Меҳмонга қаҳванинг ёнида сув ҳам келтирилар эди... Агар меҳмон тўқ бўлса, аввал қаҳвани, аксинча оч бўлса, аввал сувни оларди. Шунга қараб меҳмонга дастурхон ёзиб таом тайёрланарди ёки мева келтириларди...
– Эшик устида иккита тўқмоқ бўларди. Бири йўғон, иккинчиси ингичка. Келган киши аёл бўлса, эшикни ингичка тўқмоқ билан
тақиллатарди. Шундан келиб чиқиб, хонадон соҳибаси эшикни очарди.
Агар эркак киши бўлса, йўғон тўқмоқ билан тақиллатарди. Хонадон соҳибаси эшикни парда билан тўсиб очарди ёки бирор маҳрами (эри ва ҳ.к.) очарди.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганлари эътиборидан 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда: “Ҳаддан ошдик”,
дейишарди...
– Йўлда кичиклар катталарнинг олдига тушиб юрмас эди...
– Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.
– Йигитлар келишилган, унаштирилган ёки ёқтирган қизлар билан учрашувга а
борганларида ҳадия сифатида ойна олиб боришарди. Бу: “Сенга ўзингдан янада гўзалроқ бериладиган ҳадя йўқ”, дегани эди.
ДИЙДОР АРМОН БЎЛМАСИН
Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, – деди. Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила:
– Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман, – деди.
Ота индамай бошини хам қилганча растадан узоқлашди. Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
– Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма! – деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга арашма, дегандай жеркиб ташлади.
– Қариганда уйда ўтирсинлар. Кун совуқ. Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар, – деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди... Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этди...
#кун_ҳикмати
Ҳар бир нарса дастлаб кичик бўлади, сўнг катталашади.
Лекин мусибат ундай эмас, у катта ҳолда бошланиб, сўнгра кичраяди.
Ҳар бир нарса кўпайган сари арзонлашади.
Лекин одоб-ахлоқ, инсон фазилатлари кўпайган сари унинг нархи ошади.
Бир замонлар аёллардан нолийдиган бир эркак бўлган экан. Бир куни ўша эркакнинг ёнига бир отахон келиб қолибди. Ҳалиги эркак отахонга қараб, нолиб кетибди:
- Аёлларга маза. Биз эркакларчалик қийналишмайди. Оиланинг юки бизларнинг бўйнимизда...
Отахон аслида Хизр алайҳиссалом экан. Унинг бу гапларини эшитиб, аёл кишига айлантириб қўйибди. Сўнгра саҳарлаб туриб, нонушта тайёрлабди. Болаларини кийинтириб мактабига кузатиб қўйибди. Куни бўйи уйда тиним билмай ишлабди. Тунда ҳам кеч ётадиган бўлибди. Охири дод деб юборибди. Бир куни ўша отахонни учратиб:
- Мени ўз ҳолимга қайтаринг. Роса қийналиб кетдим, - деса, отахон:
- Бунинг сира иложи йўқ, - дебди.
- Нимага?
- Чунки, сен ҳомиладорсан...
Шу пайт эркак уйғониб кетибди ва бошқа нолимайдиган бўлибди.
4-bet
Лабиҳовуз мажмуаси қай тариқа бунёд бўлганди?
... Рафиқасининг тўй маросимидан маъюс ҳолда қайтиши Нодир Девонбегининг кўнглини чўктирди. "Фарзандсизлик қурсин. Биздан кейин чироғимизни ким ёқади? Биздан кейин ким, нима қолади?", - деган изтироб гирдобида қолди. Унсиз саволлар ўз даврининг донишманди саналган бу амалдор инсонга тун бўйи уйқу бермади. Эрта тонгда туриб, бисотидаги гавҳар шамчироқни сотгани олис сафарга жўнади...
Бухорога қайтгач, номдор уста – меъморларни тўплаб, Кўкалдош мадрасаси олдида ҳовуз, хонақоҳ ва мадраса барпо этишни буюрди. Шу тариқа 1620 йилда шаҳардаги энг катта ҳовузлардан бири Лабиҳовуз бунёд қилинди. Хонақоҳ ва мадраса қурилиши ҳам поёнига етгач, бу гўша сўлим Лабиҳовуз мажмуасига айланди.
-Мадрасада ўз даврида юзлаб илми толиблар таҳсил олишган, -дейди БухДУ профессори, тарих фанлари доктори Шодмон Ҳайитов. - У юртга маърифатпарвар инсонларни етиштириб берувчи масканга айланган. Мажмуага келсак, ажойиб меъморий ечим бу гўшага салобат ва гўзаллик бахш этган.Қадимий ҳовуз, асрларга тенгдош дарахтлар, кўҳна обидалар, одамлар билан қайноқ ҳаёт - буларнинг барчаси мажмуа жозибасига жозиба қўшиб турибди.
- Салкам тўрт асрдирки, Лабиҳовуз бухороликлар ва шаҳарга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг суюмли гўшалари бўлиб келмоқда, - дейди яна бир суҳбатдошимиз, Бухоро давлат музей – қўриқхонаси тарих илмий бўлими мудири Ўктамали Равшанов. - Ҳар йили Бухорога бир миллион нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий сайёҳ келади. Улар қадимий шаҳримизнинг диққатга сазовор жойлари қаторида сўлим Лабиҳовузни ҳам томоша қилмасдан кетишмайди.Бу гўша шаҳримизнинг ташриф қоғозига айланган, десак хато қилмаймиз.
Дарҳақиқат, Лабиҳовуз барчани ўзига оҳанрабодек тортади. Айниқса, баҳор, ёз, кузда у сайёҳларнинг суюмли масканига айланади. Тун ярмига қадар мириқиб сайр қилиб юрган сайёҳларни, инглиз, француз, немис, испан, япон, корейс тилларида сўзлашиб юрган меҳмонларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Бу юртимиздаги тинчлик – осойишталик, аждодлар мероси кўз қорачиғидек асраб – авайланаётгани шарофати, албатта.
Дарвоқе, афсоналарга ўхшаб кетадиган воқеанинг давомини эшитинг. Кейинчалик Самарқандда ҳам муҳташам иншоотлар барпо этган Нодир Девонбеги фарзандсизликдан изтироб чеккан рафиқасини сокин Лабиҳовуз бўйига чорлаб, “Биздан келажакка мана шу гўзал мажмуа қолади”, - деган экан.
Ҳа, инсоният ақл – заковатини лол этадиган эзгу ишлар биз учун отамеросдир.
Истам Иброҳимов
ЎЗИНГНИ СEВ!
Ўзингизга берадиган энг яхши совға - бу ўзингизни севишдир. Ўзингизни ҳар куни яхшироқ билиш, тобора кўпроқ ҳайратга соладиган ва завқлантирадиган нарсаларни топиб, ноёб дунёингизнинг янги қирраларини кашф этинг, ўсишингизни ва барча майда ўзгаришларни қизиқиш ва сокинлик билан кузатиб туринг, ўзингизнинг кундалик маросимларингизни ўйлаб топинг, ўзингизга ғамхўрлик қилинг,
энг яхши дўст бўлинг, айбларингизни қидирманг, камчиликларингни ютуқларингизга айлантиринг.
Унутманг ҳамма нарса ўзингиздан бошланади ўзингизга бера олмаган нарсаларни бошқаларга узатолмайсиз.
Ҳаётингиздаги тўсиқлар, муаммолар ўзингизга бера олмаган меҳрингиздан,
ҳар қандай вазиятда қалбингизга қулоқ солинг.
Бу манманлик эмас.
Инсонлар олдиларига жуда кўп мақсадлар орзулар қўядилар ва уларга эришолмай фақат ундан нолийдилар. Лекин бу билан изига тушиб қолмайди орзуларингиз ушалиб қолмайди.
✔️Сизнинг мақсадингиз ўзингизни севиш бўлсин ва уни ўрганинг шунда сиз нима истаётганингизни, сизга нима керак, нима керак эмаслигини аниқлаб оласиз.
https://t.me/oilavahayot
Инсонинг хаётий энергетикаси нима?
Инсон энергетикаси – бу сиртдан озиқлантириб туришни талаб этувчи нозик тузилишдир. Агар нимадир инсон биомайдонини бузишга уринса, бу уни нафақат ҳаётий энергиядан, балки, омадидан ҳам айиради
Энергия билан боғлиқ муаммолар етарлича хавфли. Негатив ореолаларини пайдо қилувчи ва биомайдонни вайрон этувчи хавфлардан қутулиш, ҳар бир бахт-саодатга ўзига жалбэтишни истайдиган инсон учун энг асосий вазифага айланиши лозим.
Хавф манбаларидан бири салбий энергетикали одамлар саналади. Ахир, уларнинг сизникига ўхшаб бошқа негатив предметларданда кўпроқ таъсирлари бор.
Ҳаётий энергиянинг етишмаслиги нимаси билан хавфли?
⚡️Энергетика етишмаслиги инсонни омадсиз қилиб қўяди. Бизнинг ҳар биримиз танамиз ва руҳиятимиз тарқатадиган ўзига хос микротўлқинлар тарқатувчи Борлик маркази билан боғланган. Агар инсон энергетикаси заиф бўлса, унда бу унинг Борлик билан заиф равишда боғланганлиги ва унинг истакларини эшитмаётганлигини англатади. Омад бундай турдаги инсонларни камдан кам пайқайди.
❗️Энергетикангизга зарар кўрсатувчи нарсалар:
Эски –туски буюмлар. Бу рўйхатга эски мебел, оёқ кийим ва кийим-кечакларни киритиш мумкин. Агар уйингизда эскириб қолган нарсалар учун махсус жой ажратилган бўлса, унда сиз ҳимояланган ҳисобланасиз. Лаш-лушлар нафақат яшаш жойингизнинг кичкинагина бир қисмини,балки, бутун бир уйни ивирситади. Барча шу уйда истиқомат қилувчи одамлар ҳаётининг позитив бошланишларни кемирувчи бу негатив энергетика уй бўйлаб айланиб юради. Эски-туски нарсалар уйда қанчалик кўп бўлса, шу уйда истиқомат қилувчилар ҳам шунчалик кўп касалга чалинишади ва урушишади.
Синиқ идишлар ва кўзгулар. Дарз кетган чашка ва ликопчаларни уйда йиғманг. Бу жуда хавфли, чунки, биз улардан еб- ичамиз,яъни ҳаётий кучларимизни тўлдирамиз. Бундай идишлар тоза,янги ва ёқимли бўлиши лозим. Кўзгу бу энергетика тўпланадиган жой, бежизга ундан диний маросимлар учун фойдаланишмайди. Синган кўзгу худди балкондаги талай эски-туски нарсалар каби ишлайди.
Бировларнинг тумори. Умуман олганда, бегоналарнинг нарса ва буюмлари ўз-ўзидан хавфли. Кийим-кечак ёки тақинчоқларни сотиб олаётганда ёки алмашаётгнада,энг яхшиси, бегона энергетикани тозаловчи маросим ўтказиш лозим. Агар олаётган буюмингиз тумор бўлган бўлса, яхшиси, уни умуман қабул қилмаган маъқул. Чунки, у буюм токчага қўйган тақдирингизда ҳам сизга хавф солиши мумкин.
Бировларнинг расми.
Агар одам сиз билан яшамаса ёки сизга ёқмаса, унда унинг тушган тасвир ўзидан бузғунчи энергетикани тарқатади. Бу нафақат биомайдон қонуни,балки оддий мантиқ тарафдан ҳам тушунарли бўлса керак. Агар, бирор киши сизга ёқмаса, автоматик тарзда биргина расм билан ўзи ҳақида эслатиб туриб ҳам яхши яшашга ҳалал бериши мумкин.
Марҳумлардан қолган буюмлар. Марҳум инсонга тегишли бўлган буюмларни,энг яхшиси, ўз уйингиздан йироқда сақлаганингиз маъқул. Улар уйингизнинг ижобий энергетикасини бузади, айнан шунинг учун ҳам улардан қутулиш лозим. Сўлиб қолган гулларнинг кўриниши ўзи одамни хафа қилади. Олимларнинг фикрича, ўз нормал ҳолатини йўқотган гулдасталар уйга ёмон кайфият, уруш-жанжаллар ва омад билан боғлиқ муаммоларни жалб қилар экан.
Оливия Жоулеснинг ҳаётий қоидалари (Қандай яшаш керак)
1. Ғазабланманг. Фақат ваҳима қилмасдан. Секинлашинг, нафас олинг, ўйланг.
2. Ҳеч ким сизга қайғурмайди. Худди сизлар каби ҳамма ўзлари билан овора.
3. Ҳеч қачон муҳим воқеадан олдин сочингизни кесманг ёки бўяманг.
4. Бирор нарса кўринадиган даражада шундоқ ҳам гўзал ёки ғаройиб нарса юз бермайди.
5. Одамлар билан ўзингиз хоҳлаган тарзда муомала қилинг (масалан, ўлдирманг).
6. Бир нечта арзон нарсаларга қараганда, битта қимматбаҳо буюмни сотиб олиш яхшироқ, аммо шундай.
7. Аслида, ҳаётда жуда муҳим нарсалар кам. Қотилликдан олдин, ўзингиздан сўранг: «Бу ҳақиқатан ҳам муҳимми ёки у менга туюладими?»
8. Ғалабанинг калити бу мағлубиятдан омон қолиш ва олдинга бориш қобилиятидир.
9. Ҳалол ва меҳрибон бўлинг.
10. Фақат туришингизни ва озгина рақсга тушишингизни талаб қиладиган нарсаларни сотиб олинг.
Нима сабабдан Каъба тавофи соат стрелкасига тескари тарзда амалга оширилади?
Каъба тавофи – ислом динининг асосий беш рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати мобайнида бажариладиган асосий амаллардан ҳисобланади. Тавоф соат стрелкасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Бунинг сабаби нимада?
Ушбу саволнинг жавобини топишга кўмаклашувчи бир нечта илмий фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Инсон танасидаги қон соат стрелкасига тескари тарзда айланади.
2. Атом электронлари ҳам ядронинг атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.
3. Ой ҳам ўз ўқи атрофида соат стрелкасига тескари тарзда айланади.
4. Ер ҳам худди шундай, ўз ўқи атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.
5. Бундан ташқари Ер сайёраси Қуёш атрофида ҳам соат стрелкасига қарама қарши тарзда айланади.
6. Қуёш тизимидаги сайёралар ҳам худди шундай тарзда Қуёш теварагида ҳаракатланади.
7. Қуёш ҳамда бутун Қуёш тизими Галактикада орбита бўйлаб соат стрелкасига тескари равишда ҳаракатланади.
8. Фазодаги барча галактикалар ҳам бу анъанага амал қилади.
Бундан келиб чиқадики, мусулмонлар тавоф мобайнида бутун борлиққа ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг заррадан тортиб то улкан коинотларгача бўлган яратилмишлари Буюк Зотга тасанно айтиш нуқтасида бирлашади. Мусулмонлар Одам (а.с.)дан тортиб Муҳаммад (с.а.в.) гача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган айни ерда Каъбани тавоф этадилар.
Маккада инсонларнинг Каъба атрофидаги тавофи ҳеч қачон тугамайди. Қиёмат Ер юзида Каъбани тавоф қилувчи бирорта ҳам жон қолмаганда содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |