7-мавзу. Педагогик кобилият – педагогик маҳоратнинг асоси сифатида
Режа:
1-топшириқ. Блиц-саволларга жавоб беринг.
Қобилият деганимиз нима? - шахснинг индивидуал-психологик хусусияти бўлиб, муайян фаолият юзасидан лаёқати ва ишни муваффақиятли амалга ошириш субъектив шарт–шароитини ифодаловчи индивидуал психик сифатлар йиғиндисига айтилади, зарур бўлган билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш динамикасидаги фарқларни аниқлайди. Қобилиятлар индивидуал-психологик хусусият бўлгани сабабли, шахснинг бошқа сифатлари ва хусу-сиятларига, яъни ақл сифатларига, хотира ва характер хусусиятларига, ҳис-туйғуларига қарама-қарши қўйилмайди, балки улар билан бир қаторга қўйилиши керак
Қобилиятнинг умумий ва махсус турлари ва уларнинг фарқи? Қобилият шахснинг ҳам умумий, ҳам махсус ривожланишида тезроқ силжиб бори-шини, унинг ижрочилик ва ижодкорлик фаолиятларида энг юқори натижаларга эриши-шини таъминлайди. Қобилиятли киши мутахассисликни тез эгаллай олади ва юқори маҳоратга эришади ҳамда ишлаб чиқариш, фан ёки маданиятга янгилик кирита олади.
Иқтидор, истеъдод, даҳолик тушунчаларини таърифлаб беринг? – инсоннинг ижодий фаолияти жараёнида эришиладиган қобилиятларнинг ривож-ланиш босқичлари ҳисобланади
Кўникма ва малакаларнинг қобилиятга таъсири нимада? , қобилиятли кишининг кўникма ва малакалари кўп қиррали ва мукам-маллашган бўлади. Кўникмаларни умумлаштириб моҳирлик ҳам деб атайдилар. Моҳир-лик ҳам қобилиятнинг ўзгинасидир. Демак, қобилият кўникма ва малакаларнинг пайдо бўлиш жараёнида шаклланади
Педагогик қобилият деб нимага айтилади? бу болаларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида муваф-фақиятга эришиш имконини берадиган касбий билим ва кўникмалар мажмуи. Педагогик қобилият кишининг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваф-фақиятли шуғуллана олишини аниқлаб беради
Педагогик қобилиятнинг асосий сифатлари нималардан иборат? Ўз касбига мухаббат, ўқувчиларни сева олиши.
Ўз мутахассислик фанини яхши билиши, унга қизиқиши.
Педагогик тактга (одоб ва гўзалликка) эга бўлиш.
Болалар жамоасига сингиб кета олиш.
Ўз меҳнатига ижодий ёндашиш.
Жавобгарликни ҳис этиш.
Тарбиявий билимларни эгаллаганлиги
Ўқитувчининг касбий фаолиятига қобилият қандай аҳамият касб этади? Ҳар қандай касб сирларини мукаммал эгаллаш учун қобилият керак. Педагогик қо-билият соғлом ўқитувчидагина шаклланади. Бироқ у юқори, ўртача ва паст даражада бўлиши мумкин. Ушбу турли даражадаги қобилиятларда мужассамлашган ҳислатлар ва хусусиятлар орасида баъзилари ёрдамчи рол ўйнайди
Қобилиятиз ўқитувчи таълим муассасаларида фаолият олиб бориши мумкинми? йук
2-топшириқ
Авваламбор фармацевт-укитувчи Ўз касбига мухаббат, ўқувчиларни сева олиши.
Ўз мутахассислик фанини яхши билиши, унга қизиқиши.
Педагогик тактга (одоб ва гўзалликка) эга бўлиш. Болалар жамоасига сингиб кета олиш. Ўз меҳнатига ижодий ёндашиш.Жавобгарликни ҳис этиши лозим.Педагогик кобилиятга эга булиши, ундан ташкари чукур билим ва куникмаларга эга булиши лозим.Берилаётган билимнм нафакат талабага йетказа олиши балки айнан шу билимлардан келажакда самарали фойдаланиши учун пойдевор куймоги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |