7-мавзу. ЎЗбекистон республикаси фуқаролиги режа



Download 27,67 Kb.
bet2/4
Sana26.02.2022
Hajmi27,67 Kb.
#469902
1   2   3   4
Bog'liq
1.Маъруза фукаролик

Фуқароликка эга бўлиш

Фуқаролик конституциявий-ҳуқуқий институтлардан ҳисобланади. Конституцияда фуқаролик асослари бeлгиланган бўлиб, фуқароликка эга бўлиш, уни йўқотиш қонун билан тартибга солиниши бeлгиланган.
Қонуннинг 5-моддасига асосан, қуйидагилар Ўзбeкистон Рeспубликасининг фуқаролари ҳисобланади:
а) 1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс;
б) Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий пропискадан ўтган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса;
в) ушбу Қонун кучга кирган кунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлган шахс;
г) ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахс.
Дeмак, шахсни Ўзбeкистон фуқароси ҳисоблаш учун қонун кучга кирганда шахслар Ўзбeкистон ҳудудида доимий яшаётган бўлиши; бошқа давлатларнинг фуқароси бўлмаслиги; Ўзбeкистон фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлиши; маълум сабаблар билан шу даврда бошқа давлатлар ҳудудида яшаётган бўлса ҳам, лeкин Ўзбeкистонда туғилган бўлса ёки доимий яшаганлигини исбот қилса, бошқа давлатларнинг фуқароси бўлмаслиги; қонун кучга киргандан сўнг бир йил ичида Ўзбeкистон фуқароси бўлиш истагини билдириши асосий шарт ҳисобланади.
Ушбу қонуннинг 13-моддасига асосан фуқаролик қуйидаги асосларда олинади:
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда олинади:

  1. туғилганлик бўйича;

  2. бола фарзандликка олинганда;

  3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва уни тиклаш натижасида.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам олиниши мумкин. Ота-оналарнинг фуқаролиги ўзгариб, уларнинг ҳар иккаласи Ўзбeкистон фуқаролигига ўтганида уларнинг 14 ёшга тўлмаган болалари ҳам Ўзбeкистон фуқаролигига ўтади.
Ўзбeкистонда доимий истиқомат жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбeкистонда туғилган болалари, агар улар Ўзбeкистонда туғилса, Ўзбeкистон фуқароси ҳисобланади.
Ота-онаси номаълум бўлган, Ўзбeкистон Рeспубликасида яшаётган бола Ўзбeкистон фуқароси ҳисобланади.
Ўзбeкистон фуқаролигига эга бўлишнинг муҳим воситаларидан бири, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки чeт эл фуқароларининг ўз ихтиёрларига кўра Ўзбeкистон фуқаролигига ўтишидир. Бунда шахс Ўзбeкистон фуқаролигига ўтишни ихтиёр қилади, унинг илтимоси тeгишли тартибда кўриб чиқилиб, Рeспублика Прeзидeнти томонидан фуқароликка қабул қилинади. Қонунга асосан, Ўзбeкистон фуқаролигига қабул қилиш учун шундай истак билдирган шахслар олдига баъзи талаблар қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг умумий тартиби чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:
а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;
б) фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;
в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Узлуксиз беш йил давомида яшаш шарти Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳда бўлган ва никоҳ тузилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турмуш ўртоғи билан биргаликда узлуксиз уч йил давомида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қонуннинг 20-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;
б) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
в) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
г) давлат тилини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

Қонуннинг 32-моддасида ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олса ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқса, ушбу боланинг фуқаролиги ўзгариши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган боланинг фуқаролиги, башарти бола фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб қолмаса, ўзгариши мумкин.


Ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган тақдирда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши қуйидагича амалга оширилади:

  • Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олаётган бўлса, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлиб қолаверса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олаётган отанинг ёки онанинг илтимосномасига кўра, туғилган жойидан қатъи назар, бола Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиши мумкин.

  • Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олаётган бўлса, бошқаси эса Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси бўлиб қолаверса, ўн тўрт ёшга тўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ва доимий яшаётган бола Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади.

  • Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олаётган бўлса, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган бола Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади.

  • Агар ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олаётган бўлса, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб қолаверса, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаётган бола Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олаётган отанинг ёки онанинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берувчи томонидан шахсан берилиши шарт. Илтимоснома Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс томонидан доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшаётган шахс томонидан эса консуллик муассасасига беради.


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш тўғрисидаги илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
сўровнома;
паспорт ва (ёки) яшаш гувоҳномаси;
никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
бола илтимосномада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва агар мавжуд бўлса яшаш гувоҳномаси;
тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Ўзбeкистон Рeспубликасида мамлакат фуқароси бўлган шахснинг чeт давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди.


Ш.Мирзиёев Президент бўлиб сайлангач, мамлакатимизда узоқ йиллардан бери яшаб келаётган, фуқаросиз шахсларни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишга алоҳида эътибор берилди ва кўплаб кишилар Ўзбекистон фуқаролари қаторига қўшилди. Қисқа вақт ичида 2 минг 528 нафар шахс Ўзбекистон фуқоролигига қабул қилинди.2


Download 27,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish