Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда бизнес режанинг аҳамияти ва асосий бўлимлари тавсифи
Бизнес-режанинг мазмуни. Корхона фаолиятини муваффақиятли олиб боришда бизнес-режа муҳим рол ўйнайди. Бизнес-режанинг тузилиши ва мазмуни қатиян чегараланмаган. Бизнинг фикримизча, етти бўлимдан иборат бизнес-режа энг мақбулдир.
Ушбу бизнес-режани батафсил кўриб чиқамиз:
Биринчи бўлим. Бизнес-режада «Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади ва вазифалари» марказий ўринни эгаллайди.
Тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Режалаштирилаётган битимни амалга ошириш олдидан катта маблағ ишлатишни ва шу маблағ қанча фойда келтиришини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. Бунда ва умуман, бизнес-режа тузишда вақт омилини доимо ҳисобга олиш керак. Бошқача қилиб айтганда, келадиган фойда вақтга қараб қандай тақсимланади ва инфляцияга нисбатан унинг самарадорлиги қандай бўлишлигини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим.
Иккинчи бўлим. «Бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметрлари ва кўрсаткичлари» умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режанинг асосий ғоя ва мазмунининг қисқача кўринишидир. У режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади ва бизнес-режани тузгандан кейин якунланади.
Умумлаштирувчи бўлимда қуйидагилар тақдим этилади: бош мақ-саднинг лойиҳаси (битим); ишлаб чиқариладиган маҳсулот, тузилаёт-ган режа якунининг қисқача тавсифи ва уларнинг бир-биридан фарқи; қўйилган мақсадларга эришиш йўллари ва усуллари; лойиҳани амалга ошириш муддатлари; уни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажат-лар; кутилаётган самара ва натижа; олинган фойдани ишлатиш соҳаси.
Учинчи бўлим. «Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга бўлган талабга таъсир етувчи омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш.
Тўртинчи бўлим. «Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилишини вақт мобайнида белгилаб берилади.
Бизнес-режани тайёрлаш жараёнида бозорнинг тадқиқоти, таҳли-ли ва баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асослан-са, иккинчи томондан, бўлажак ҳаридор ёки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки битимга таянади.
Ушбу бўлимни ишлаб чиқишда бошқа ишбилармонлар мавжуд-лигини, рақобатчилар борлигини, уларнинг имконияти ва қоби-лияти, шунингдек, нарх сиёсатини билиш лозим. Бундан ташқари, бизнес-режага рақобатни ҳисобга олган ҳолда товарнинг сотилиш ҳажми киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |