7-Мавзу. Транспорт воситаларининг иш унуми


Транспорт воситалари унумдорлигига асосий техник-эксплуатацион омиллар таъсири



Download 105,69 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi105,69 Kb.
#219785
1   2   3
2. Транспорт воситалари унумдорлигига асосий техник-эксплуатацион омиллар таъсири.
Автомобил транспорт воситалари самарадорлигини ошириш йўл-йўриқлари ва усуллари, ташиш жараёнини тўғри ташкил этишлик автомобиллар унумдорлигани ошириш ва ташиш таннархига айрим техник-эксплуатацион омилларнинг таъсир даражаси ва характерини билишликнинг аҳамияти каттадир.
Юқоридаги формулалардан фойдаланиб уларнинг ўнг томонида берилган барча омилларини боғлиқ эмас, яъни уларнинг ҳар бири ўзаро функционал боғланмаган миқдорлар шартлилиги, тушунчаларни анча осонлаштиради. Унда ҳар бир кўрсатгични галма-гал ўзгартириб, қолганларини эса ўзгармас деб қабул этиб, автомобилнинг бир соатлик унумдорлигига (WQ ва WР) барча эксплуатацион омиллар таъсирини Аниқдашлик мумкин бўлади.
Амалда ҳамма юқоридаги формулаларда баъзи бир эксплуатацион омиллар бир-бирлари билан нисбатан боғлиқ эмаслар. Улар қаторига:qH, γ, 1ю.к ва β кўрсатгичлари киради.
Маълум даражали тортув-тезлик кўрсатгичли автомобилнинг ҳаракат тезлиги (VT) қисман юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш коэффициенти (γ) га ва бошқа бир омиллар унинг миқдорига таъсир этувчи омиддир. (Масалан, йўл шароити ва улар тури, ҳолати, текислиги, ҳаракатни тартибга солиш шартлари, ҳаракат зичлиги ва ҳ.к билан боғлиқ бўлиши мумкин.). Автомобилларнинг юк ортиш-тушириш операцияларида туриш вақти ўз навбатида автомобилнинг юк кўратиш қобилияти (qH) ва ундан фойдаланиш коэффициенти (γ) га боғлиқдир.
Харакат тезлиги (Vт), автомобилнинг ортиш ва тушириш операцияларида туриш (tO-T) ва юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш коэффициенти (γ)лар ўзаро функционал боғликлиги, транспорт воситаси унумдорлигига таъсир даражасини аниқлашликни бир оз кийинлаштиради. Эксплуатацион ҳисоблашларда эса ±5 фоизли ўзгариш Аниқлигини амалда ҳисобга олинмаслигига йўл қўйилади. Бу эса таҳлил этиш масалаларини анча осонлаштиради.
Автомобилнинг юк кўтариш қобилияти (qH) ва ундан фойдаланиш коэффициенти (γ)ни автомобиллар унумдорлигага таъсирини куйидагича аниқлашлик мумкин.
Юк кўтариш қобилияти (qH)ўзгарувчан миқдор, қолган омилларни ўзгармас деб, формулани қуйидагича ифода этиш мумкин:

бунда ўзгармас аа коэффициенти миқдори га тенг бўлади.
Формулага кўра автомобил унумдорлигининг ўзгариши унинг номинал юк кўтариш қобилияти ўзгаришига тўгри мутаносиб (пропорционал) экан. Яъни автомобилнинг унумдорлигининг ўзгариши тўғри чизиқ қонунига бўйсунар экан ва уни WP-q координат тизимида формулага кўра унумдорлик чизиғи координатлар бошланишидан а бурчага (унинг тангенси tgαP=WP тенг экан) билан ўтар экан. (10-расм). Юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш коэффициенти (у)ни транспорт воситаси унумдорлига таъсирини таҳлил этилганда ҳам юқоридаги ҳулосага, яъни улар ўртасидаги боғликлик ҳам тўғри чизиқ қонунига биноан бўлар экан. Фақатгина бундаги:
Wpγ ·γ
Узгармас коэффициенти
га тенг бўлиб, миқдор жиҳатданолдинги коэффициент миқдоридан фарқланганлиги учун бурчак миқдори ҳам фарқланади.
Йўлдан фойдаланиш коэффициенти (β) автомобил унумдорлигига таъсирини қуйидагича Аниқланади.
Формуладаги βни ўзгарувчан, қолган омиллар эса ўзгармас деб қабул этиб, формулани қуйидаги кўринишга келтирамиз:

Бу формулани ўнг ва чап томонларини юк миқдорига кўпайтирсак тенглик бузилмайди:

Маълум қисқартирлашлардан сўнг тенгламани қуйидаги кўринишга келтирамиз:

Олдинги қабул этилган шартга кўра β омилини боғлиқ бўлмаган ва Wрни βга боғлиқ ўзгарувчи, қолган омилларни шартли равишда ўзгармас деб, формулани қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:

Бунда ўзгармас аβва вβ коэффицентлар куйидаги миқдорларга тенг:

Демак формула математик нуқтаи назардан иккинчи даражали эгри чизик. (тенг томонли гипербола) тенгламасидир. Демак, транспорт воситаси иш унумининг коэффициент таъсирида ўзгариши тенг томонли гипер­бола копунига биноан булиб, WP-β координаталар тизимининг бошланиш нуцтасидан утувчи эгри чизик.экан (11-раcм)
Юкли қатнов масофаси (lю.к )нингавгом,обилнинг иш унумига таъсирини Аниқлаш учун юкоридаги (49) формуладан фойдаланиш мумкин. Унда1ю.к омилини борлик булган ва WР ни 1ю.кга боғлик ўзгарувчи, қолган омилларни шартли равишда ўзгармас деб қабул этамиз.
Формуланинг икки томонини ҳам βVT га купайтириб формуланинг унгтомонини чап томонга ўтказсак, қуйидаги кўринишни олади:

Формуладаги баъзи қисқартиришлардан сўнг эса, у қуйдагича бўлади.

ёки унинг куринишини ҳам иккинчи даражали эгри чизиқ яъни тенг томонли гипербола кўринишига келтириш мум­кин:
(53)

Бунда ўзгармас коэффицентлар



(53) формулани (51) билан солиштириб, икала тенглама ҳам математик нуқтаи назардан бир хил деган хулосага келамиз.
Шунинг учун (51) тенгламага ҳам нисбатан қилинган хулоса, (53) тенгламага ҳам тўлиқ, мос келади, яъни автомобил иш унумииингlю.к таъсирида ўзгариши ҳам тенг томонли гипербола қонунига тўғри келиб, WP-lю.к координататартизимининг бошланиш ну=тасидан ўтувчи эгри чизиқ, бўлади. Унинг чизмасини беришдан аввал қуйидаги икки мисолни кўриб чиқамиз.
1мисол. Агар МАЗ503Б самосвал автомобили (q = 7,5т) уюлиб ташилувчи юкни 1—5 км га ташишда қуйидаги кўрсаткичларга:/3м=0.5; у=1.0; У,= 20 км/соат; tТ-О= 0.27 соатга эга бўлса, автомобилнинг бир соатли (тоннадаги) иш унуми аниқансин.

Юк обороти эса

Агар айни ташишдаги юкли қатнов масофаси (1ю.к) 2,5 гача қисқарса, унинг бир солтли иш унуми қуйидагига тенг бўлади:

тонна километрда

тоннада
Юкли қатнов масофасининг 5 км дан 2,5 км гача камайиши, яъни унинг икки мартагача қисқариши автомобилнинг тоннадаги иш унумини 48 фоизга ва тонна километрдаги иш унумини эса 35 фоизга оширди.
2мисол. Номинал юк кўтарувчанлиги 8 т ли, универсал бортли МАЗ500А автомобили 8 т ли ГКБ8350 тиркамаси билан 180 км масофага қуйидаги кўрсаткичлар:βМ=1,0 (икки томонлама юкланган): γД=1.0; VТ=40 км/соат ва tТ-О=l,0 соат билан ишлаганда унинг иш унуми аниқлансин.
Ечими:

Агар ташиш масофаси 200 км гача ошса, автопоезднинг тонна километрдаги иш унуми: ,

Демак, ташиш масофаси 180 км дан 200 км гача ёки 11 фоизга ошса, автопоезднинг иш унуми 523,6 дан 533,3 ткм/соат миқдоргача, яъни 1,9 фоизгагина ошар экан.
Юкоридаги мисоллар ечимидан кўриниб турибдики, автомобиль (автопоезд) қисқа масофада ишлатилганда, унинг юк ташиш масофасининг оз миқдорда ўзгариши ҳам унинг иш унуми ўзгаришига катта таъсир этар экан. Агар транспорт воситаси узоқ, масофада ишласа, ташиш масо­фасининг ўзгариши, унинг иш унуми ўзгаришига кам таъ­сир этар экан (12расм).
Автомобиль техник тезлигининг унинг иш унумига таъсири қуиидагича аниқанади. (49) тенгламадаги техник ҳapaкат тезлиги (VТ) боғлик бўлмаган ўзгарувчи ва иш унумининг ўзгариши эса унга боғлик,, қолган омилларни шартли ўзгармас дсб, тенгламанинг иккала томонини ҳам миқдорга кўпайтириб, тенгламани бошқа кўринишга келтирамиз:


билан алмаштирсак тенглама қуйидагича бўлади:

Айни тенглама олдингиларидан фақатгина ўзгармас аv ва вv коэффициентлари миқдорлари билангина фарқланади. Демак, техник ҳаракат тезлигининг, автомобюшар унумдорлигига таъсири ҳам тенг томонли гипербола эгри чизиғи қонуниятига бўйсунар экан (13-расм).
Автомобил (автопоезд)ларнинг ортиш ва тушириш операцияларидаги туришларини, улар унумдорлигига таъсирини қуйидаги тартибда Аниқлаймиз.
Юқоридаги тенгламадаги автомобил(автопоезд)лариннг ортиш ва тушириш операцияларида бекор туриш вактини бошқа омиллардан боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи ва унумдорлик ўзгаришини эса унга боғлиқ, қолган омилларни шартли ўзгармас деб, тенгламани иккала томонини хам lиш миқдорига кўпайтирсак, натижавий тенглама қуйидагича бўлади:

Ўзгармас қийматлар
ларга алмаштириб, тенгламани қайта ёзсак:

бўлади.
Айни тенглама хам иккинчи даражали эгри чизик формуласидир. Бу тенглама олдингиларидан а, коэффициент ёнида t0.т шартли ўзгарувчи миқдор йўқлиги билангина фарқланади.
Демак, автомобилнинг ортиш ва тушириш операцияларида бекор туриш вақти (t0-т)нинг улар унумдорлигига таъсири хам тенг томонли гипербола эгриси қонуниятига бўйсунар экан ва уни Wр- t0-т координата тизимидаги кўриниши 14-расмдагидек бўлади.

Download 105,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish