1-постулат - ўлчанаётган катталикнинг чинакам қиймати мавжуддир.
2-постулат - катталикнинг чинакам қийматини аниқлаш мумкин эмас.
3-постулат - ўлчаш амалида катталикнинг чинакам қиймати доимийдир.
Энди айтишимиз мумкинки, ўлчанаётган катталикнинг учта қиймати бўлар экан:
Чинакам қиймат (уни аниқлаш имкони мавжуд эмас);
Ҳақиқий қиймат (чинакам қийматга яқин);
Олинган қиймат (тажрибадан олинган қиймат).
Табиийки, ҳакиқий қийматни қаердан оламиз деган савол туғилиши мумкин. Юқорида келтирган мисолимиз бўйича, олмани савдо дўкони тарозисида бир неча марта такрорий ўлчаб, натижаларнинг ўртача қийматини олсак, шу ҳақиқий қиймат деб олиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |