2. Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги
Мамлакатимиз ҳозирги замон сайлов ҳуқуқи халқ ҳокимиятини яққол намоён қиладиган муҳим конституциявий институтдир. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги эркин демократик сайловлар ўтказиш бўйича халқаро сайлов андозалари мажмуини ташкил этувчи халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принтсиплари ва нормаларига тўла мос келади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Муқаддимасида таъкидланганидек, юртимизда «халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги» тан олинади.
Маълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фуқаронинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари мавзуси нуфузли халқаро ташкилотлар жиддий шуғулланадиган масалага айланди. Ҳозирги пайтда дунёда инсоннинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, эркин демократик адолатли сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасига доир 20 дан зиёд халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд .
Сайлов ҳуқуқи соҳасига тааллуқли принтсиплар ва андозалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қанча халқаро универсал ҳужжатларида, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (1948 йил) 21моддасида, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (1966 йил) 25-моддасида, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида халқаро конвентсиянинг 5-моддасида, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида БМТ декларациясининг (1963 йил) 6моддасида мустаҳкамлаб қўйилган .
Давлат ҳокимияти вакиллик органига сайлов масалаларига ўзида 145 давлат парламентларини бирлаштирган ва, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам аъзо ҳисобланувчи Парламентлараро иттифоқ айниқса катта эътибор қаратади. 1994 йили Парламентлараро иттифоқ Кенгаши «Эркин ва адолатли сайлов принтсиплари тўғрисидаги декларация»ни қабул қилди . Ушбу Декларация барча мамлакатлар ҳукуматлари ва парламентларини мазкур ҳужжатда белгиланган сайлов ҳуқуқи соҳасига доир халқаро принтсиплар ва нормаларга амал қилишга даъват этади.
Минтақавий халқаро ташкилотлар ҳам Ўзларининг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоялаш тўғрисидаги Европа конвентсияси (1950 йил), Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвентсияси (1969 йил), Инсон ва халқлар ҳуқуқларининг Африка хартияси (1986 йил) каби халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари тимсолида халқаро сайлов андозаларига жиддий аҳамият қаратади. Хусусан, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЭХҲТ) демократик сайловлар соҳасидаги асосий андозалари Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжатида (1990) Ўз аксини топган. ЕХҲТнинг сайлов принтсипларини қуйидаги еттита сўз – универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яшринлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик - мисолида тўла ифодалаш мумкин. Бу - ҳар бир овоз эътиборга олиниши ва фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришга кўмаклашиши мумкин эканлигининг ўзига хос далолатидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 21-моддасига кўра, ―Ҳар бир инсон Ўзи яшаётган давлатнинг бошқарувида бевосита ёки эркин сайланган вакиллар орқали қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Халқ иродаси ҳокимиятнинг асоси бўлмоғи лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда Ўз аксини топиши лозим‖. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган яна бир ҳужжат, яъни ―Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ ҳар бир фуқаро камситишларсиз ҳамда асоссиз чекловларсиз: бевосита ва эркин сайланган вакиллар орқали давлат ишларини бошқаришда қатнашиш; умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш орқали ўтказиладиган ва сайловчиларнинг эркин ҳолдаги хоҳиш-иродасини таъминловчи чинакам даврий сайловларда овоз бериш ва сайланиш; Ўз мамлакатида умумий шартларда давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга бўлиши жоизлиги таъкидланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ―Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақида‖ги ҳамда ―Аёлларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ҳақида‖ги халқаро конвентсияларга кўра, аёллар ҳеч қандай камситишларсиз эркаклар билан тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар. Ирқий ёки миллий мансублиги, терисининг ранги, этник келиб чиқишига қараб фуқароларининг сайлов ҳуқуқини биронбир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланиши белгилаб қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1952 йил 20 декабрда қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси 1997 йил 30 августда қўшилган «Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвентсиянинг 1-моддасида хотин-қизлар ҳеч бир камситишларсиз эркаклар билан тенг шароитларда барча сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар деб белгиланган. Мазкур ҳужжатнинг 2-моддасида эса хотин-қизлар ҳеч бир камситишларсиз эркаклар билан тенг шароитларда сайлаб қўйиладиган муассасаларга миллий қонунчиликда белгиланган тартибда сайланиши мумкин. Шу билан бирга, 1979 йил 18 декабрдаги «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвентсиянинг (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 6 майда қўшилган) 7моддасига мувофиқ, иштирокчи давлатлар мамлакатнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш юзасидан барча тегишли чораларни кўришлари, жумладан, аёлларга эркаклар билан тенг шартшароитлар асосида қуйидаги ҳуқуқларни таъминлашлари лозим: а) барча сайловлар ва оммавий референдумларда овоз бериш ва оммавий сайланадиган органларга сайланиш; б) давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бўғинларида давлат вазифаларини амалга ошириш.
Парламентлараро Иттифоқ Кенгаши томонидан қабул қилинган ―Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисида‖ги Декларациянинг 1-моддасида ҳар қандай давлатда ҳокимият халқнинг умумий, тенг ва яширин овоз бериш асосида мунтазам вақт оралиғида ўтказиб туриладиган ҳақиқий, эркин ва адолатли сайловларда билдирадиган хоҳиш-иродасидан келиб чиқади, деб белгиланган.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжатида демократик сайлов принтсиплари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яширинлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик кабиларда ифодасини топган.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 1990 йил 19-21 ноябрдаги Кенгашида қабул қилинган ―Янги Европа учун Париж Хартиясида ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари зиммасига ўз давлатларини ягона бошқарув тизими сифатида куриш, жипслаштириш ва мустаҳкамлаш мажбуриятларида демократик бошқарув эркин ва адолатли сайловлар пайтида мунтазам равишда ифодаланган халқ хоҳиш иродасига асосланиш, вакиллик ва фикрлар хилмахиллиги хусусиятига эга бўлган демократик сайловларга ҳисобот беришга давлат ҳокимиятиларининг қонунларга риоя этиш мажбуриятларини таъминланиши таъкидланган.
2002 йил 7 октябрда Кишинев шаҳрида қабул қилинган ― Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирок этувчи давлатларда демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари стандартлари тўғрисидаги Конвентсиясида демократик сайловлар халқ ҳокимияти ва иродасининг бевосита олий ифодасининг бири, сайланадиган давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари халқ (миллий) вакиллигининг, сайланадиган мансабдор шахсларнинг асоси ҳисобланади. Сайловларни халқаро кузатиш, сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш кафолатлари демократик сайловларнинг стандартлари ҳисобланиши эътироф этилади.
2002 йил 7 октябрда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг «Демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқ ва эркинликлари стандартлари тўғрисида»ги Конвентсиянинг 1-моддаси 2бандида, сайловчиларнинг эркин хоҳиш-ирода билдиришини таъминловчи, умумий, тенг сайлов ҳуқуқи билан яширин овоз бериш асосидаги сайловларнинг мунтазамлиги, мажбурийлиги, одилоналиги, чинакамлиги ва эркинлиги тамойилларини таъминлаш.
Ўзбекистоннинг ҳозирги сайлов қонунчилигида асосий халқаро сайлов андозаларининг барчаси имплементатсия қилинган. Аввало, Конституциямизда ва миллий сайлов қонунчилигимизда, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонунда (янги таҳрири) сайлов халқ ўз ҳокимияти ва хоҳиш-иродасини тўғридан-тўғри рўёбга чиқаришининг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг негизи экани қайд этилади .
Фуқаронинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш (фаол сайлов ҳуқуқи) ва сайланиш (пассив сайлов ҳуқуқи) ҳуқуқлари Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланган, уни амалга ошириш тартиб-қоидалари сайлов қонунчилигида аниқ белгилаб қўйилган. Бунда сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари, сайловлар тартиби, шу билан бирга, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларининг чекланиши билан боғлиқ масалаларнинг қонунчилик асосида тартибга солиниши инсоннинг умум эътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний кафолатларини чегаралаб қўймайди. Шунингдек, бу борадаги миллий қонунларни амалга оширишда ҳеч қандай камситишлар кўзда тутилмаслиги эътиборга олинган.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида умумий сайлов ҳуқуқи принтсипи мустаҳкамланган. Ҳар бир фуқаро сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида Конституцияда ва сайлов тўғрисидаги қонунларда белгиланган муайян ёшга тўлиши билан давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга ҳисобланади («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддаси) . Умумий сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусияти каби ҳолатлардан қатъи назар, ҳеч қандай камситишларсиз рўёбга чиқарилади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар.
Тенг сайлов ҳуқуқи принтсипи «Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида мустаҳкамланган . Ҳар бир фуқаро – сайловчи бир овозга эга ва бошқа фуқаролар билан тенгматенг тарзда Ўзининг ана шу овозга эгалик ҳуқуқини амалга ошира олади. Бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда ушбу округлар тенглик асосида ташкил этилиши таъминланади. Бир мандатли сайлов округларининг сайловчилар сонига қараб тузилиши тенгликка амал қилишнинг Ўзига хос мезонидир. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида қайд этилганидек, «қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун бир юз йигирмата ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади». Шу модданинг давомида белгиланишича, «Сайлов округлари, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда тузилади» . Ҳар бир сайловчи Ўзининг эркин овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида сайлов участкасига, шунингдек, овоз бериш хонасига тенг асосларда ва ҳеч қандай тўсиқларсиз кириш ҳуқуқига эгадир. Ҳар бир фуқаро сайловда Ўз номзодини кўрсатиш имкониятидан фойдаланишда ҳам тенг ҳуқуқларга эга.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи принтсипи ҳам Ўз аксини топган. Фуқаролар сайловда номзод учун бевосита, яъни тўғридан-тўғри овоз берадилар. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида белгиланганидек, «қонунчилик палатаси депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар» . Ўзбекистон қонунчилигидаги яширин овоз бериш принтсипи сайловчиларнинг хоҳиш-иродасининг қандай тарзда бўлмасин назорат қилинишини истисно этиш, эркин сайлов учун тенг шарт-шароит таъминлаш каби мақсадларни кЎзда тутади. Сайловлар яширин овоз бериш протседурасидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ўзбекистонда фуқароларнинг сайловда иштирок этиши эркин ва ихтиёрийдир. Ҳеч ким уларнинг муайян номзод учун «тарафдор» ёки «қарши» овоз беришга мажбур этиш ҳуқуқига эга эмас. Ҳеч ким фуқарога уни сайловда иштирок этишга ёхуд иштирок этмасликка мажбурлаш мақсадида таъсир ўтказишга, шунингдек, Ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиши учун мажбурлашга ҳақли эмас. «Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида эркин ва яширин овоз берилади. Овоз берувчиларининг хоҳиш-иродаси назорат қилинишига йўл қўйилмайди» («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддаси) . Бюллетенни белгилаш пайтида овоз бериш хонасида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралиги принтсипига алоҳида ўрин берилган. қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддаси) . Сайловларни белгилаш, тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш ва ҳимоялаш билан боғлиқ қарорлар сайлов тўғрисидаги қонунларда кЎзда тутилган тартибда ва муддатларда расмий эълон қилинади ва кўпчиликнинг эътиборига ҳавола этилади. Ушбу принтсипга амал қилиниши сайлов жараёнларини миллий ва халқаро доираларда кузатишни йўлга қўйиш учун ҳам тегишли шарт-шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |