7-мавзу: классик иқтисодий мактабнинг тўла шаклланиши. Адам смит ва давид рикардо иқтисодий таълимотлари



Download 130 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi130 Kb.
#244259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5328013961273019589

3. А.Смит ва ҳозирги замон

А.Смит эркин рақобат давридаги Буюк Британиядаги иқтисодий сиёсатни асослашга катта эътибор берди. У ишлаб чиқарувчиларга иқтисодий эркинлик таъминлашни, давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашмаслигини талаб қиларди. Аммо мамлакатнинг мудофаа манфаатлари иқтисодиётдан устун ҳам бўлиши мумкин деган фикри ҳам бор, яъни бу баъзи пайтларда давлатнинг иқтисодга аралашуви зарур деганидир. Смит иқтисодиётда давлат секторининг самарасизлигини кўрсатиб, «хукумат ҳар доим ва истизносиз буюк исрофгарчидир» дейди. Шу сабабли давлатнинг фақат уч функцияси тан олинади: 1) ҳуқуқ - тартибот; 2) мамлакат ҳавфсизлигини таъминлаш; 3) жамиятга зарур бўлган (аммо хусусий сектор томонидан тўзилмаган) ижтимоий корхона ва муассасаларни таъминлаш.


Умуман тўғри бўлган бу фикрлар, яъни давлатнинг иқтисодиётга аралишиш чегаралари кейинги пайтда қайта кўриб чиқилмоқда.
У цех тартиб-қоидалари, эскирган қонунлар, корпорациялар ва савдо монополиялари имтиёзларига қарши чиқди, яъни ҳамма учун бир хил имкониятни ёклади. Ҳодисаларнинг стихияли боришини ва рақобатни ҳар қандай чеклаш иқтисодий ривожланишни албатта секинлаштиради. Аммо Смит давлатнинг айрим функцияларини ижобий баҳолади, масалан, мамлакат ички тартибини сақлаш, ташқи ҳарбий хавф-хатардан асрашни хўжалик ривожининг зарурий шартлари деб ҳисоблади.
Давлат молиявий фаолиятига алоҳида аҳамият берилган. Смит ўз асарининг бешинчи, охирги китобини давлат бюджети ва давлат қарзларига бағишлаган. У фақат бутун жамият манфаатларига мос келадиган давлат ҳаражатларинигина қўллаб-қувватлади, «арзон давлат» тезисини илгари сурди.
Смит замонавий давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. Солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос келиши, ишга яроқли ҳар бир кишига алоҳида белгиланиши керак, солиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса тўловчи манфаатига мос келиши зарур.
Смит ночор аҳволга тушиб қолган иқтисодиётни ривожлантириш учун қуйидаги уч омилни кўрсатиб берган эди: 1) мамлакатда тинчлик, осойишталик бўлиши ва сақланиши; 2) меъёрдаги енгил солиқлар тизими; 3) давлат иқтисодиёт ишларига ҳадеб аралашавермаслиги зарур, иқтисодиёт табиий равишда амалга ошаверади.
Бу қоидалар бизнинг мамлакат хўжалигига ҳам бевосита оид фикрлар ҳисобланади.
А.Смит эркин савдо (инг. «free trade») концепциясини илгари сурди (Фритредерлик). Халқаро ташқи савдода қайси маҳсулотларни чиқариш (экспорт) ва келтириш (импорт) масаласи қўйилади. Агар бирор бир давлат бизни биз ишлаб чиқара оладиганга қараганда нисбатан арзонроқ товар билан таъминлай олса, уни сотиб олиш анча қулайроқдир, унинг ўрнига баъзи соҳалардаги афзалликка эга бўлган товарни чиқариш яхши натижа беради. Бу ҳолат А.Смитнинг мутлақ афзаллик принципи асосида ётади. Бунда табиий шароит, иқлим, ер-сув, қазилма бойликлар кўзда тутилади.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish