7-мавзу. Хавфсизлик , миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таминлаш
Режа:
- 7.1.Ўзбекитсон Республикасининг Конституциявий тузуми суверенети , худудий яхлитлигини мухофаза қилиш
- 7.2 .Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
- 7.3. Давлатнинг мудофаа қобилятини мустаҳкамлаш
- 7.4. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати
Таянч сўзлар: Коституциявий тузум , суверенетет , ахборот хавфсизлиги, делимитация, деморкация , ташқи сиёсат
Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимизнинг оқилона сиёсати боис мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир, ихчам, тезкор, замонавий қурол яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шаклланди. Қуролли кучларни бошқаришнинг янги тизими яратилди, қўшинларнинг тузилиши ва жанговар таркиби, ташкилий штат қурилиши тубдан ўзгарди. Офицер ва сержант кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий. талабларга жавоб берадиган тизими вужудга келди. Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни тайёрлаш тизими тубдан ўзгарди.
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган бўлса-да, ҳали СССР Мудофаа вазирлиги ва унинг қуролли кучлари сақланиб турган бир пайтда, бундай кучга қарши тик бориш, “ётган илоннинг бошини қўзғаш” оғир оқибатларга олиб келишини яхши тушунган биринчи Президентимиз ҳарбий соҳада ишни босқичма – босқич ҳал этиш йўлидан борди. 1991 йил 6 сентябрь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлигини тўзиш тўғрисида Президент Фармони бу йўлдаги биринчи қадам бўлди. Бу янгиликни “ҳазм қила олмаган ” Кремль Ўзбекистон Президентига тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилди. СССР Мудофаа вазири Е.Шапошников ғайриодатий туюлган бу ҳолдан хавотирга тушиб, Президентимизга телефон қилган пайтда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазири этиб тайинланган Рустам Ахмедов Президентимиз ҳузурида бўлган экан.
2012 йил 11 сентябрда қабул килинган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти концепциясида ҳам давлатимизнинг халқаро муносабатлардаги сиёсий-ҳуқуқий позицияси муфассал баён этилган бўлиб, унга кўра: «Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритади ва харбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди, ҳар кандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда улардан чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ўзбекистон Республикаси қўшни давлатлардаги қуролли можароларга ва кескинлик учоқларига тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шунингдек, ўз худудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди».
Do'stlaringiz bilan baham: |