6-масала. Ўзгармас босимда массаси 2 кг бўлган азотни 400 дан 300 К гача совутилган. Ички энергия ўзгаришини, ташқи ишни ва ажралиб чиққан иссиқликни аниқланг.
Берилган: м=2 кг; М=28∙10-3 кг/моль; Р =8,31 Ж/(моль∙К); Т1 = 400К;
Т2=300К.
Топиш керак: ΔУ -? Q -? А -?
Ечилиши.Газнинг ички энергия ўзгариши (азотни идеал газ деб ҳисоблаймиз) қуйидаги формула бўйича топамиз:
,
Бу ерда М – моляр масса; CВ – ўзгармас ҳажмдаги моляр иссиқлик сиғими; Т1 – бошланғич температура; Т2 – охирги температура. Икки атомли газлар учун
У ҳолда
(1)
Ўзгармас босимда газ совуганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори:
(2)
Бу ерда Cп – ўзгармас босимдаги моляр иссиқлик сиғими; икки атомли газлар учун
(2) формулани қуйидаги кўринишда ёзамиз:
(3)
Газ сиқилганда бажарилган иши
,
бу ерда - ҳажм ўзгариши бўлиб, буни Менделеев-Клайперон тенгламасидан топамиз. Изобарик жараёнда, яъни :
(4)
(5)
(4) ва (5) ифодалардан қуйдагини ҳосил қиламиз:
.
бинобарин
(6)
(1), (3) ва (6) формулаларга катталикларнинг қийматларини қўямиз ва ҳисоблашларни бажариб, қуйидаги натижани оламиз:
ΔУ≈-148 кЖ;
Q≈-207 кЖ;
А≈-59 кЖ.
7-масала. 1кг азот ва 1кг гелий газларининг аралашмаси учун cп ва cв солиштирма иссиқлик сиғимларини аниқланг.
Берилган: м1=1 кг; М1=28∙10-3 кг/моль; и1=5; Р =8,31 Ж/(моль∙К);
м2=1 кг; М2=4∙10-3 кг/моль; и2=3.
Топиш керак: cв -? cп -?
Ечилиши.Агар қиздириш доимий ҳажмда содир бўлса, у ҳолда солиштирма иссиқлик сиғим қуйидагига тенг:
(1)
Бу ерда , яъни узатилаётган иссиқлик миқдорининг ҳаммаси тизиминг ички энергиясини ўзгартиришга сарфланади. Газлар аралашмасининг ички энергия ўзгариши қуйидаги формула бўйича аниқланилади:
(2)
Бу ерда и1 ва и2 – биринчи ва иккинчи газларнинг эркинлик даражасининг сони.
тенгликни ҳисобга ва (2) ифодани (1) га қўямиз. Охирги ифодадан cв солиштирма иссиқлик сиғимини аниқлаймиз:
(3)
Агар қиздириш доимий босимда содир бўлса, у ҳолда солиштирма иссиқлик сиғим қуйидагиа тенг:
(4)
бу ерда , яъни газга берилаётган иссиқлик миқдори на фақат ички энергия ўзгаришига, балки газни кенгайши учун бажариладиган ишга ҳам сарф бўлади. Ҳар бир газ учун изобарик кенгайишдаги бажариладиган иш қуйидагига тенг бўлади:
;
Буни ҳисобга олиб, ифодани қуйидаги кўринишда ёзамиз:
(5)
(5) ифодани (4) га қўямиз ва қуйидаги ифодани ҳосил қиламиз:
(6)
(3) ва (6) формулаларга катталикларнинг қийматларини қўямиз ва ҳисоблашларни бажариб, қуйидаги натижани оламиз:
cв ≈ 1929 Ж/( кг∙К); cп≈ 3119 Ж/( кг∙К).
Do'stlaringiz bilan baham: |