9.2. Ишлаб чиқариш режасининг ишлаб чиқариш қувватлари билан асосланиши Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати бу белгиланган муддат ичида тайёрланиши мумкин бўлган маҳсулот бирлиги ёки ҳажмидир. қисқа вақт учун олинган корхона қувватлари доимий катталик бўлиши мумкин. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми ва чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ўзгарган сари ўзгартиришлар киритиш зарурлигини назарда тутиш керак. Корхонанинг зарур қувватларини аниқлаш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий тадқиқотлар давомида амалга оширилади:
муайян маҳсулот тури учун бозорга кириб бориш даражаси ва талаб башорати;
талаб қилинувчи ресурсларнинг мавжудлиги;
ишлаб чиқариш усули (доналаб, серияли ва ҳоказо);
чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизмат тури;
қўлланаётган технология;
мазкур ишлаб чиқаришнинг ўзини қопловчи (рентабелли) минимал ҳажми.
Корхонанинг бошлан\ич (йил бошидаги), чиқиш (йил охиридаги), ўртача йиллик ва лойиҳа қувватини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Булардан охиргиси қурилиш лойиҳасида кўрсатилган қувватдир. қайта таъмирлаш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашдан сўнг лойиҳа қувватига ўзгартириш киритиш мумкин. Шу сабабли амалиётда кўпинча лойиҳа қуввати корхонанинг амалдаги қуввати билан таққослаб кўрилади. Корхонанинг амалдаги қуввати ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати одатда етакчи (асосий) цехларнинг қувватига, цехлар қуввати эса етакчи участкалар қувватига, участкалар қуввати эса етакчи асбоб-ускуналар қувватига асосан аниқланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини белгилаб берувчи асосий элементлар қуйидагилардан иборат: асбоб-ускуналарнинг таркиби ва турлари бўйича сони; асбоб-ускуна, қурилма ва станоклардан фойдаланишнинг техникиқтисодий нормалари; асбоб-ускуналарнинг ишлаш вақти фонди; ишчилар сони; чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ва ассортименти. Корхонадаги етакчи бў\ин (цех) ишлаб чиқариш қувватини қуйидаги формула асосида ҳисоблаш мумкин:
бу ерда: М - цехнинг, участканинг ишлаб чиқариш қуввати, белгиланган ўлчов бирлигида; n - цехда (участкада) етакчи асбоб-ускуналар сони; Фмакс - етакчи асбоб-ускуна ишлаб бериши мумкин бўлган максимал вақт фонди, соат; Мm - етакчи асбоб-ускунада маҳсулот тайёрлаш учун меҳнат си\имининг прогрессив нормаси, соат. Корхонада мавжуд қувватларнинг ишлаб чиқариш дастурига мос келишини аниқлаш учун ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳисоблаб чиқилади. У қуйидагича топилади:
бу ерда: Мўр. йил. - корхонанинг ўртача йиллик қуввати; Мй.б. - йил бошидаги корхона қуввати; Мк - йил давомида киритилган қувват; Мч - йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқиб кетувчи қувват; n1, n2 – мос ҳолда қувватларни киритиш ва чиқиб кетиши давридан йил охиригача бўлган тўлиқ ойлар сони. қувватларни киритиш, чиқиб кетиши ва асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш билан бо\лиқ бошқа тадбирлар кўпинча ишлаб чиқариш қувватларининг балансини тузиш йўли билан ҳал қилинади. Бунда корхонанинг зарур қувватларга эҳтиёжи ва уларни қоплаш манбалари аниқланади.