7-мавзу. ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
1. Энергетика ва энергия ташувчиларнинг иқтисодий ресурс сифатидаги моҳияти ва аҳамияти
2. Энергетика хавфсизлигининг моҳияти ва уни таъминлашнинг аҳамияти
3. Энергетика хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари
Энергия (юнонча “energia” – ҳаракат, фаолият) – ҳар қандай кўринишдаги материя, хусусан, жисм ёки жисмлар тизимини ташкил этувчи зарралар ҳаракатининг ҳамда бу зарраларнинг ўзаро ва бошқа зарралар билан таъсирларининг миқдорий ўлчови.
Энергетика – энергиянинг ҳар хил турларини ҳосил қилиш, уларни бир турдан иккинчи турга ўзгартириш, муаяин масофага узатиш ва етказиб бериш, улардан барча соҳаларда фойдаланиш ҳамда шулар билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олган халқ хўжалиги, фан ва техника соҳасидир. Кўмир, нефть, табиий газ, торф, ўтин, сланец, сув, электр ва ядро энергияси, шамол ва қуёш энергияси энергия ресурслари ҳисобланади.
Мамлакат гидроэнергетикасининг истиқболдаги тараққиёти, асосан, кичик сув ҳавзалари гидроресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ.
“Энергетик хавфсизлик” ва “энергетик мустаққилик” тушунчалари ҳар бир мамлакат учун ўта муҳим бўлиб, аҳолисининг яшаш тарзига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун баъзи саволлар пайдо бўлиши табиий: замонавий дунё ва ҳар бир давлатни бирламчи энергия манбаи заҳираси қай миқдорда,
бу заҳираларнинг қанча вақтга етиши, уларнинг оқилона ишлатилиниши, энергетикани атроф муҳитга таъсири ва ҳ.к.
2. Энергетика хавфсизлигининг моҳияти ва уни таъминлашнинг аҳамияти
Миллий, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисмларидан бири энергетик хавфсизликдир. Энергетик хавфсизлик бутун жаҳон, жамият, мамлакат ва фуқароларнинг ҳамда улар иқтисодиётининг ички ва ташқи таҳдид омиллари таъсирида иқтисодий жиҳатдан олиши мумкин бўлган миқдор ва маълум сифат даражасидаги ёқилғи-энергетик ресурсларининг камёб бўлиб, етишмай қолишидан ҳимояланган ҳолатидир (1-чизма).
1-чизма
“Энергетик хавфсизлик” тушунчаси моҳияти
Бутун жаҳон, жамият, мамлакат, фуқаролар ва улар иқтисодиётининг ички ва ташқи таҳдид омиллари таъсирида иқтисодий жиҳатдан олиши мумкин бўлган миқдор маълум сифат даражасидаги ёқилғи-энергетик ресурсларининг камёб бўлиб, етишмай қолишидан ҳимояланган ҳолати.
Фавқулодда вазиятда истеъмолчиларнинг энг муҳим ва зарурий минимал ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга етарли миқдорда ёқилғи-энергетик ресурслар билан таъминланган ҳолати.
Нормал шароитда истеъмолчиларнинг ёқилғи-энергетик ресурсларга бўлган мавжуд ва асосли эҳтиёжларининг тўлиқ ҳажмда ва сифат даражасида таъминланган ҳолати
Энергетик хавфсизлик, шунингдек, энергетик ресурслар ва энергия ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожланиши, улар билан мамлакатни ўзини-ўзи таъминлашга қодирлиги ҳамда энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш самарадорлигини ифодалайди (2-чизма).
2-чизма
Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида энергетик хавфсизликка таҳдидлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- ёқилғи энергетика комплекси тармоқларида асосий асбоб-ускуналар эскиришининг юқори даражадалиги;
- минтақа мамлакатларида ёқилғи-энергетика соҳасида энергоресурсларни ишлаб чиқиш (қазиб олиш) марказлари билан уларни истеъмол қтлувчилар ўртасида ўзаро алоқадорликнинг сустлиги;
- иқтисодиётни энерго тежамкорлик ривожланиш йўлига ўтказилмаганлиги;
- энергетика тармоқларида инвестиция етишмаслиги ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги;
- ички энергия истеъмолчиларининг ва энергия ташувчилари импорт қилувчиларнинг харид қобилиятининг пастлиги;
- энергия ва энергия ресурслари истеъмоли учун ҳақ тўламаслик ҳолатларининг кенг миқёсда эканлиги;
- Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида энергия ташувчи ресурс эгалари билан улардан энергия ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмолчи мамлакатлар ўртасида ўзаро мустаҳкам манфаатли келишувнинг йўқлиги.
Ўзбекистонда энергетик хавфсизликни таъминлаш учун ички имкониятларни ишга солиб, қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
- қўнғир кўмирни очиқ усулда қазиб чиқаришни янада ривожлантириш;
- табиий газ қазиб чиқаришни маълум даражада ўстириш ва барқарорлаштириш;
- суюқ углеводлар қазиб чиқаришнинг эришилган даражасини ушлаб қолиш;
- кўмирни ер ости газлаштиришни ривожлантириш;
- углеводлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш жараёнларини кенгайтириш;
- ишлаб чиқарилаётган энергия маҳсулотлари сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш;
- электроэнергия бўйича эришилган балансни сақлаш;
- энергияресурс тежамкорлигига эришиш;
- энергетика соҳасида ўзаро манфаатли, ишончли ҳамкорликка эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |