7-mavzu. Ishlab chiqarish rejasi


Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш



Download 243,39 Kb.
bet6/11
Sana14.06.2022
Hajmi243,39 Kb.
#669454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
7-mavzu. Ishlab chiqarish rejasi

9.4. Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш
Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш, корхонанинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Агар ишлаб чиқариш заҳиралари нормативлардан паст бўлса, ишлаб чиқариш жараёнининг издан чиқиши, ишчи кучи ва ускуналарнинг бекор туриб қолиши, корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари пасайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бир пайтда, ишлаб чиқариш заҳираларининг белгиланган норма ва нормативлардан ошиб кетишига ҳам йўл қўймаслик керак, чунки бу мабла\ларнинг “музлаб” қолишига ва натижада корхонанинг зарар кўришига олиб келади. Ишлаб чиқариш заҳиралари жорий, су\урта (кафолатли), тайёрлов (технологик) ва мавсумий турларга бўлинади. Жорий заҳира  бу, материаллар етказиб бериш орали\ида ишлаб чиқаришни моддий ресурслар билан таъминлаш учун зарур бўлган заҳирадир. Жорий заҳиралар материал етказиб бериш даври, орали\и ҳамда хом ашё ва бошқа материалларнинг суткалик сарфланишига тў\ридан-тў\ри бо\лиқ бўлади. Шу тариқа жорий заҳиралар ҳажми кўп жиҳатдан етказиб бериш орали\ига бо\лиқ бўлади: оралиқ қанчалик кичик бўлса, заҳира шунчалик кам бўлади. Бундан келиб чиққан ҳолда жорий заҳира миқдорини қуйидаги формула асосида топиш мумкин:
Зжор. = Мўр х Тт.д
Бу ерда: Мўр – ушбу материалдан ўртача суткалик фойдаланиш миқдори, натурал ўлчов бирликларида (тонна, дона); Тт.д. – етказиб бериш орали\и ёки таъминот даври, кунлар. Су\урта (кафолат) заҳирасидан таъминотда юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ёки кўзда тутилмаган ҳолатларда фойдаланиш мўлжалланади. Кўпинча су\урта заҳирасининг миқдори жорий заҳира нормасининг 50% миқдорида белгиланади ҳамда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Зстр қ Мўр х (Т1 қ Т2 қ Т3 қ Т4)
Бу ерда: Т1 – материални юклаш учун кетадиган вақт; Т2 – материаллар йўлда бўладиган вақт; Т3 – материалларни омборга қабул қилиш вақти; Т4 – материалларни фойдаланишга тайёрлаш вақти.
Су\урта заҳираси омборда жорий заҳира билан биргаликда сақланади ҳамда ундан умуман фарқ қилмасада, алоҳида ҳисобга олинади ва фақат корхона раҳбариятининг рухсати билангина сарфланади.
Тайёрлов (технологик) заҳирасидан хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришга киритиш учун тайёр ҳолга келтиришда фойдаланилади. Бундай заҳиралар ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва технологияларига эга бўлган корхоналардагина яратилади. Бундай корхоналар қаторига ё\-мой комбинати, ё\очни қайта ишлаш корхонаси кабиларни киритиш мумкин. Мазкур ҳолларда тайёрлов заҳираси миқдори тайёрлов технологияси ва операцияларига мос ҳолда нормага солинади.
Мавсумий заҳиралар асосан учта сабабга кўра юзага келади: биринчидан, хом ашё тайёрлашнинг мавсумийлиги; иккинчидан, уни истеъмол қилишнинг мавсумийлиги; учинчидан, материалларни етказиб беришнинг мавсумийлиги. Мавсумий заҳиралар ҳажми худди жорий заҳиралар ҳажми каби, ўртача бир суткада истеъмол қилиш ва мавсумий заҳиралар яратилиши лозим бўлган вақтга асосан аниқланади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш, ишлаб чиқаришда қўлланилувчи ҳар бир меҳнат предмети (хом ашё ва материаллар, ёрдамчи материаллар ва бошқалар) учун алоҳида амалга оширилади ҳамда бу ўз навбатида ишлаб чиқариш заҳираларини яратишда айланма мабла\ларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Download 243,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish