Бугунги кунда Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар стратегияси” га асосланади. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ - I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
- II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
- III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари
- IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
- V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар
3. Бозор тушунчаси ва унинг вазифалари 4 . Бозорнинг турлари ва тузилиши.Бозор инфратузилмаси 1 Меҳнат биржасининг вазифалари. Ишсизларни рўйхатга олиш. Ишсизларни мос ўринларда иш билан таъминлаш. Иш билан таъминланмаганларни қайта ўқитиш ва янги касбга тайёрлаш. Ишсизларни ижтимоий химоялаш - Бозор сигменти — бу бозорни алоҳида белгиларига қараб бўғинларга ажратиш.
- Унга иккита сабаб асос булади:
- • Истеъмолчиларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатидан табақаланиши натижасида улар талабининг ўзаро фарқланиши.
- • Алоҳида товар ишлаб чиқаришнинг табақалашиши.
- Бозорни сегментларга ажратиш мезонлари:
- I. Аҳолининг харид қилиш лаёқати даражаси, яъни тўловга лаёқатлилиги.
- 2. Ҳудудий ва ижтимоий демографик мезонлар (аҳолининг сони, унинг ёш таркиби, жинси, зичлиги, табиий иқлим шароити ва ҳ.к.).
Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишини таъминлашга хизмат кўрсатувчи муассасалар. - Бозор инфратузилмасининг туркумланиши
- I. Ишлаб чиқариш типидаги муассасалар: омбор хўжалиги, сақлаш ва узатиш масламалари, транспорт ҳамда алоқа хизмати.
- II. Айрибошлаш жараёнига хизмат кўрсатувчи муассасалар: тижорат дўконлари, савдо уйлари, супермаркетлар, савдо агентликлари, биржалар, аукционлар ва бошқа савдо-сотиқ муассасалари.
- III. Молия кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар: кредит-банк муассасалари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари.
- IV. Ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар:
- уй-жой ва коммунал хизмати идоралари, меҳнат биржаси ва агентликлари.
- V. Ахборот хизмати идоралари: аудиторлик фирмалари, хуқуқий маслахатхоналар, ахборот агентликлари
Do'stlaringiz bilan baham: |