4.Эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воцитаталарининг роли
Сўз ва фикр эркинлиги ҳамма фуқароларга тегишли. Айни чоғда, сайлов жараёнлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил этадиган бўлсак, ҳам миллий, ҳам халқаро амалий таж-рибага мувофиқ, ана шу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеага тайёргарлик, уни ўтказиш даврида аҳолининг уч қатлами сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқига эга бўлиши айниқса жиддий аҳамият касб этади. Булар:
1) умумий аҳолининг муайян қисми ҳисобланувчи сайловчилар;
2) оммавий ахборот воситалари;
3) сайланадиган ўринлар учун курашаётган ёки овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатадиган сиёсий кучлар.
Сайловчиларнинг бу борадаги эркинликлари таъминланиши, шакшубаҳасиз, уларнинг тўла ва аниқ ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи нечоғли ижобат этилишида намоён бўлади. Сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг бундай эркинликлари эса Ўз қарашларини эркин, ҳеч қандай сохталаштиришларсиз баён эта олиш, шунингдек, бу фикрлар сайловчиларга тушунарли бўладиган даражада етарли вақтга эга бўлиш лаёқатига боғлиқдир.
Демократик сайловларни эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Негаки, улар фуқароларнинг сиёсий партиялар фаолияти, уларнинг сайловолди дастурлари, депутатликка кўрсатаётган номзодлари, сайлов жараёнининг барча босқичлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаши лозим. Шундай қилиб, оммавий ахборот воситалари демократик сайловларни очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик асосида ўтказишда муҳим восита бўлиб, фуқаролик жамиятининг сайловда фаол иштирок этишига жиддий таъсир кўрсатади.
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарлик кўриш жараёни ва сайлов қандай ўтаётганини ёритиб бориши мустаҳкамланган. Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда оммавий ахборот воситалари тенг шарт-шароит ва имкониятлар принтсипига амал қилган ҳолда, депутатликка номзодларга, сиёсий партиялар вакилларига Ўз эфир вақти ва нашр майдонини қонунда белгиланган тартибда тақдим этади. Бундан ташқари, улар фуқаролик жамияти институтларидан бири сифатида сайлов жараёнида жамоатчилик назорати вазифасини бажаради.
Сайлов жараёнининг барча босқичлари очиқлиги, ошкоралигини таъминлаш, жамоатчиликни сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида ОАВ орқали Ўз вақтида холис хабардор қилиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан 2014 ва 2015 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ташкил қилинди. Ушбу марказ Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясининг асосий босқичларига бағишлаб ўтказадиган брифинглар, матбуот анжуманларини ташкил этади, мамлакатимиз ва чет эл ОАВ вакилларини мазкур муҳим демократик жараён билан боғлиқ зарур ахборот материаллари билан таъминлайди. Журналистларни Марказий сайлов комиссиясининг www.элеcтионс.уз сайтида эълон қилинган аккредитатсиядан ўтказиш тартибига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига хорижий ва миллий ОАВ вакиллари билан қайтма алоқалар ўрнатилди.
Оммавий ахборот воситалари эркин демократик сайловларни ўтказишнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Эркин ва адолатли сайловларнинг мазмун-моҳияти фақат мақбул муҳитда Ўз овозини беришдан иборат эмас, балки сайлов жараёнларида барча сайловчиларга сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури, шунингдек, сайлов жараёнининг моҳияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш шарт-шароитлари таъминланиши лозим. Бунинг натижасида сайловчилар тўлиқ ва етарли ахборот асосида Ўзлари онгли равишда муносиб номзодни танлаб овоз бериш имконига эга бўлади.
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясини ёритиб бориш, сайловларнинг адолатли ҳамда қонуний ўтишига билвосита кўмаклашиш имконияти ҳуқуқий кафолатланган. Бинобарин, ушбу кафолатлар оммавий ахборот воситаларининг мамлакатимиз сайлов тўғрисидаги қонунларида назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликлари, мақсад ва вазифалари, бурч ҳамда масъулияти билан Ўзаро уйғунлик касб этади.
Мамлакатимиздаги барча оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини кенг ёритишлари улар фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Эркин ва адолатли сайловлар нафақат муайян муҳитда фуқароларнинг Ўз овозларини бериш имконияти таъминланганлиги, балки уларнинг тегишли номзодлар ва умуман бутун сайлов жараёни тўғрисидаги ахборотларга доир ҳуқуқларни кафолатлаш билан ҳам амалга оширилади. Зеро, ҳар бир сайловчи Ўзининг муайян номзодга бўлган овозини ушбу номзод ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлган тақдирдагина ишончли ва асосли бериши мумкин. Шу жиҳатдан олганда, демократик сайловларни эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Сайловлар жараёнида оммавий ахборот воситалари томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат давлат томонидан кафолатланганлигини, балки давлат органлари фаолиятида уларнинг устувор бўлишини ҳам муайян даражада таъминлайди.
Оммавий ахборот воситалари давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайлови жараёнида сайловчиларни хабардор қилишда холис ва ҳаққоний бўлишлари, номзодлар ва партияларнинг тенглиги тамойилини бузмасликлари керак. Айнан ушбу ҳолат оммавий ахборот воситаларининг мазкур жараёнда амалга оширадиганфаолиятининг хусусияти ҳисобланади.
Сайловда иштирок этадиган барча номзодлар, сиёсий партиялар, қонунларга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўз ташвиқотини олиб бориши учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишлари, радиоешиттириш, телекўрсатувларда сайловолди дастурлари билан чиқишлари учун тенг ва адолатли шарт-шароит яратилади. Ташвиқот фаолиятини юритишда оммавий ахборот эркинлиги суиистеъмол қилинишига, шу жумладан, давлатнинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қиладиган, уруш, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этадиган, конституциявий тузумни зўрлик билан Ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситишга қаратилган даъватларга йўл қўйилмайди.
Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, Марказий сайлов комиссияси қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда. Матбуот марказининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакилларини сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича тегишли расмий маълумотлар, зарур материаллар билан таъминлашдир. Бу ерда ОАВ вакилларининг профессионал фаолияти учун барча зарур шарт-шароит мавжуд, интернет ҳамда алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган.
Бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернет фаол татбиқ қилинмоқда. Айни шу нуқтаи назардан, сайловчиларнинг катта қисми интернетдан кенг фойдаланадиган ёшлар ҳисобланади. Шу боис сайлов жараёнига оид барча ахборотлар Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайти
(www.элеcтионс.уз)га жойлаштирилиб, доимий равишда янгилаб борилмоқда. Марказий сайлов комиссияси сайти орқали фуқаролардан келиб тушаётган сайловга тайёргарликнинг бориши ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўровларга ҳам Ўз вақтида жавоб қайтарилмоқда.
Назорат саволлари:
1. Фуқаролик жамиятининг фаолият кўрсатишида сайлов қандай вазифаларни бажаради?
2. Ўзбекистон қонунчилигида сайлов ҳуқуқининг қандай принтсиплари белгиланган?
3. Ўзбекистонда қандай сайлов тизимига амал қилинади?
4. Мамлакатимизда партиявий тизим қандай ривожланмоқда ва унинг ҳуқуқий асоси?
5. Сайлов комиссиялари тизими қандай ташкил топган?
Тест саволлари
1. Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг камида неча фоизини аёллар ташкил этиши лозим?
А. 15 %
Б. 20%
C. *30%
Д. 50%
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатнинг неча нафар аъзоси тайинланади?
А. 10 нафар
Б. *16 нафар
C. 20 нафар
Д. 25 нафар
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг қанча қисмини Экологик ҳаракат вакиллари ташкил этади?
А. 10 нафари
Б. *15 нафари
C. 20 нафари
Д. 25 нафари
4. Ўзбекистон Республикасининг«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида‖ги қонуни янги таҳрирда қачон қабул қилинган?
А. *2003 й 29 август
Б. 2002 й 12 декабр C. 2003 й 24 апрел.
Д. 2008 й 25 декабр
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб ким сайланиши мумкин?
А. Ўзбекистон ҳудудида 15 йил давомида доимий яшайдиган, 25 ёшдан кам бўлмаган шахс
Б. *Ўзбекистон ҳудудида сайловдан олдин камида 10 йил яшаган, давлат тилини яхши билган, 35 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
C. Ўзбекистон ҳудудида туғилган, сайловдан олдин камида 15 йил Ўзбекистон ҳудудида яшаган, 35 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
Д. 35 ёшга тўлган ҳар қандай олий маълумотли Ўзбекистон Республикаси фуқароси
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 2003 йил 24 апрелда киритилган қўшимча ва Ўзгартиришларга асосан мамлакатимиз сайлов тизимида қандай конституциявий Ўзгариш рўй берди?
А. Пропортсионал сайлов тизимига ўтилди
Б. Сайлов ҳуқуқининг янги субъекти – Экологик ҳаракат фаолияти конституциявий мустаҳкамланди
C. Ташаббускор гуруҳлардан сайланадиган мустақил номзодлар институти бекор қилинди
Д. *Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Маҳаллий вакиллик органлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларини ўтказишнинг аниқ муддати белгиланди.
7. Ўзбекистон Республикасида сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича доимий орган
А. Конституциявий суд
Б. *Марказий сайлов комиссияси
C. Олий Мажлис
Д. Вазирлар Маҳкамаси
8. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиши учун рухсат беришга зарур бўладиган сайловчилар имзосининг миқдори қанча?
А. 30 минг
Б. *40 минг
C. 45 минг
Д. 50 минг
9. Кимлар депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар?
А. содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар
Б. * сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар
C. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
Д. Барча жавлар тўғри
10. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар ким томонидан кўрсатилиши мумкин?
А. Ташаббукор гуруҳлар
Б. *сиёсий партиялар
C. давлат ҳокимияти ижро органлари
Д
Do'stlaringiz bilan baham: |