66
“бола” сўзи ишлатилганда кўпинча тингловчида гендер жиҳатдан ўғил бола
ҳақида гап кетаѐтгани тушунилади
18
.
Ҳар қандай тилни ўзлаштиришга бўлган қобилият тафаккурга таъсир
кўрсатади ва луғат заҳирасининг бойишини таълимнинг таянч қисми қилиб
қўяди. Тилнинг кенгайиши, бойиши фикрлаш қобилиятининг кенгайиши
демакдир. Болаликда фикрлаш қобилияти тил билан бирга ривожланади.
(Gopnik & Meltzoff, 1986). Шунинг учун кўплаб дарсликлар, қўлланмаларда
янги ғоя, фикрлашнинг янги усулларини намойиш этиш мақсадида янги
сўзлардан фойдаланилади. Канада, Швейцария, Исроил, Жанубий Африка ва
Сингапурда икки тилни ўзлаштирган болалар зеҳни ўткирлигини текшириш
учун ўтказилган тестлар натижаси шуни кўрсатдики, уларнинг зеҳни
ўткирлиги бир тилни биладиган болалар зеҳнидан устунликни намоѐн этган.
Шуни англаб етган Ламберт инглиз тилида сўзлашувчи
болаларни француз
тилини ўрганишга жалб этиш имконини берадиган канада дастурини ишлаб
чиқди. (1981 йилдан 1991 йилгача бўлган муддат ичида француз тили билан
шуғулланувчи Квэбекдан бўлмаган канадалик болалар сони тўрт баробарга –
65 000 250 000 га ортди, Columbo, 1994.) Таҳсилнинг дастлабки уч йилида
инглиз тилида сўзлашувчи болаларга француз тили ўқитувчиси дарс беради.
Бешинчи ва олтинчи синфда дарсларнинг фақат ярми инглиз тилида ўтилади.
Болаларнинг француз тилини тил ўрганишнинг бошқа усуллари билан
таққослаб бўлмайдиган равишда тез ва равон ўзлаштиришлари
ҳайратланарли эди. Бундан ташқари, уларда шундай қобилиятли бир тилли
тенгдошларидан ўзлаштиришда деярли фарқлар сезилмаган.
Уларда
ўзлаштириш ўта юқори, математика ва француз-канада тилларига ҳурмат
баландлиги аниқланган. (Дэвид Майерс “Психология” Минск, 2008. ст.446)
Шундай қилиб, инглиз тилида сўзлашувчи канадаликларга
кейинчалик икки тилда сўзлашиш имконини берадиган муҳитга кириб
бориш, албатта, фойда берди. Сон жиҳатдан озчиликни ташкил қилувчи
баъзи бир миллат соҳибларига икки тиллилик қанчалик фойдали? “Фақат
инглиз тили” тарафдорлари бу масалага ўз фикрларини билдирганлар. Улар
икки тилли дастурлар қиммат, самарасиз ва бошқа тилли болаларнинг инглиз
маданиятига сингиб кетишлари мураккаб эканлигини таъкидлаганлар. Бироқ
тадқиқотлар бундай болаларнинг икки тилли таҳсилдан фойда кўришларини,
айниқса, бу “икки томонлама” мактабларда, яъни инглиз тилида сўзлашувчи
тенгдошлари билан биргаликда дарсларнинг ярми инглиз тилида, қолган
ярми уларнинг она тилида ўтадиган мактабларда ўта
самара беришини
кўрсатади. Тўлиқ инглиз тилида дарс бериладиган мактабларга тушган
инглиз тилида сўзлашмайдиган болалар билан солиштирганда француз-
инглиз мактабларининг болалари ўз қадр-қимматлари туйғусини намойиш
этишга кўпроқ мойилликларини қўрсатишган. Улар дастурдан ортда қолиб
кетмайдилар. Натижада инглиз тилини ўзлаштиришда ҳам маҳоратнинг
юқори даражасига эришадилар (Hamers & Blanc, 1989; Padilla & Benavides,
18
Дэвид Майерс “Психология” Минск, 2008. 446 бет
67
1992; Thomas & Collier, 1997)
19
. Тил белгилари воситасида луғат бойлигини
кенгайтириш минглаб йиллар давомида мулкка меросхўрлик қилиш, таҳсил
олиш, оила қуриш ѐки мураккаб ишлар учун яроқсиз деб ҳисобланган
эшитишида муаммоси бўлган (кар) болаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади
(Sacks, 1990). Белгили тил кенг тадбиқ этилгандан сўнг
бундай тоифадаги
мактабгача ѐшдаги болалар белгили тил муҳитига тушдилар, кейин эса шу
тилда таълим олиб, улар тўлиқ саводли бўлганларини исботладилар.
Белгилар тилини биладиган эшитишида муаммоси бўлган ота-оналарнинг
шу нуқсондаги болалари бошқа эшитишида муаммоси бўлган болалардан
ақл-идрок ва ўзлаштиришда устунлик қиладилар (Isham & Kamin, 1993). Тил
эшитишида муаммоси бўлган болалар ва соғлом
болалар учун тажриба
манбасидир. Тил бизни ўтмиш ва келажак билан боғлайди. Тил бизни бир
биримиз билан боғлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: