7-маъруза Режа - Сенсор тармоғи асосий элементлари ва интерфейслари
- Сенсор тугунининг тузилиши
- Сенсор тугунининг аппарат воситалари
- Сенсор тугунининг дастурий воситалари
Сенсор тармоғи асосий элементлари ва интерфейслари Сенсорли тармоқларни стандартлаштириш билан ISO, IEC, ITU-T, IEEE бошқалар каби кўплаб халқаро ташкилотлар шуғулланади. №1 ISO/IEC JTC 1 (Joint Technical Committee 1) бирлашган техник қўмитанинг SGSN (Study Group on Sensor Networks) сенсорли тармоқлар бўйича тадқиқотлар гуруҳи сенсорли тармоқларнинг асосий архитектураси ва унинг асосий интерфейсларини аниқлади Сенсорли тугун қуйидагилардан ташкил топган: -аппаратлар таъминоти; -асосий дастурий таъминот; -амалий дастурий таъминот.
Сенсорли тармоқнин асосий элементлари ва интерфейслари
Архитектуранинг таркибида қуйидаги тўртта асосий интерфейслар аниқланган: - Сенсорли тугуннинг асосий ва амалий дастурий таъминоти орасидаги интерфейс.
- Сенсорли тугуннинг асосий дастурий таъминоти ва аппаратлар таъминоти (сенсорлар, актуаторлар ва коммуникацион тугуна ва ҳ.к.) орасидаги интерфейс.
- Сенсорли тармоқда тугунлар орасидаги симли ёки симсиз интерфейслар.
- Сенсорли тармоқ ва ташқи муҳит (хизматлар провайдерлари, фойдаланувчилар).
Симсиз сенсорли тармоқнинг тугунлари ССТ берилган радиочастоталар дипазонида ишлайдиган датчиклар, актуаторлар ва трансиверлар (қабуллагичлар-узаткичлар) билан жиҳозланган жуда кичик ҳисоблаш қурилмаларидан ташкил топган. ССТнинг бундай тугуни сенсорли тугун ёки оддий сенсор дейилади. Сенсорли тугун одатда бир кубик дюм ортиқ бўлмаган ўлчамли плата ҳисобланади. Платада процессор, хотира - флэш ва оператив, рақамли-аналог ва аналог-рақамли ўзагтиргичлар, радиочастоталар қабуллагичи-узаткичи, таъминот манбаи ва турли датчиклар, актуаторлар жойлашади. Симсиз тугуннинг аппаратлар қисми қуйидаги тўртта нимтизимларга бўлиниши мумкин - Коммуникацион нимтизим – сенсорли тармоқда бошқа тугунлар билан симсиз боғланишни таъминлайди ва радиоқабуллагич-узаткичга эга бўлади;
- Ҳисоблаш нимтизими – маълумотларга ишлов бериш ва тугуннинг функционаллигини таъминлайди ва таркибига процессор, оператив SRAM, энергияга боғлиқ бўлмаган EEPROM ва флэш-хотира, ADC аналог-рақамли ўзгартиргич, таймер, киритиш/чиқариш портлари кирадиган MCU микроконтроллердан ташкил топган;
- Сенсорли нимтизим – таркибига аналог ва рақамли сенсорлар, актуаторлар киради, симсиз сенсорли тугунни ташқи дунё билан боғланишини таъминлайди;
- Электр таъминоти нимтизими – симсиз сенсорли тугуннинг барча элементларини энергетик таъминотини таъминлайди ва энергияни генерациялаш ва тўплаш, шунингдек кучланишни ростлаш қурилмаларини ўз ичига олади.
Симсиз сенсорли тармоқ тугуни
Сенсорли тугунларнинг ташқи кўриниши
Do'stlaringiz bilan baham: |